Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.5K subscribers
42.1K photos
3.73K videos
20 files
10.8K links
Download Telegram
Forwarded from Xolis nazar | Расмий канал (Sadoqat MAKHSUMOVA)
❗️Молия вазирлиги Республика бўйича коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун жалб қилинган ходимларга ҳар кунлик қўшимча тўловларни очиқлади (Инфографика👆)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2020 йил 27 апрель куни соат 20:30да тақдим этган маълумотига асосан, жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда
15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсиши натижасида ижтимоий соҳа объектларига, аҳоли яшаш хонадонларига ва худуддаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида автотраспорт воситаларига зарар етган, шунингдек 7 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жарохати олганлар.
Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳам кузатилиш эҳтимоли мавжуд. Шу муносабат билан фуқаролар ўзларини эҳтиёт қилишлари ҳамда автотранспорт воситаларини дарахтлар ва биноларга яқин жойларда қолдирмаслик чораларини кўришларини сўраймиз.

ЎзР ФВВ Матбуот хизмати
Бу синовли кунлар ҳар биримиз учун катта сабоқ бўлиб қолади

Карантин вақти ҳар бир инсонни чуқур ўйлашга, фикр қилишга даъват этмоқда. Саломатликни, эзгуликни, яқинларимизни, айниқса устозларни қадрига янада етмоқдамиз.
Сергели туманидаги 300-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ўқувчилари устозларни эъзозлаб, соғиниб, ушбу тайёрланган видеолавҳаларни эътиборингларга ҳавола этишмоқда.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Мусаев Гулямжан
Коронавирусга чалинган беморларни даволаш бўйича тасвирга олинган клипни тайёрлаш жараёнларида Сергели тумани шифокорлари ҳам фаол иштирок этиб, касбга бўлган садоқатларини намоён этдилар.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг қўшиғига ҳамоҳанг тарзда COVID-19 коронавирус пандемиясига чалинган оғир беморларни даволашда мислсиз қаҳрамонлик кўрсатаётган шифокорларимиз ҳақида тасвирга олинган клипни яратилишида Сергели тумани шифокорлари ҳам фаол иштирок этдилар ва уларнинг сермашаққат фаолиятлари клип жараёнида кенг акс эттирилди.
Тасвирлар, Сергели тумани марказий поликлиникасида олинди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Xolis nazar | Расмий канал (Sanjar Ismatov)
МДҲдаги айрим мамлакатлар ва ривожланган давлатлар билан COVID-19 га чалинган беморларнинг соғайиш кўрсаткичи бўйича солиштирма жадвал
📣 Маҳаллада кўчма савдо ярмаркаси ташкил этилади

Сергели туманида истиқомат қилаётган фуқароларга қулайликлар яратиш учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўчма савдо ярмаркаси давом эттирилмоқда. Бугун 28-апрел куни қуйидаги маҳаллаларда аҳоли учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат савдо ярмаркалари ташкил этилади:

"Мададкор"
"Жўнариқ""
"Чоштепа"
"Янги Чоштепа"
"Хумо"
"Хонобод"
"Қурувчилар"
"Ал Фарғоний"
"Йўлдош"
"Дарё бўйи"
"Нилуфар"
"Иттифоқ"
"Нурҳаёт"
"Саҳоват"
"Қипчоқ"
"Зиёкор"
"Халқобод"
"Олтин водий"
"Асробод"

#uydaqoling

✍️ Сергели тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

📣 В махаллях будут организованы мобильные торговые ярмарки

В целях создания удобств для населения, проживающего Сергелийского района, продолжаем организацию мобильныз ярмарок по торговле продуктами питания по сниженной стоимости. Сегодня, 28 апреля, в следующих махаллях будут организованы необходимые торговые ярмарки продуктов питания:

"Мададкор"
"Жўнариқ""
"Чоштепа"
"Янги Чоштепа"
"Хумо"
"Хонобод"
"Қурувчилар"
"Ал Фарғоний"
"Йўлдош"
"Дарё бўйи"
"Нилуфар"
"Иттифоқ"
"Нурҳаёт"
"Саҳоват"
"Қипчоқ"
"Зиёкор"
"Халқобод"
"Олтин водий"
"Асробод"

#оставайтесьдома

✍️ Пресс-служба хокимията Сергелийского района
❗️ФВВ: Бухоро вилоятида кучли шамол оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган, 30 га яқин нафари тан жарохати олган

2020 йил 27 апрель куни соат 20:00дан 28 апрел соат 00:30га қадар
Туркманистон ҳудудидан кучли шамол кириб келиб, республикамизнинг Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида 9-40 м/сек. тезликда шамол эсиши кузатилган. Натижада бир неча фуқаро жабрланиб, улардан бир нафари ҳалок бўлди. Шунингдек, ҳудудлардаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли яшаш хонадонлари ва автотраспорт воситаларига зарар етган.
Юзага келган шамол оқибатларининг асосий қисми Бухоро вилоятига тўғри келди.

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг берган маълумотига кўра, тахминан 29 нафар фуқаро енгил ва 1 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган бўлиб, 1 та ҳолатда ўлим қайд этилган.

Енгил ва оғир тан жароҳати олган 5 нафар фуқаро тиббиёт муассасасига ётқизилган. 26 нафарига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйга жавоб берилган.

Содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича вилоят ҳокимликларида штаблар ташкил этилиб, фавқулодда вазиятларни баҳолаш комиссиялари келтирилган зарарларни аниқлаш ишларини олиб бормоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from News.uz
ТАРИХДА БУ КУН

🔰 Бугун 28 апрель, сешанба.

🕋 Рамазон ойининг бешинчи куни.

🇺🇳 БМТ — Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни.

🇫🇷 1784 — Францияда ихтирочилар Б.Лонуа ва Ж.Бьенвеню биринчи вертолёт моделини намойиш қилишди.

🇺🇸 1914 — АҚШда кондиционерга патент берилди.

🎬 1968 — Леонид Гайдайнинг “Бриллиант қўл” комедияси экранларга чиқди.

🥳 Ушбу санада туғилганлар: итальян автосаноатчиси Ферруччио Ламборжини (1916), Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова (1961), Ўзбекистон Республикасида хизмат кўсатган артист Рашид Холиқов (1973).

fikrat.uz
@toshkentoqshomigazetasi
2020 йил 28 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1924 нафарни ташкил қилмоқда.

--------------------------------------------------

По состоянию на 28 апреля 2020 года 10:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 1924.

---------------

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Электр энергияси таъминотида вужудга келган узилишлар бартараф этилмоқда

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида куни кеча бошланган ва айни пайтда давом этиши кузатилаётган кучли шамол оқибатида дарахт шохларининг синиб, ҳаво электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар бўлмоқда.

🔍Дастлабки маълумотларга кўра, республика бўйича, 110 кВ ҳаво линияларида 10 дан ортиқ, 35 кВ ҳаво линияларида 4 та ва 6-10 ҳаво линияларида 210 дан ортиқ узилишлар вужудга келган. Энг катта талофат кўрган ҳудуд Бухоро вилоятига тўғри келади.

🛠Ҳозирда содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг электр таъминоти корхоналари ходимлари томонидан туну кун таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

💨 “Ўзгидромет” маълумотига кўра, бундай ноқулай об-ҳаво шароити бугун ҳам республиканинг айрим ҳудудларида давом этиши мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ аҳолини электр энергиясида вужудга келиши мумкин бўлган узилишлардан огоҳлантиради.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
📣 Сиздан корхона фаолиятини юритишда муаммолар мавжуд бўлса
@Sergeli_ekonomika_invest
телеграм канали (каналга бириктирилган операторлар орқали мурожаат қилиш орқали) ва

📞+998 97 701 87 16
📞+998 90 936 18 81
📞+998 97 727 80 25
📞+998 90 926 30 03
📞+998 91 192 33 32

телефон рақамларига иш кунлари 09:00 дан 18:00 гача мурожаат қилишингиз сўралади.
----------------------------------------
📣 Если у Вас возникли осложнения с ведением деятельности Вашего предприятия, просим обратится по следующему телеграм адресу:
@Sergeli_ekonomika_invest
(к каналу закреплены операторы) и по следующим телефонам:

📞+998 97 701 87 16
📞+998 90 936 18 81
📞+998 97 727 80 25
📞+998 90 926 30 03
📞+998 91 192 33 32

Просим обращаться по указанным телефонам в рабочие дни недели с 09:00 по18:00.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🌐 ЖССТнинг таъкидлашича, пандемия "ҳали узоқ давом этади" ва у ҳамон соғлиқни сақлаш тизимини, айниқса қашшоқ давлатлардаги болаларнинг ҳаётий муҳим иммунитетини бузмоқда Reuters

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси пандемия даврида ўз халқи ва иқтисодиётини ҳимоя қилиш бўйича самарали чора-тадбирлар ташаббуси билан чиқди Islamabad Post

⚡️Марказий Осиё мамлакатларида пандемия шароитида хусусий сектор чекловлардан холи бўлиши, иқтисодий тикланиш ҳамда иш ўринларини яратишга тўлиқ ҳисса қўшиши ва ўсиши керак Asian Development Bank

🇮🇹 Олимлар Италияда пандемиянинг тарқалишини математик тарзда моделлаштирди. Маълумотларга кўра, Италиядаги карантин тадбирлари 200 минг ҳолатда касалхонага ётқизмаслик ва инфекция юқишини 40 фоизга қисқартиришга имкон берди EPFL technical university

🇰🇿 Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими 11 майга қадар узайтирилди. Иқтисод ва давлат бошқарув тизимини ўзгартириш режалаштирилмоқда. Мамлакатда 4 миллион 250 минг кишига молиявий ёрдам кўрсатилди. 1 майдан бошлаб Нур-Султон ва Олма-ота шаҳаралараро авиапарвозлар тикланади Akorda.kz

🇰🇬 Қирғизистон ҳукумати фавқулодда ҳолатни майга қадар узайтириш масаласини кўриб чиқади 24.kg

🇹🇯 Тожикистонда пневмония тахмин қилинган 319 киши касалхонага ётқизилди, улар орасида 136 нафари тиббиёт ходими. 11 киши вафот этди, яна 8 киши жонлантириш бўлимида Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги

🇰🇿 Пандемия сабаб Қозоғистонда реал ЯИМ 4,9%га пасаяди. Бу 1995 йилдан буён энг паст кўрсаткич ҳисобланади Applied Economics Research Centre

🇮🇱 Исроил ҳукумати қулай эпидемиологик вазиятда, кейинги ҳафтадан мактабларда дарслар бошланишини маълум қилди Times Of Israel

🇩🇿 Жазоир ҳукумати COVID-19 тарқалишини олдини олиш мақсадида карантинни 14 майга қадар узайтирди Reuters

🇩🇪
Душанба куни Германияда фуқароларнинг жамоат тарнспорти ёки дўконга харидга чиққанда ниқоб тақиш мажбурлиги тўғрисида янги тартиб кучга кирди. Ниқоб тақмаганлик учун жарима мамлакатнинг федерал ҳудудидан келиб чиқиб 15 евродан 5000 минг еврогача белгиланди. Баъзи федерал ҳудудларда жарима ундирилмайди DW

🇯🇵 Япония ҳукумати айрим давлатларнинг фуқароларига май ойи охирига қадар мамлакатга киришини рад этишга қарор қилди. Натижада кириш тақиқланган давлат ва ҳудудлар сони 87 тага етди, жумладан, Хитой, Жанубий Корея, АҚШ, Европанинг барча давлатлари, Россия, Укранина, Беларусь ва бошқалар NHK World

📲 Zoom платформасида фойдаланувчилар маълумотларининг заиф ҳимоялангани тўғрисида ахборот тарқалгани сабаб Facebook 50 киши қатнашиши мумкин бўлган Messenger Rooms видеоконференциялар учун сервис хизматини ишга туширди Forbes

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🌐 ВОЗ заявила о том, что пандемия "далека от завершения" и все еще нарушает систему здравоохранения, особенно жизненно важную иммунизацию детей в беднейших странах Reuters

🇺🇿 Республика Узбекистан инициировала эффективные меры по защите народа и экономики в период пандемии - Islamabad Post

⚡️В условиях пандемии, в странах Центральной Азии, частный сектор должен быть лишен ограничений и иметь возможность расти и в полной мере способствовать оживлению экономики и созданию рабочих мест Asian Development Bank

🇮🇹 Ученые математически смоделировали распространение пандемии в Италии. Согласно данным, меры карантина в Италии позволили избежать 200 тысяч случаев госпитализации и сократить передачу инфекции на 45% EPFL technical university

🇰🇿 В Казахстане режим ЧП будет продлен до 11 мая. Планируется осуществить трансформацию экономики и системы госуправления. В стране оказана финансовую помощь 4 млн. 250 тысяч человек, с 1 мая будут возобновлены авиарейсы между Нур-Султаном и Алматы Akorda.kz

🇰🇬 Парламент Кыргызстана рассмотрит вопрос по продлении ЧП до мая 24.kg

🇹🇯 В Таджикистане по подозрению на пневмонию госпитализированы 319 человек, среди них 136 являются медицинскими работниками. Скончались 11 человек, еще 8 человек находятся в реанимации Министерство здравоохранения Таджикистана

🇰🇿 В связи с пандемией реальный ВВП Казахстана в текущем году упадет на 4,9% – минимальный показатель с 1995 года Applied Economics Research Centre

🇮🇱 Власти Израиля сообщили, что при благоприятной эпидемиологической обстановке, со следующей недели школы возобновят занятия Times Of Israel

🇩🇿 Власти Алжира с целью дальнейшего предотвращения распространения COVID-19, продлили карантин до 14 мая Reuters

🇩🇪
В понедельник по всей Германии вступили в силу новые правила, обязывающие жителей надевать маски во время поездок на общественном транспорте или покупок в магазинах. Штрафы за отсутствие масок варьируются от 15 до 5 000 евро, в зависимости от федеральных земель страны. В некоторых федеральных землях штрафы не взимаются DW

🇯🇵 Правительство Японии приняло решение отказать во въезде иностранным гражданам отдельных стран до конца мая, для усиления коронавирусные меры границе. В результате этого общее число стран и территорий, на которые распространяется запрет на въезд, достигло 87, в том числе Китай, Южная Корея, США, все страны Европы, Россия, Украина, Беларусь и др. NHK World

📲 На фоне распространения информации касательно слабой защиты данных пользователей на платформе Zoom, Facebook запускает сервис для видеоконференций Messenger Rooms с возможностью участия 50 человек Forbes

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилиши давом эттирилмоқда

Сергели туманидаги 4-секторга қарашли "Қумариқ", "Шукрона", "Учувчилар", "Олтин Водий" МФЙ ҳудудида қишлоқ ҳўжалиги, озиқ-овқат, кийим-кечак, кўчат маҳсулотлари савдоси ташкил этилди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати