Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.45K subscribers
38.2K photos
3.43K videos
20 files
9.66K links
Download Telegram
🧹 День чистоты в Ташкенте

В Ташкенте впервые отметили Всемирный день чистоты. Мероприятие получилось масштабным и охватило три локации. Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды и хокимият города Ташкента организовали и провели генеральную уборку в парке «Болажон» около Курантов и на набережной Бурджара у каскада водопадов. К ним подключились Экопартия и поэты Узбекистана. А Общественный совет при хокимияте города Ташкента и Совет по экологическому строительству Узбекистана провели мини-хашар на площади Аль Хорезми, где группа волонтёров собрала и отсортировала мусор.

Первый раз Всемирный день чистоты прошёл успешно — и не только в плане наведения порядка, но и привлечения внимания горожан к поддержанию чистоты.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Аҳоли хонадонларида ташкил этилаётган ҳашар тадбирларида ҳам кўмак берилмоқда

Сергели тумани "Махсустранс" ташкилоти раҳбарияти, ишчи-хизматчиларининг кунлик асосий вазифалари туман ҳудудида амалга оширилаётган кундалик ободонлаштириш ишлари, атроф-муҳитни тартибга келтириш, чиқиндиларни мунтазам равишда олиб кетилишида, тегишли транспорт ва техника воситалари билан таъминлашдан ташқари, ушбу ташкилот масъул бўлган сектор ҳудудидаги хонадонларда ташкил этилаётган ҳашар ишларида ҳам ташкилот раҳбарияти, ишчи-хизматчилари хонадон эгаларига ҳолис ёрдам бермоқдалар.
Жумладан, "Қипчоқ" кўчасидаги хонадонларни ички ва ташқи ҳудудларини таъмирлаш, тартибга келтиришда "Махсустранс" ташкилоти ходимлари ҳам бош-қош бўлмоқдалар.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сессия бўлиб ўтди

Сергели тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг навбатдаги 19-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда, Сергели туманидаги 1 ва 2-секторлар ҳудудида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.
Шунингдек, Сергели тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосарларининг 2020 йил август ойидаги фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.
Сессия кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Қайта таъмирдан чиқарилган навбатдаги умумтаълим мактаби ишга туширилди

Бугун Сергели туманидаги 317-умумтаълим мактабида янги 2020-2021 ўқув йили мавсуми ҳамда ушбу таълим масканининг қайтадан таъмирдан чиқарилиб, янгидан ишга туширилиши муносабатига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, Сергели тумани ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, Ёшлар агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Маънавият ва Маданият бўлимлари, кенг жамоатчилик, ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Ушбу мактабда 2019 йилнинг декабрь ойида бошланган капитал таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, 1250 ўринга мўлжалланган, 3 қаватдан иборат, 58 та ўқув, 48 та фан, 22 та бошланғич синф хоналари, 8 та хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган хоналар, мажлислар зали, спорт мажмуалари, ошхона ва бошқа ўқув жараёнлари учун зарур бўлган хоналар бунёд этилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати