Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.43K subscribers
38.2K photos
3.44K videos
20 files
9.69K links
Download Telegram
Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
Photo
Дезинфекция ишлари давом этмоқда

Сергели тумани санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан Сергели-1, Йўлдош-6 мавзеларида, Нилуфар, Дарё бўйи ва Райхон кўчаларида истиқомат қилаётган, беморлар билан мулоқотда бўлган шахслардан тиббий ташхис учун суртмалар олинди ва уларнинг хонадонлари дезинфекция қилинди.
Бундан ташқари, тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ер ости йўллари, савдо шахобчалари, кўп қаватли уйлар, йўлаклар, корхоналарда ҳам дезинфекция ишлари олиб борилди.

✍️ Сергели тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Работы по дезинфекции продолжаются

Центром санитарно-эпидемиологического благополучия Сергелийского района проведены профилактические меры, в рамках которых взяты анализы у граждан, проживающих в массивах Сергели-1, Спутник-6, улицах Нилуфар, Дарё буй ива Райхон, которые предположительно контактировали с заражёнными вирусом. Также проведена полная дезинфекция их мест проживания.
Кроме того, в сотрудничестве с соответствующими организациями проведена дезинфекция подземных переходов, торговых пунктов, многоэтажных домов, подъездов и предприятий.

✍️ Пресс-служба хокимията Сергелийского района
Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
Photo
Хўжалик субъектларига услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда

Сергели тумани прокуратураси ходимлари томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш даврида туманда фаолият юритаётган хўжалик субъектлари иш фаолиятини узлуксиз давом эттиришлари учун тегишли шароитларни яратиб бериш, иш жараёнида карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиш, ишчи ходимларни ишга келиб-кетиш масалаларида кўмак бериш, экспорт салоҳиятини ошириш, инвестиция лойиҳалари бажарилиши жараёнида дуч келинаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда фаолияти тўхтатилган корхоналарни бир меърда ишга тушиб кетишида услубий ва амалий ёрдам бериш ишлари ташкил этилмоқда.

✍️ Сергели тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Хозяйственным субъектам оказывается методическая и практическая помощь

Сотрудниками прокуратуры Сергелийского района организованы работы по созданию условий для предприятий, которые продолжают свою деятельность в период борьбы с пандемией коронавируса, для непрерывного продолжения их деятельности, соблюдения требований санитарии и гигиены в процессе работ, повышения экспортного потенциала, помощи в посещении сотрудниками предприятия, устранения проблем в реализации инвестиционных проектов, а также запуска предприятий, деятельность которых приостановлена.

✍️ Пресс-служба хокимията Сергелийского района
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​📣❗️Коронавирус ҳақидаги хабарлар дунё янгиликларининг 75 фоизини ташкил этмоқда

Бунда нашрлар пандемия билан боғлиқ сўзлардан фойдаланмасликка ҳаракат қилишмоқда, чунки реклама берувчилар бу каби сўзлар мавжуд материалларда рекламаларни блоклашмоқда — гарчи "коронавирус" сўзи ҳанузгача трафикларнинг сезиларли ошишини кафолатлаётган бўлса-да.

🗣 Бу сўзлар ўрнига — "ҳамма уйда қолганда", "шу онда", "айни вақтда" иборалари тобора кўпроқ қўлланилмоқда. Масалан, "Business Insider" нашри журналист ходимларига фойдаланувчилар пандемия туфайли қидиришлари мумкин бўлган "бошқа калит сўзларни излашни" тавсия қилмоқда.

📉 "Peer39" (контекст таргетинг хизмати) апрел ойи давомида хизмат кузатувидаги 17% фойдаланувчининг сўрови "коронавирус" сўзи билан боғлиқ бўлганига эътибор қаратди. Шунингдек, сўнгги 3 ҳафтада ушбу атамани қўллаш янгиликларда 5%га, спорт маълумотларида 17%га ва санъат ҳамда кўнгилочар тўғрисидаги материалларда 16%га қисқарди.

🔎 Бироқ "вирусли" атамалардан халос бўлишга уринишларга қарамай, апрел ойининг дастлабки уч ҳафтасида барча янгиликлар кўламида 52%, спорт матнларида 19%, санъат ва кўнгилочар мавзуларда 22% ва бизнес тарихига оид материалларда 22%гача ушбу сўзлар қўлланган сарлавҳалар учрайди.

🗝 Ҳозирда нашрлар анча мушкул муаммога дуч келишмоқда. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш лозим: воз кечиш (ёки калит сўзлардан фойдаланишда ёндашувни ўзгартириш) ва кам трафикка эга бўлиш, бироқ медиа тармоқларда реклама даромадини бироз ошириш ёки карантиндан сўнг аудиторияни сақлаб қолиш ва пул ишлаш умиди билан аудиторияни кенгайтиришда давом этиш.

Манба: Digiday

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
2020 йил 5 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2204 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 5 мая 2020 года 17:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2204.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари икки томонлама яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.
Коронавирус пандемияси, аввало Ўзбекистон-Тожикистон савдо-иқтисодий алоқалари учун салбий оқибатларга олиб келишига йўл қўймаслик мақсадида олдиндан чора кўриш ва юзага келаётган барча масалаларни тезкор ҳал қилиш зарурлиги қайд этилди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана провели телефонный разговор.
Главы государств рассмотрели актуальные вопросы дальнейшего укрепления двусторонних отношений добрососедства и стратегического партнерства.
Подчеркнута необходимость принятия опережающих мер и оперативного решения всех возникающих вопросов в целях недопущения негативного влияния пандемии коронавируса прежде всего на узбекско-таджикские торгово-экономические связи.

#Mirziyoyev #muloqot #Tojikiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сергели тумани аҳолиси диққатига!

2020 йил 7 май куни Сергели тумани тиббиёт бирлашмаси ташаббуси билан Тошкент шаҳар қон қуйиш маркази Сергели туманидан узоқ масофада жойлашганлигини инобатга олиб, донорларга қулайлик яратиш мақсадида, Сергели тумани Марказий поликлиникасида донорлик куни ташкил этилади.

Мурожаат учун тел: 71-2818236.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

**

Вниманию жителей Сергелийского района!

7 мая 2020 года по инициативе медицинского объединения Сергелийского района, учитывая отдалённость Сергелийского района от Центра переливания крови города Ташкента, с целью создания удобств для доноров, в Центральной поликлинике Сергелийского района будет организован день донора.

Контактные телефоны: 71-2818236.

Пресс-служба хокимията Сергелийского района
Forwarded from Times.uz
❗️Шавкат Мирзиёев: «Айбдорлар ким бўлишидан қатъи назар жавоб беради»

Бугунги йиғилишда Президент "Сардоба" сув омбори фожиасида айбдорлар албатта жазо олишини таъкидлади:

— Халқимиз бир нарсадан кўнгли тўқ бўлиши керак, ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим.

Менинг топшириғимга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган.

Халқимизни ишонтириб айтаман, тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради.

Бу сув тошқини биз учун аччиқ сабоқ бўлди. Шу сабабли сув омбори масаласида биз халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказамиз. Фақат шундан кейингина якуний хулосага келамиз.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Forwarded from Times.uz
❗️Карантин чоралари юмшатиладиган туман ва шаҳарлар "қизил", "сариқ", "яшил" ҳудудларга ажратилади

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

〰️〰️〰️〰️

Карантин чоралари юмшатиладиган ҳудудларни белгилаш аниқ мезонлар асосида баҳоланади.

Туманлар ва шаҳарлар:

🔻 "қизил" юқори хавфли,

🔸 "сариқ
" ўрта хавфли,

"яшил" хавфсиз ҳудудларга ажратилади.

〰️〰️〰️〰️

🔎 Корхоналарда, айниқса савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида санитария қоидаларига амал қилиниши бўйича таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Карантин шароитини янада енгиллаштириш ва иқтисодий фаолиятни қайта тиклаш бўйича видеоселектор ўтказилди.
Хизмат кўрсатиш субъектлари ишга туширилиши белгиланди. Стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилди.
– Эпидемиологик вазият яхшилангани сари чекловларни бекор қилишни давом эттирамиз. Аксинча, вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего смягчения карантинного режима и восстановления экономической деятельности.
- По мере улучшения эпидемиологической ситуации мы будем продолжать снимать ограничения. Наоборот, если ситуация ухудшится, мы возобновим карантинные меры, - отметил Президент Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter