Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.41K subscribers
42.4K photos
3.74K videos
20 files
10.9K links
Download Telegram
Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
Photo
Эвелина ҳам ғалаба қозонди

Яқинда Москва шаҳрида онлайн тизими орқали умумтаълим мактаблари ўқувчиларини ҳозирда кўплаб давлатлар миқёсида эълон қилинган карантин даврида масофадан туриб турли фанлар бўйича билимларини синаб кўриш мақсадида, мусобақалар ташкил этилган эди.
Сергели тумани 301-сонли умумтаълим мактабининг 7 синф ўқувчиси Эвелина Гильмутдиновна рус тили фани бўйича "Билимлар вақти" ("Время знаний") жамоат ташкилоти томонидан ташкил этилган Халқаро олимпиада мусобақасида қатнашиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, Халқаро диплом соҳиби бўлди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

***

Победительница международной олимпиады Эвелина

Недавно в Москве были дистанционно организованы конкурсы для проверки знаний учащихся общеобразовательных школ по различным предметам в течение периода карантина, который сейчас объявлен во многих странах.
Эвелина Гильмутдиновна, ученица 7-го класса Сергелийской районной средней школы № 301, приняла участие в Международной олимпиаде по русскому языку, организованной общественной организацией «Время знаний», заняла почетное первое место и стала обладательнице Международного диплома.

Пресс-служба хокимията Сергелийского района
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дезинфекция ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда

Бугун, жорий йилнинг 11 апрель куни Сергели тумани санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ишчи хизматчилари томонидан 3 та озиқ-овқат, 6 та аҳолига хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, 85 та автомашиналар, дезинфекция қилиниб жами 24800 кв.м.майдондаги ҳудудда дезинфекция ишлари олиб борилди.
Бу тадбирлар учун 99,2 кг гипохлорид натрий дезинфекция кимёвий аралашмаси сарф этилди.

✍️ Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқованинг дил изҳорлари

Сергели туманидаги 566-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларидан бири Мунаввара Абдураззоқованинг бувиси, Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова, онлайн тизими орқали ўтказилаётган машғулотларнинг афзалликлари ҳақидаги фикрларини баён этди.

✍️ Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Дезинфекция ишлари узлуксиз давом эттирилмоқда

Бугун, жорий йилнинг 11 апрель куни Сергели тумани санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ишчи хизматчилари томонидан 3 та озиқ-овқат, 6 та аҳолига хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, 85 та автомашиналар, дезинфекция қилиниб жами 24800 кв.м.майдондаги ҳудудда дезинфекция ишлари олиб борилди.
Бу тадбирлар учун 99,2 кг гипохлорид натрий дезинфекция кимёвий аралашмаси сарф этилди.

✍️ Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
👨🏻‍🦳 Фаҳрийларимиз ҳолидан хабар олинди

Сергели тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари туманда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, Ленинград қамалида бўлган шахслар, концлагерлар азобини кўрганлар, фронт ортида хизмат қилган фуқароларимизни ҳолидан хабар олиб, уларни моддий, маънан ва руҳан қўллаб-қувватладилар.

✍️ Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати