Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
Video
"Келажагинг ўз қўлингда!" шиори остида ёшлар форуми ўтказилди
Сергели тумани ҳокими Э.Шукуров, сектор раҳбарлари, Ёшлар агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари ушбу форум доирасида ёшлар билан учрашдилар.
"Ишсиз ёшлар" билан ишларни ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлаштириш, тадбиркорликка жалб этиш, кредитлар ажратиш ва бошқа долзарб мавзуларда тушунтиришлар берилди.
Ўз навбатида, ёшлар сектор раҳбарларига айрим муаммолар, ечимини кутаётган масалалар юзасидан мурожаат қилдилар ва тегишли жавоблар олдилар.
Ёшларни туман ҳудудида фаолият юритаётган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Касб-ҳунарга ўқитиш марказига саёҳати ҳам ташкил этилиб, марказ фаолияти ҳақида бафуржа маълумотлар берилди ва танишув жараёнини ўзидаёқ ишсиз ёшларга турли касб-ҳунар курсларида ўқишлари бўйича йўлланмалар берилди.
Бундан ташқари, ёшларни туман ҳудудидаги кичик саноат зонаси ва "BEK MEGA TEXT" МЧЖ корхонасига ташрифи уюштирилиб, эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда турли мутахассисликлар бўйича ишсиз ёшлар билан меҳнат шартномалари шу ерни ўзида имзоланди.
✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

"Она тилим, ифтихорим!"
Сергели туманидаги 285-сонли умумтаълим мактабида ҳам 21 октябрь Ўзбек тилига давлат мақоми берилганлигининг 31 йиллигига бағишланган маънавий, маърифий, маданий тадбир уюшган ҳолда ташкил этилди.
Республика Маънавият тарғибот маркази Сергели тумани бўлими раҳбари Р.Жўраев томонидан она тилимиз ва Ватанимизни маҳд этувчи шеърлар ижро этилди.
Мактаб ўқувчилари томонидан ҳам саҳналаштирилган бадиий чиқишлар намойиш этилди.

"Кичик шаҳарча" ўқув иншооти ўз фаолиятини бошлади
Сергели тумани ҳудудига жойлашган Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Сергели ўқув спорт техника клуби унитар корхонаси негизида бунёд этилган "Кичик шаҳарча" ўқув иншоотини тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу шаҳарча юртимизда ягона бўлиб, шаҳримизнинг кўплаб бино-иншоотлари, серқатнов йўллари, йўл белчилари ва унда ҳаракатланаётган автоуловлар кўринишларини ўз ичига олган.
Тадбирда "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши раиси ўринбосари М.Умаров, ушбу тизимнинг жойлардаги раҳбарлари, ИИВ вакиллари, Сергели тумани Маданият бўлими, Ёшлар иттифоқи, кенг жамоатчилик иштирок этдилар.
Саҳналаштирилган бадиий чиқишлар намойиш этилгач, тадбир сўнггида, Республика Маънавият тарғибот маркази Сергели тумани бўлими раҳбари Р.Жўраев томонидан она тилимизни маҳд этувчи мавзуларга бағишланган маънавият соати ўтказилди.