Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.46K subscribers
38.1K photos
3.43K videos
20 files
9.66K links
Download Telegram
ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ ҒАЛАБАСИ
14-ноябрь куни Бухоро вилоятида ўтказилган баддий гемнастика очиқ турнирининг Республика босқичида Сергели туманидаги 284-сонли мактабининг уч нафар ўқувчилари фахрли ўринларни қўлга киритишди.
2009-йиллар ўртасида 4-Д синф ўқувчиси Ҳамдуллаева Руҳшона 1-ўрин. 2010-йиллар ўртасида 3-В синф Ҳамитова Ясмина 1-ўрин. 2011-йиллар ўртасида 2-А синф Аҳмедова Мубина 2-ўринни эгаллашди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#ta’lim
ҲАР БИР ТАДБИРКОРГА КЎМАКДОШ, ЕЛКАДОШ ВА МАДАДКОРМИЗ!
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа субъектларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш юзасидан мутлақо янги тизим яратилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги кўплаб бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда.
Бугун Сергели туманидаги TXAY дўстлик мавзесида қурилаётган “SAYYAT QURILISH”, ва “UZPOLITEX HOLDING” компаниясининг фаолияти билан танишиш мақсадида, Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари А.Пўлатов, шаҳар ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бошқарма бошлиғи Ш.Рахманов, туман прокурори Л.Раҳмонов, туман ҳокимининг ўринбосари, туман инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Исабаев ҳамда тумандаги мутасадди ташкилот раҳбари тадбиркорлар муаммоларини ўрганишди. Ўрганиш жараёнида ҳудудда электр токи борасида эътирозлар бўлди. Мутасадди ташкилот раҳбарларига ушбу муаммони бир кунда бартараф этиш бўйича топшириқ берилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#tadbirkorlik
МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!
Дунёда касблар кўп, лекин инсон саломатлиги учун масъул сифатида уларнинг умрини мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдирадиган, ўзлари куйиб, бошқаларга ҳаёт бахшида қилишга қасам ичган тиббиёт ходимларининг эгаллаган касби дунёда тенгсиз, десак, адашмаймиз.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан, Сергели туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Муножат Абдуллаева "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Сизга яна узоқ йиллар халқ хизматига камарбаста бўлиб юриш бахти насиб этаверсин!
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#tibbiyot
КУЗАТИШ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун, Сергели туман ҳокимлигида ташкилий масалалар бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда туман ҳокимлиги ва туман ташкилот корхона раҳбар ходимлари иштирок этди.
Унда Сергели туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ҳусан Ярқулов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини бошқариш дирекцияси директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланганлиги муносабати билан Сергели туман ҳокимлиги томонидан самарали фаолияти ва фидоий меҳнати учун миннатдорчилик билдирилиб Ҳ.Ярқуловга туман ҳокими томонидан зар тўн ва миллий дўппи кийдирилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
ОБОДЛИК – МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАДИ
Халқимиз табиатан бунёдкорликни, яратувчанликни, ободликни яхши кўради. Буни юртимизнинг ҳар бир гўшасидаги одамларнинг турмуш тарзидан, ҳаётий тутумларидан ҳам билса бўлади. Сергели туманидаги “Ўзгариш” маҳалла гузари атрофида 13 туп арча кўчатлари ўтказилиб, ерларга ишлов берилди.
Ободлик кўнгилдан бошланади, дейдилар. Бу ободлик кўнгиллардан кўнгилларга кўчиб, ҳаётимизга янада чуқурроқ кириб бораверсин.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#mahalla
АҲОЛИГА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ
Сергели тумангаз таъминоти филиали ходимлари томонидан, тумандаги "Қум-ариқ" маҳалласида яшовчи фуқаролар ўртасида сув иситиш мосламаларига замонавий, тежамкор ва хавфсиз газ горелкаларини ўрнатиш юзасидан тарғибот ишлалари олиб борилди.
Ундан ташқари "Навқирон", “Асробод” маҳалласи ва 8-сонли ўрта таълим мактаби жамоаси, 305-сонли МТМ ходимлари ўртасида "Турмушда табиий газдан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш қоидалари" мавзусида суҳбатлар ўтказилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
#tumangaz