Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.8K subscribers
38K photos
3.41K videos
20 files
9.57K links
Download Telegram
АСФАЛЬТ ЁТҚИЗИЛДИ
Жойларда аҳоли билан мулоқотлар қилиб, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этишда туман ҳокимлиги фаоллик кўрсатмоқда.
Сергели туман ҳокимлиги томонидан тумандаги “Қум-ариқ” маҳалласидаги 6 тор кўчаси ва 1 берк кўчасида асфальт ётқизилди.
Бу каби халқ манфаатини кўзлаб қилинаётган эзгу ишлардан “Қум-ариқ” МФЙ аҳолиси миннатдор. Улар юртимизда олиб борилаётган одилона ислоҳотлардан мамнун.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ
Сергели туманидаги 305-сонли мактаб ўқувчилари учун туман прокурори томонидан “Ҳумо арена” муз саройида саёҳат уюштирилди.
Ўқувчиларни кайфиятини кўтариш ва билим олишга иштиёқларини ошириш мақсадида пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштиришга қарор қилдик,-дейди прокурор ёрдамчиси М.Нуралиев.
Сайр давомида “Бунёдкор” стадиони ва музейига саёҳат уюштирилди. Шунингдек, ўқувчилар муҳташам “Ҳумо” спорт саройига ташриф буюришиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, хоккей ўйинини томоша қилдилар.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ
Тошкент шаҳар тадбиркорлар уюшмаси, Сергели туман ҳокимлиги ва туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида, тумандаги “Янги Чоштепа” маҳалласидаги кўп қаватли уйларда яшаётган имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлардан тадбиркор бўлишни истаган 25 нафари Тошкент шаҳар тадбиркорлар уюшмаси томонидан тадбиркорлик ва ҳунармандчилик бўйича ўқитилиб, ўз бизнесларини йўлга қўйишлари учун уларга сертификат ва совғалар топширилди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси А.Саттарова, Сергели туман Халқ қабулхонаси раҳбар ходимлари Тошкент шаҳар хотин-қизлар тадбиркорлик маркази директори В.Юлдашева ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.
Курс давомида марказ мутахассислари томонидан аёллар билан доимий равишда суҳбатлар, учрашувлар ва психологик тренинглар ўтказиб борилди. Аёлларнинг психологик ҳолати ва ўзига бўлган муносабатлари натижалар асосида таҳлил қилинди. Масалан, лойиҳа иштирокчиларининг курс бошланишидаги ўзига бўлган ишончи курс охирига бориб ишончлари ва ўзларига бўлган муносабатлари ортганликлари аниқланди,-дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси А.Саттарова.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#xotinqizlar
МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
“Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”. Бугунги кунда ушбу тамойил барча даражадаги давлат органлари фаолиятининг асосий мезонига айланиб қолган.
Сергели туманидаги “Ёрқин ҳаёт” маҳалласи Спутник 16-мавзесидаги 8 та кўп қаватли уйларнинг том қисмини копитал таъмирлаш борасида фуқаролларнинг мурожаати юзасидан туман прокурори Л.Рахмонов, туман ҳокимининг ўринбосари А.Ганиев ва тумандаги миллий банк ходимлари билан жойларда чиқиб аҳоли мурожаатлари ўрганилди. Кўп қаватли уйларнинг том қисмларини тамъирлаш бўйича банкларга хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатларига кредит ажратиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўрганиш давомида кўплаб масала ва муаммолар муҳокама қилиниб, уларнинг аксарияти қонунчилик талаблари асосида ҳал этилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
ЭЪЛОН
Ҳурматли Сергели тумани фуқаролари. Сув қувурлари тармоқларида таъмирлаш-профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 2 декабрь куни соат 24:00дан, 3 декабрь куни 24:00гача Сергели туманида ичимлик суви берилиши вақтинча тўхтатилади.
Сувсоз давлат унитар корхонаси томонидан аҳолига ичимлик суви етказиб бериш чоралари кўрилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати