Сергели тумани ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари томонидан "Дарё бўйи", "Қипчоқ", "Саховат" МФЙ ҳудудида кенг кўламдаги ободонлаштириш, ён-атрофни тартибга келтириш ишлари амалга оширилмоқда.
▶️ Сергели тумани ҳокими ўринбосарлари Ў.Маҳкамов ва Ғ.Даминовлар раҳбарлигида 55-сонли умумтаълим мактаби мажлислар залида 1-секторга қарашли маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган, ишсиз, уюшмаган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган 80 нафардан зиёд ёшлар билан "Очиқ мулоқот" ташкил этилди.
Ёшларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, имтиёзли кредитлар ажратилиши ва бошқа бир қатор ёшларни қизиқтирган мавзуларда тегишли жавоблар берилиб, шу ерни ўзида касб йўналишлари бўйича ёшларни малакаларини оширишлари учун ўқув марказларига йўлланмалар берилди.