Сергели туманидаги 300-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида мана бир неча йилдирки, "Жасорат" ватанпарварлик тўгараги фаолият юритиб келмоқда.
Ушбу тўгарак аъзолари Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа кўплаб ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларда ўтказиб келинаётган маданий, маънавий-маърифий тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқдалар.

Сергели тумани Маданият бўлими тасарруфидаги 5-сонли Маданият маркази раҳбари Шаҳбозбек Эназаров, 329-сонли умумтаълим мактаби директори Умида Арипова ҳамкорлигида ушбу мактабда таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар ижросида "Эртак ичида эртак" деб номланган театрлаштирилган тамоша болажонларга намойиш этилди.
Тўғри, бу ўқувчи-ёшлар келгусида барчаси ҳам актёр, театр, кино соҳаларининг вакиллари бўлишмайди, аммо ёшликданоқ ўзлари учун нутқ санъатини ўргана боришлари, ижро маҳорати, сидқидилдан, самимий тарзда санъат асарларига ижодий ёндошишлари уларни келажакда теран фикрли, ўз устида доимий ишлайдиган, китоб мутолаа қиладиган бўлиб етишишларида ўзининг самарасини бериб боради.

Навбатдаги тиббий кўрик ташкил этилди
Сергели туманидаги 11-оилавий поликлиника раҳбарияти, жамоаси ташаббуси билан навбатдаги бепул тиббий кўрик "Қуйидархон" МФЙда истиқомат қилаётган 300 дан зиёд фуқаролар ҳамда ушбу МФЙ ҳудудига жойлашган 76-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган 108 нафар қизларга маҳаллани ўзида ташкил этилди.
Барча тиббий йўналишлар бўйича малакали мутахассислар, ЭКГ, УЗИ, энг замонавий тиббий анжомлар олиб келинган ҳолда, тиббий муолажалар ўтказилди.
Турли ўсимликлардан тайёрланган дориворлар, фуқароларни поликлиникага бориб юрмасликлари учун шу ерни ўзида уларга амбулатор карталар очилгани (табиийки, ушбу амбулатор картага ёзилган барча тиббий хулосалар фуқаронинг поликлиникадаги амбулатор картасига илова қилинади), бундан ташқари, ногирон, уйда ётиғлиқ ҳолда бўлган фуқароларни хонадонларига бориб ҳам, уларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари ташкил этилди.
✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Forwarded from Segment.uz
🇺🇿 Бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилади: у бир кунда 35 минг йўловчига хизмат қилади
Бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилиши кутилмоқда.
🔷 Тумандаги янги ер устки метро линияси узунлиги 6,9 кмдан иборат. У ўз ичига “Чоштепа”, “Тошкент халқа йўли”, “Сергели”, “Aфросиёб”, “Қипчоқ” бекатларини жамлаган. Маълумотларга кўра, ушбу йўналиш бир кунда 35 минг йўловчига хизмат қилади.
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент метрополитени Чилонзор йўналишининг Олмазор бекатидан янги қурилган Сергели метро линиясининг сўнгги бекатигача тест режимида поезд ҳаракати амалга оширилганди.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

Сергели тумани ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, 300-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби, Мудофаа вазирлиги фахрийлар Кенгаши ҳамда ушбу мактабда фаолият юритаётган "Жасорат" ватанпарварлик тўгарагининг фаоллари томонидан эндиликда Сергели тумани ҳудудида истиқомат қилган, II-жаҳон урушининг аланганларини кўрган марҳум фахрийларни ёд этиб, мактаб негизида Хотира музейини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.