Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.49K subscribers
42.2K photos
3.73K videos
20 files
10.8K links
Download Telegram
❗️ Тошкентнинг 482 гектар майдони очиқ осмон остидаги музейга айланади

Президент Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар иштирокида Олмазор тумани фаоллари, нуронийлар билан учрашув
ўтказди.

💼 Туманда камбағалликни қисқартириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириб, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

🕌 “Чорсу бозори”, Зарқайнар, Сағбон, Себзор, Қорасарой, Гўзалбоғ ва бошқа кўча-маҳаллаларда, жами 482 гектар майдонда замонавий туристик, савдо ва дам олиш маскани –
очиқ осмон остидаги музей” барпо этилади.

☕️ Бу ерда ҳунармандчилик дўконлари ва расталари, чойхона ва меҳмонхоналар, кичик музейлар ташкил этилади.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ўрик етиштириш бўйича жаҳон етакчилардан бири

Бу ҳақда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ахборот хизмати маълум қилди.

Халқаро рейтингларга кўра, Ўзбекистон 2001 йилдан жаҳоннинг ўрик етиштирувчилар кучли ўнталигига кирган. 2004-2007 йиллар оралиғида мамлакатимиз 300 000 тонна ўрик етиштирган ҳолда кучли учликдан ўрин олган.

2014 йилга келиб Ўзбекистон ўрик етиштириш бўйича жаҳон етакчисига айланган ва ҳозирги кунгача Туркия билан бу борада рақобатлашиб келмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
🔊Hurmatli poytaxt yoshlari!

Barchamizga ayonki poytaxtimizda “Yoshlar oyligi” davom etmoqda. Mazkur oylik davomida Yoshlar ittifoqining tuman Kengashi raislari oʻrtasida “Ijtimoiy tarmoqlarda eng faol yoshlar Yetakchisi” nominatsiyasi boʻyicha kichik soʻrovnomani 📊 boshladik.

Shartlar juda oddiy 😉 29-iyun soat 23:59ga qadar eng koʻp “Like”👍🏼 yigʻgan yoshlar Yetakchisi aniqlanadi va sovgʻalarga ega chiqadilar!

Keling yoshlar, raislarimizni qoʻllab-quvvatlaymiz! Ularning barchaci - munosib nomzodlar!

Ovoz berish uchun 👉https://bit.do/poytaxt_yoshlari
Малакавий иш тақдим этилди

Сергели тумани ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Хидиров томонидан тайёрланган малакавий иш тақдимоти эътиборингларга ҳавола этилмоқда.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан янги “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш бошланди

Янги “ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш мутлақо бепул ва тўлиқ газ таъминоти ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилади. Агар ушбу газ ҳисоблагичлар билан боғлиқ қонунбузарликлар юзага келса, дарҳол газ таъминоти ташкилотининг 1104, 71-200-08-04 телефон рақамлари орқали ёки “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Газ таъминоти муаммоларини ҳал қилиш йўллари”, “ТЧСЖ и как с ним жить”, “Коммуналка” гуруҳлари орқали хабар беришингизни сўраймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧰Бугун бутунжаҳон донорлари куни. Мазкур хайрли ишни хаёт тарзига айлантирган инсонлар бугун алоҳида эътирофимизда.

***

🧰Сегодня Всемирный день донора. Люди, которые превратили это благое дело в образ жизни, сегодня в почёте.

🌐 Web-site 🌏 Telegram

@toshkentoqshomigazetasi
#Қабул_жараёни

МАДРАСАЛАРДА КОНСУЛЬТАЦИЯ - CALL CENTER ИШГА ТУШАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун қабул жараёнини юқори савияда ташкил этиш, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган саволларга тезкор жавоб берилишини таъминлаш мақсадида 2020 йил 15 июндан бошлаб “Call center”лар ташкил этилади.

❗️ “Call center”лар фаолияти душанба-шанба кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача давом этади.

Қабул жараёнларига оид ҳар қандай маълумотларни қуйидаги манзиллар орқали олишингиз мумкин.

🔸Олий диний таълим муассасалари

1. Тошкент ислом институти:
▫️Телефон рақами: 71-227-23-47
▫️Сайти: www.Islaminstitut.uz

2. Мир Араб олий мадрасаси:
▫️Телефон рақами: 95-604-45-97
▫️Сайти: www.mirarab.uz

3. Ҳадис илми мактаби
▫️Телефон рақами: 66-240-20-51
▫️Сайти: www.hadith.uz

🔸Ўрта махсус диний таълим муассасалари

4. Кўкалдош
▫️Телефон рақами: 71-249-30-90
▫️Сайти: www.kukaldosh.uz

5. Хадичаи Кубро
▫️Телефон рақами: 71-299-24-11
▫️Сайти: www.kukaldosh.uz

6. Саййид Муҳйиддин Махдум
▫️Телефон рақами: 99-971-12-08
▫️Сайти: www.maxdum.uz

7. Ҳидоя
▫️Телефон рақами: 69-226-60-60
▫️Сайти: www.hidoya.uz

8. Хожа Бухорий
▫️Телефон рақами: 75- 542-72-25
▫️Сайти: www.xojabuxoriy.uz

9. Имом Термизий
▫️Телефон рақами: 97-389-06-50
▫️Сайти: www.termiziy.uz

10. Мир Араб
▫️Телефон рақами: 95- 600-45-97
▫️Сайти: www.mirarabmadrasa.uz

11. Жўйбори Калон
▫️Телефон рақами: 65-221-77-44
▫️Сайти: www.juyborikalon.uz

12. Фахриддин ар-Розий
▫️Телефон рақами: 95-602-70-21
▫️Сайти: www. arroziy.uz

13. Муҳаммад ал-Беруний
▫️Телефон рақами: 61-229-03-20
▫️Сайти: www.alberuniy.uz

Дин ишлари бўйича қўмита
Матбуот хизмати

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
👏Совсем скоро мы сможем посетить новое место в Ташкенте – Парк Победы и Музей Славы

🏞Парк стал уникальным местом, отдающим дань памяти перед бессмертным подвигом тех, кто отдал свои жизни за мир и свободу во время Второй мировой войны. Парк передает дух войны, демонстрирует невыносимую боль и мужество всего узбекского народа!

✔️За подробной информацией и интересными фотографиями переходите➡️по ссылке

@Uzbekistan_travel

@toshkentoqshomigazetasi
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият яхшиланиб бораётган мамлакатлар билан халқаро авиақатновларни қайта йўлга қўйиш, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда инвестиция лойиҳалари доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

1️⃣ БИРИНЧИДАН, жорий йилнинг 15 июнидан қуйидаги тоифадаги шахсларга авиақатновлар орқали санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга:

а)❗️Ўзбекистон Республикасидан кириш ва чиқишга рухсат берилди:

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари;

инвестиция лойиҳалари доирасидаги Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий компания ва бошқа ташкилотлар мутахассислари;

даволаниш учун келаётган (чиқаётган) шахслар;

хорижда яқин қариндошлари ёхуд оғир касал бўлган қариндош-уруғлари мавжуд бўлган шахслар;

хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари сўровларига асосан Ўзбекистон Республикаси орқали бошқа давлатларга олиб ўтилаётган (транзит ҳаракатланаётган) шахслар;

Ўзбекистон Республикасида доимий рўйхатдан ўтган хорижий давлат фуқаролари, доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, хорижий давлатда доимий рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

б)❗️ўқиш ва меҳнат фаолиятини давом эттириш учун фуқароларга Ўзбекистон Республикасидан чиқишга рухсат берилди. Бунда, авиақатновлар санитария қоидалари ва нормаларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
2️⃣ ИККИНЧИДАН, Ўзбекистон Республикасига:

✈️ 🟢 санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар)Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси ва Исроил давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар КАРАНТИН НАЗОРАТИГА ОЛИНМАЙДИ;

✈️ 🟡 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар)Европа Иттифоқи, Малайзия, Таиланд, Сингапур давлатларидан (охирги 14 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) кириб келган шахслар 14 кун давомида УЙ КАРАНТИНИ назоратига олинади;

✈️ 🔴 коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейлар — эвакуация рейслари) — қолган бошқа давлатлар, шу жумладан, БАА, Туркия, Эрон, Афғонистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатларидан кириб келган шахслар 14 кун давомида КАРАНТИН назоратида САҚЛАНАДИ.

〰️〰️〰️〰️〰️

Санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган ва яхшиланаётган мамлакатларда авиарейс қатнови кунига қадар узлуксиз 14 кундан кам бўлган, шунингдек, оғир санитария-эпидемиологик вазият сақланиб қолаётган давлатлардан транзит орқали келаётган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш учун АВИАБИЛЕТЛАР РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНМАЙДИ.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
3️⃣ УЧИНЧИДАН, фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда,

🚆🟡🟢 “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда қуйидаги ПОЕЗДЛАР ҚАТНОВИ тикланишига рухсат берилди:

Тошкент - Бухоро - Тошкент;
Тошкент - Термиз - Тошкент;
Тошкент - Хива - Тошкент;
Тошкент - Нукус - Тошкент;
Андижон - Хива - Андижон;
Андижон - Бухоро - Андижон;
Андижон - Термиз - Андижон.

📝 Бунда, Транспорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан биргаликда ҳудудлардаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб поездлар қатнов режасини белгилаб боради.

☑️ Шунингдек, Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда “Афросиёб” поездларининг қатновлари йўлга қўйилишига рухсат берилди.

😷 Юқоридагилар билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
4️⃣ ТЎРТИНЧИДАН,

❗️давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларни қабул қилишга
пухта тайёрлаш, шу жумладан санитария-гигиеник қоидалар ва хавфсизлик чораларини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларнинг фаолиятига жорий йилнинг 1 августидан бошлаб рухсат берилади. Бунда:

давлат мактабгача таълим ташкилотлари бинолари доимий равишда дезинфекция қилинади, уларга кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшаклар” билан жиҳозланади;

ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопдан фойдаланади ва ижтимоий масофани сақлайди;

тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчилар машғулотларга киритилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шу билан биргаликда, 2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

☝️Бунда, нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин чекловларига қатъий риоя этилиши бўйича масъулият мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар зиммасига бирдек юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
5️⃣ БЕШИНЧИДАН, юқорида келтириб ўтилганлар билан биргаликда, жамоат жойларида тиббий ниқобдан ва антисептик воситалардан фойдаланган ҳолда ҳаракатланиш бўйича санитария-гигиена талабига қатъий риоя этилиши, шу жумладан ижтимоий масофани сақланиши устидан назоратни кучайтириш белгиланмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

💰 Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишига рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланиши белгиланди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: “Yoshlar oyligi” doirasida Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Toshkent shahar Kengashi “BOLALAR OVOZI” havaskor qoʻshiqchilar tanlovini eʼlon qilinadi!

Tanlov 10-14 yosh, 15-19 yosh, 20-30 yosh toifasida “Anʼanaviy”, “Estrada”, “Akademik” xonandalik yoʻnalishlarida tashkil etiladi.

Kuyla, tasvirga ol va @serqirra_yulduz_bot ga yubor!

Gʻoliblar estradamizning yorqin yulduzlari tomonidan aniqlanadi.

Videolar 2020-yil 20-iyungacha qabul qilinadi.

RU: В рамках «Месяца молодежи» Ташкентский городской совет Союза молодежи Узбекистана объявляет конкурс певцов-любителей «BOLALAR OVOZI »!

Конкурс будет проводиться в возрасте 10–14 лет, 15–19 лет, 20–30 лет в категориях «Традиционный», «Эстрада», «Академический».

Спойте, сделайте видеосъемку и отправьте его на бот @serqirra_yulduz_bot !

Победителей определят самые яркие звезды нашего эстрады.

Видео будут приниматься до 20 июня 2020 года.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Халқаро блогерлар куни. Биз мамлакатимиздаги барча блогерларнинг фақат олға интилишларини тилаймиз!

Тўғри, ахборот маконида фаолият олиб бориш осон эмас. Лекин шундай бўлса-да, эзгу мақсад билан танлаган йўлимизда давом этишимиз керак.

Блогерлар куни билан, дўстлар!
__

В Международный день блогера желаем всем блогерам нашей страны неотступно идти вперёд!

Несомненно, работать на информационном пространстве не легко. Даже если так, мы должны продолжать идти по избранному пути с благородными целями.

C днём блогеров, друзья!

@massmediauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌃Тунги Тошкент. Олмазор тумани – Ночной Ташкент. Олмазарский район🌌

Муаллифлар / Авторы: Komilov S., Belyalov M.
📖 Танганинг иккинчи томони: Карантинда одамлар китоб ўқишга «ўргандими?»

〰️〰️〰️〰️

БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

Манба

@aoka_uz
@toshkentoqshomigazetasi
Маҳаллий йўналишдаги автобуслар қатнови учун қандай талаблар бор?

Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, карантин даврида маҳаллий йўналишларда автобуслар қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартиби қуйидагича:

🌡 Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига киришдан олдин тана ҳарорати ўлчанади.

😷 Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлмаган йўловчилар дезинфектор ёрдамида зарарсизлантирилади. Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига ҳамда автобус транспортларига бир марталик ҳимоя ниқобларида киритилади.

Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга автовокзал ва автостанция хизматларидан фойдаланишига рухсат берилмайди.

🚧 Йўловчилар автовокзал ва автостанцияларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт.

🚫 Автовокзал ва автостанциялар ҳудудларида йўловчиларнинг (уч тадан ортиқ) тўпланишлари қатиъян тақиқланади (оила аъзолари бундан мустасно).

🚫 Автовокзал ва автостанцияларида умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо шоҳобчаларининг фаолият юритишлари таъқиқланади. (карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, озиқ-овқат дўкони ва дорихоналар фаолияти бундан мустасно)

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official