Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.4K subscribers
42.4K photos
3.74K videos
20 files
10.9K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎓 Бугун “Minerva city” халқаро университети талабалар шаҳарчасига тамал тоши қўйилди.

Ушбу инвестиция лойиҳаси натижасида пойтахтимизда нуфузли олий таълим муассасалари сони яна биттага ортади. Асосийси бу ерда таълим халқаро стандартлар асосида йўлга қўйилади.

Тафсилотлар репортажимизда.

***

🎓 Сегодня дан старт строительству международного университета Minerva World of Knowledge.

В результате реализации данного инвестиционного проекта в столице появится ещё одно престижное высшее учебное заведение. Главное, что процесс образования здесь будет полностью соответствовать международным стандартам.

Подробнее о будущем университете и процессе его строительства — в нашем репортаже.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Сергели туманидаги барча сектор, округлар ҳудудида ўрнатилган эълонлар "Давлат тили тўғрисида"ги Қонун талабларига мувофиқ бўлган ҳолда юритилиши, бу тартиб қоидалар барча ташкилот, корхона, муассасаларга тегишли бўлганидек, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш тармоқларига ҳам оид эканлиги хусусида тушунтиришлар берилиб, бу борадаги камчилик, нуқсонларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Шундай тарғибот ишларидан бири, туман мактабгача таълим бўлими масъул этиб бириктирилган сектор ҳудудида ташкил этилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ўқув тренинглари давом этмоқда

Тошкент шаҳар хотин-қизлар тадбиркорлик маркази томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган семинар тренингнинг навбатдаги босқичида Сергели туманидаги оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар иштирок этмоқдалар.

Малакали ўқитувчилар томонидан бизнесга илк қадам, бизнес режа тузиш, иқтисодиёт йўналишлари бўйича тушунчалар бериш, тадбиркорлик психологияси, заргарлик, тикувчилик соҳаларига оид мавзулар бўйича маълумотлар берилмоқда.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сергели тумани, Ал-Фарғоний МФЙ, Спутник 4-мавзе, Қанора кўчасидаги кўп қаватли уйлар оралиқларида ҳамда Қанора кўчаси бўйлаб 80 тоннадан зиёд кераксиз ётган бетон уюмлари, чиқиндилар ва буталанган дарахтларнинг шох-шаббалари махсус автотранспортлар ва техника воситалари кўмагида белгиланган манзилга олиб кетилди.
Зикрулла ака таваллуд кун муборак!

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳар Сергели туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Расулов Зикрулла Қудратович 63 ёшни қаршилади.
Зикрулла Расулов, ўзининг меҳнат фаолияти жараёнида оддий ишчидан бошлаб, кўп йиллар прокуратура органларида хизмат қилди.
Тошкент шаҳрининг бир қатор туманлари прокурори, Тошкент шаҳар прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида ҳам турли масъул лавозимларда меҳнат қилди.
2004-2008 йилларда эса айнан, Сергели тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Қонун ҳимоячиси сифатида прокуратура органларининг ривожига ҳам ўзининг маълум бир ҳиссасини қўшиб келди.
Сергели тумани ҳокимлиги раҳбарияти, кенг жамоатчилик номидан Зикрулла аканинг ушбу қутлуғ айёми билан чин қалбдан табриклаймиз!

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
"Қадринг баланд бўлсин она тилим!"

Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши биносида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси", Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими, Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида "Қадринг баланд бўлсин она тилим!" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда, "Ўзбек тилининг изоҳли луғати" китоби ҳамда "Давлат тилида иш юритиш" қўлланмасининг тақдимоти ҳам ўтказилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Сергели тумани бўлими раҳбари Равшан Жўраев ҳам ушбу тадбирда иштирок этиб, тил буюк неъмат эканлиги, ўзбек тилининг мазмун-моҳияти ҳақида Республика "Маданият ва маърифат" теленалига интервью берди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
‼️СЕРГЕЛИ ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабарига кўра,
♦️ 2020 йил 19 сентябрь куни “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ "Сергелитумангаз" таъминоти бўлими томонидан тумандаги "Хонобод" МФЙ "Ёқубова" кўчасидаги ўрта босимли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
♦️ Шу муносабат билан, тумандаги "Ёқубова" кўчасидаги 21 та ерли аҳоли хонадонлари Соат 11:00 дан 17:00 га қадар, табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати