Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилганлигининг 3 йиллиги муносабати билан Сергели тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари, туман ҳокимлиги, Халқ қабулхонаси, Мудофаа вазирлиги фахрийлар Кенгаши ҳамкорлигида Сергели туманида жойлашган 33-сонли ногиронлиги бор болаларга ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда, ушбу мактаб ўқувчилари билан биргаликда байрамни нишонладилар.
Сергели туманидаги 600 - сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг 7-тайёрлов гуруҳида тарбияланаётган болажонлар иштирокида ўтказилган интеграциялашган математика машғулотида ''Бўғирсоқ'' эртаги асосида, янги педагогик технологиялар, АКТдан фойдаланилган ҳолда, боғча тарбияланувчилари рақамлар оламига саёҳат қилишди.
Сергели туман ҳокимлигида, “Имом Мотуридийнинг жаҳон илм – фани ривожига қўшган ҳиссаси!” мавзусида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида илмий–амалий конференция ўтказилди.
Тадбир бевосита ва онлайн (ZOOM дастури) орқали олиб борилди.
✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Тадбир бевосита ва онлайн (ZOOM дастури) орқали олиб борилди.
✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сайёр қабул ташкил этилди
Сергели тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи Анвар Раҳимов раҳбарлигида мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари томонидан фуқароларнинг навбатдаги қабули ташкил этилди.
30 дан зиёд фуқаролар қабулда бўлиб, фарзандлари, набираларини мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш ва ушбу соҳага алоқадор бошқа мавзулар юзасидан ҳам мурожаат этдилар.
Ҳар бир мурожаат қилган фуқаролар билан бирма-бир суҳбат қурилди, уларнинг таклиф, фикр-мулоҳазалари батафсил эшитилди, ҳар бир мурожаатнинг тегишлиги бўйича тушунтиришлар берилди.

Сергели туманидаги секторлар, округлар ҳудудида ён-атрофни тартибга келтириш ишлари давом этмоқда.
Сергели туманидаги 8-сонли мактабда навбатдаги бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбирлар ҳам уюшган ҳолда ташкил этилди.
Сергели туманидаги сектор, округлар ҳудудидаги шахсий хонадонларда деворларни оқлаш, томларни таъмирлаш, кўчаларни ва хонадонларни ички ҳудудларини тартибга келтириш, канализация тармоқларини янгилаш, лотокларни ўрнатиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Сергели тумани Марказий кўптармоқли поликлиниканинг шифокорлари томонидан "Дарё бўйи" МФЙда 154 нафар ушбу МФЙда истиқомат қилаётган фуқароларга (шулардан 80 нафари хотин-қизларга) навбатдаги бепул тиббий кўрик ташкил этилди.
Тиббий маслаҳатлар, меъёрида овқатланиш тартиб-қоидалари ҳақида тушунтиришлар, кам таъминланган, нафақада бўлган фахрийларга бепул дори-дармонлар берилди.
Тиббий маслаҳатлар, меъёрида овқатланиш тартиб-қоидалари ҳақида тушунтиришлар, кам таъминланган, нафақада бўлган фахрийларга бепул дори-дармонлар берилди.