Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.09K subscribers
38.7K photos
3.47K videos
20 files
9.85K links
Download Telegram
📣 Маҳаллада кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилади

Сергели туманида истиқомат қилаётган фуқароларга қулайликлар яратиш учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўчма савдо ярмаркаси давом эттирилмоқда. Бугун 21 май куни қуйидаги маҳаллаларда аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат савдо ярмаркалари ташкил этилади:

"Мададкор"
"Зиёкор""
"Дарё бўйи""
"Соҳибқирон"
"Бунёдобод"
"Хумо""
"Шукрона"
"Маданият"
"Чоштепа"
"Пастдархон"

#uydaqoling

✍️ Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

📣 В махаллях будут организованы мобильные торговые ярмарки

В целях создания удобств для населения, проживающего Сергелийского района, продолжаем организацию мобильных ярмарок по торговле продуктами питания по сниженной стоимости. Сегодня, 21 мая, в следующих махаллях будут организованы необходимые торговые ярмарки продуктов питания:

"Мададкор"
"Зиёкор"
"Дарё бўйи"
"Соҳибқирон"
"Бунёдобод"
"Хумо"
"Шукрона"
"Маданият"
"Чоштепа"
"Пастдархон"

Оставайтесьдома

✍️ Пресс-служба хокимията Сергелийского района
Forwarded from News.uz
ТАРИХДА БУ КУН

🔰 Бугун 21 май, пайшанба.

Рамазоннинг йигирма саккизинчи куни.

🐠 1853 — Филипп Генри Госсе Лондонда илк аквариумни намойиш этади.

⚽️ 1904 — ФИФА (халқаро футбол федерацияси) ташкил топди.

🇷🇸🇲🇪 2006 — Сербия ва Черногория 2 мустақил мустақил давлатга ажралиб кетди.

🥳 Ушбу санада туғилганлар: электронейрофизиология асосчиси Виллем Эйнтховен (1860), Ўзбекистон халқ артисти Ориф Алимахсумов (1927), Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу (1955).

fikrat.uz
@toshkentoqshomigazetasi
‼️ Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди

⛔️ Санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан тузилган экспертлар гуруҳи коронавирус ва бактерияларни блоклайдиган ҳамда зарарсизлантирадиган универсал теxнология яратиш устида махсус тадқиқот олиб боришди

🔰 Дастлабки лаборатория синов-тадқиқотлари муваффақиятли якунланди. Янги инновацион технология ёпиқ майдондаги ҳавони зарарсизлантирибгина қолмай, беморнинг нафас йўллари ва ўпкасигача вирус ҳамда бошқа юқумли касалликлардан тозалайди.

❗️ Инновацион технологиянинг асоси — янги яратилган молекулалар экани таъкидланмоқда. Ана шу молекулалар белгиланган ҳудуднинг ҳавоси ва ҳатто турли жисмлар, ашёларнинг устки ҳамда ички қисмларидаги мавжуд вирус ва бактерияларни ҳам нейтраллаштириш хусусиятига эга.

Шунингдек, бу қурилма инсон нафас олиш йулларидаги вирусларгача масофавий зарарсизлантиради. Энг муҳими, уни қўллаш учун кўп вақт талаб этилмайди. 30 метр квадрат майдондаги xона дезинфекцияси учун бор-йўғи 15 дақиқа кифоя.

Лойиҳа муаллифининг таъкидлашича, янги яратилган технология ҳаво орқали инфекция юқиши xавфини бутунлай йўққа чиқаради. Бу технологиянинг универсаллиги шундаки, у нафақат тожсимон ўлат, барча турдаги микроблар, бактериялар ва вирусларнинг кушандасига айланади.

📌 Мутахассисларимиз ушбу теxнологиядан тиббиёт муассасалари ва одам гавжум бўладиган бошқа бино ва иншоотларда фойдаланишни тавсия этишмоқда. Унинг ишлаш принципи энг замонавий теxнологияларга асосланган ва инсон саломатлиги учун мутлақо хавфсиз. Янги инновацион қурилма яқин кунларда мамлакатимизда оммавий равишда ишлаб чиқарилиши мўлжалланяпти.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
Онлайн назорат-касса машиналари (НКМ)ни қўллаганда кассир-операциячи дафтарини юритиш шарт эмас

📌Айни пайтда Самарқанд вилоятида 463 та тадбиркорлик субъекти онлайн назорат-касса машинасидан фойдаланмоқда.

Шундан:
🍷 161 таси алкоголь,
🚬 10 таси тамаки,
💊 148 таси дори-дармон,
⛽️ 120 таси АЁҚШ ва АГҚШ
🔸 24 таси бошқа фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларидир.

👉Қайд этиш жоизки, жорий йил охиригача вилоятда яна 1748 та тадбиркорлик субъектлари онлайн назорат-касса машинасидан фойдаланишга ўтади.


Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Тезкор хабар l Uyda qoling (Shahnoza Mamaturopova)
https://uza.uz/oz/society/dolzarb-savolga-ani-zhavob-soli-dan-ozod-etilsa-t-langan-sol-20-05-2020
ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: солиқдан озод этилса тўланган солиқ кейинги йилга кўчириладими?
Forwarded from Hudud Inform
Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатимиз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 19 май куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари тўғрисида.

🥩Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг)
❗️Кузатув натижасига кўра, 1 кг. мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да қайд этилган (37 000 сўм).
‼️Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (65 000 сўм).

🍖Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)
❗️Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (39 000 сўм) рўйхатга олинган.
‼️Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (75 000 сўм) кузатилди.

🥔Картошка 2 000 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)
❗️Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Андижон шаҳрининг “Янгибозор деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да қайд этилган (2 000 сўм).
‼️Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (7 000 сўм) қайд этилди.

🧅Пиёз 500 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)
❗️Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да (500 сўм) рўйхатга олинди.
‼️Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да кузатилди (3 000 сўм).

🥕Сабзи 1 000 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)
❗️Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Термиз шаҳрининг “Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори” ва “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”, Фарғона шаҳрининг Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори” ва Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (1 000 сўм) қайд этилган.
‼️Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (7 000 сўм) кузатилди.

🥚Тухум 7 000 сўмдан 13 000 сўмгача (10 дона)
❗️Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Андижон шаҳрининг “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, Янгийўл шаҳрининг “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори”да қайд этилди (7 000 сўм).
‼️Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да қайд этилган (13 000 сўм).

🍙Гуруч 4 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
❗️Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори” ва Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”да рўйхатга олинган (“Нукус” навли гуруч 4 000 сўм).
‼️Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да кузатилди (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

🧈Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)
❗️Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (маҳаллий пахта ёғи (8 400 сўм) кузатилди.
‼️Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилди.

🧊Шакар 5 500 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)
❗️Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 500 сўм) қайд этилди.
‼️Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да, Жиззах шаҳрининг “Жиззах марказий деҳқон бозори” ва “Эски шаҳар деҳқон бозори”да, Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”да, Навоий шаҳрининг “Саҳоват” бозорида, Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, “Темирйўл деҳқон бозори” ва “Дамариқ деҳқон бозори”да, Термиз шаҳрининг “Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори” ҳамда “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да (6 500 сўм) кузатилди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 22 майидан бошлаб:

🟡🟢 "Сариқ" ва "Яшил"
тоифага киритилган ҳудудларда:

очиқ сайилгоҳ,
музей,
санъат галереялари

фаолиятини йўлга қўйишга Республика махсус комиссиясининг қарорларига мувофиқ РУХСАТ БЕРИЛАДИ.

❗️Ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Бунда, коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинини олдини олиш мақсадида ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчиларн тана хароратларини ўлчанган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр), шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб), шунингдек, ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.

‼️ Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларини олдини олиш бўйича мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига келди.
Давлатимиз раҳбари дастлаб Олтинкўл туманидаги “Кўҳна водий баҳори” фермер хўжалигида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирди.
Ғўза қатор ораларига соя экиш бўйича Андижон тажрибасини яратишга кўрсатма берилди.
Шу ерда пахтачилик, ғаллачилик ва мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Андижанскую область.
Глава государства посетил хозяйство «Кухна водий бахори» в Алтынкульском районе, где ознакомился с состоянием развития пшеницы и хлопчатника.
Дано указание создать андижанский опыт выращивания сои между рядами хлопчатника.
Здесь же прошла презентация проектов по развитию хлопковых, зерновых и плодоовощных кластеров, а также различных направлений животноводства.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Дезинфекция ишлари давом эттирилмоқда

Сергели тумани санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари томонидан хонадонларда, савдо объектлари, ер ости йўллари, Сергели деҳқон бозори ҳудудларида , дезинфекция ишлари давом эттирилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Работы по дезинфекции продолжаются

Сотрудниками Центра санитарно-эпидемиологического благополучия Сергелийского района продолжаются работы по дезинфекции.
Дезинфекция проводится в квартирах, пунктах торговли, подземных переходах, Сергелийском дехканском рыньке.

✍️Пресс-служба хокимията Сергелийского района