Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.19K subscribers
38.6K photos
3.46K videos
20 files
9.8K links
Download Telegram
Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Сергели туманидаги 277-умумтаълим мактабини ён атрофи ва ички ҳудудини ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
300 тупдан зиёд мевали ва арча дарахтлари ўтказилди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро стандартларни жорий этиш йўлида

Сергели тумани ҳокимлигида, туман ҳокимлиги раҳбарияти, туман Инвестиция ва ташқи савдо бўлими, ҳокимнинг Аппарат раҳбари ташаббуси билан "CERT International" МЧЖ нинг раҳбарияти, малакали мутахассисларини таклиф этган ҳолда Сергели туманида фаолият олиб бораётган, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқараётган ва ўз маҳсулотларини экспорт қилаётган корхоналар, МЧЖларнинг раҳбарлари, мутахассисларини таклиф этган ҳолда ISO 9001/2015 Халқаро стандартини мазмун-моҳиятига бағишланган амалий семинар йиғилиши ташкил этилди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ҳурматли Сергели тумани аҳолиси!

Сергели тумани "Софдил" маҳалласи, Софдил кўчасидан ўтган ўрта босимли Д-89 ммли ер усти газ қувурида газ қувуридан газ сизиб чиқиши ҳолати (авариявий) аниқланганлиги сабабли, газ қувурини таъмирлаш ишлари "HUDUDGAZ TOSHKENT SHAHAR" МЧЖ Сергели туман газ таъминоти филиали томонидан 2020 йил 6 март куни амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу боис, ушбу ишларни бажаришда 2020 йил 6 март куни соат 10-00 дан 17-00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Аҳоли истеъмолчилари:

- Софдил кўчаси ерли хонадонлар 160 дона

Улгуржи истеъмолчилар:

Софдил кўчаси истеъмолчилари 10 дона

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги тиббиёт маскани қурилади

2020 йилда Сергели тумани Дўстлик-2 мавзесида кўп тармоқли 200 ўринга мўлжалланган шифохона қурилади ва бу ерда бир йилда эллик уч минг аҳолига тиббий хизматлар кўрсатилади.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ депутатлари Сергели туман Кенгашининг тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Табриклаймиз, қутлаймиз!

Сергели тумани прокурори Лазиз Рахмонов, 2-сектор тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг раҳбарларини таклиф этган ҳолда уларни 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами билан табриклаб, келгуси ишларига омад тилади.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Савоб иш, ҳайрли иш

Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгаши депутати Саидбиби Хасанова, халқ ишончини оқлаш йўлида тинимсиз ҳаракатда.
Халқ билан мулоқот қилиш, унинг дарди, фикрига қулоқ тутиш, муаммо ва унинг ечимларини ҳал этишда ўзининг асосий иш фаолияти тўқимачилик ва парфюмерия соҳалари бўйича раҳбарлик қилиш билан бирга депутатлик миссияси бўйича ишларни ҳам параллел равишда олиб бормоқда.
Биргина мисол, "Халқобод" МФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган, ногирон, 1999 йили таваллуд топган Мафтуна Абдувалиевага уй шароитида тикувчилик билан шуғулланиши учун энг замонавий тикув машинасини совға қилди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эсдалик совғалари топширилди

Тошкент шаҳар ҳокими томонидан 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ҳар бир туманлардаги ободонлаштириш бошқармаларида ишлаётган аёлларга, жумладан Сергели туманидаги ишчи хизматчиларга эсдалик совғалари берилди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Самандар ғалабанг муборак!

Куни кеча Франциянинг пойтахти Париж шаҳрида қўл жанги бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида иштирок этган Сергели туманидаги 268-умумтаълим мактабининг 7 "д" синфи ўқувчиси Самандар Ниғматов ўз вазни бўйича олтин медалга сазовор бўлиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Бугун у таҳсил олаётган мактаб жамоаси Самандар ва унинг онасини илиқ кутиб олишди.

***

Поздравляем с победой Самандар!
На днях, ученик 7 класса «Д» общеобразовательной школы №268 Сергелийского района Самандар Нигматов на Всемирном чемпионате по рукопашному бою, который прошёл на днях в столице Франции Париже, защищая честь нашей родины, завоевал золотую медаль в своей весовой категории и стал чемпионом мира.
Сегодня коллектив школы, в которой он учится тепло встретили Самандара и его мама после поездки.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўчат экиш акцияси давом этмоқда

Сергели тумани ҳудудида кўкаламзорлаштириш бўйича бир миллион кўчат экиш акцияси давом этмоқда.
Бугун эрталабданоқ, Сергели тумани ҳокимлиги, Сергели тумани прокуратураси, ёшлар иттифоқи, туман экологик партияси, экология хизмати, савдо-саноат палатаси, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллари, Тошкент шаҳар ва Сергели тумани депутатлари ҳамкорлигида Сергели туманининг бир қатор ҳудудларида 2 минг тупга яқин мевали ва манзалари дарахтлар экилди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган инвестиция лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Пойтахтимизда 2020-2022 йилларда бажарилиши кўзда тутилган умумий қиймати 9 миллиард 884 миллион долларлик 762 та инвестиция лойиҳаси тақдимот қилинди.
Сармоялар жалб этиб, зарурат бўлса, ташқи бошқарувга бериб, саноатнинг янги йўналишларини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное обсуждению инвестиционных проектов, которые планируется реализовать в городе Ташкенте.
Состоялась презентация намечаемых в столице в 2020-2022 годы 762 инвестиционных проектов общей стоимостью 9 миллиардов 884 миллиона долларов.
Даны поручения по привлечению капиталовложений, а также внешнего управления где требуется, открытию новых отраслей промышленности.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter