ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ
Президентимиз ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эдилар. Ушбу ташаббус доирасида Сергели туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сергели туман Кенгаши томонидан тумандаги 55-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Замонамиз қаҳрамонлари” мавзусида, Осиё ва Жаҳон чемпионлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда Юнон рум кураши бўйича, Осиё ва жаҳон чемпионлари Б. Луқмонов, С.Бобоназаров, А.Баҳромов, Дзюдо кураши бўйича Осиё чемпионлари Н.Вафоева, Б.Жаббарбергенов, Ж.Искандаровлар ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сергели туман Кенгаши ходимлари иштирок этишди. Учрашув давомида чемпионлар ёшлар билан ўзлари эришган ютуқлари борасида суҳбатлар бўлиб ўтди. Суҳбат якунида фаол қатнашган ўқувчиларга чемпионлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати #ta'lim

МУАММОЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
Куз-қиш мавсумида ёғингарчилик кўп бўлиши сабабли, Сергели туман ҳокимининг ўринбосари А.Ганиев жойларда бўлиб, маҳалла ва мавзелардаги ариқлар (лотоклар)ни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини кўздан кечириб чиқмоқда.
Ўрганиш давомида эътиборсиз қолиб кетган ариқ ва лотокларни очиш ва тозалаш ишлари олиб борилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун, жойида мутасадди ташкилотларга топшириқлар бериб ўтилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати #kommunal

ХАЛҚ ДАРДИ БИЛАН ЯШАШ ИНСОНИЙЛИК ЗИЙНАТИДИР
Кучли давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг мустаҳкам омили халқ ҳуқуқ-манфаатларининг биринчи ўринга чиқишида намоён бўлади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак ва бу ҳақиқатни аввало, барча бўғиндаги раҳбарлар яхши тушуниб олиши зарур”, дея таъкидлаганида аҳолимизнинг кўнгли тубидаги гапни айтганди.
Зеро, одамларга яқинлашмай, улар билан мулоқот қилмай туриб, муаммоларга ечим топиш мушкул. Мулоқот – икки томонлама фикр алмашиш дегани. Демак, давлат идоралари ва халқ ораси қанчалар яқинлашса, мавжуд муаммолар барҳам топади, бу эса юртда тарққиёт ва фаровонлик даражаси янада юксалади, деганидир.
Бугунги кунда Сергели туман ҳокими ва ҳоким ўринбосарлари ҳар куни халқ орасида бўлиб, одамларнинг дардини эшитиб, улар билан очиқ мулоқотда бўлиб, жойлардаги мавжуд муаммоларга чек қўйиш, аҳоли шарт-шароитини ўрганиш, эҳтиёжига қараб турмушини яхшилашга муҳим эътибор қаратаётгани самара беряпти.
Бугун Сергели туман ҳокимининг ўринбосари А.Саттарова тумандаги “Чоштепа” маҳалласида бўлиб, у ердаги 404-, 406-, 408-кўп қаватли уйларда яшаётган фуқароларнинг яшаш шароити билан танишиб, улар билан суҳбатда бўлди. Ўрганиш давомида 94 ёшни қаршилаган уруш фахрийси Вера Авдюкова хонадонида бўлди. Уруш фахрийси билан суҳбатлашиб, унга тиббий хизмат кўрсатиш борасида мурожаати жойида ҳал қилиб берилди.
Кўрсатилаётган эътибордан фуқаролар хурсанд бўлиишиб, дуога очилган қўллар Аллоҳдан юртимиз тинчлиги, мамлакатимиз ободлиги, Президентимиз ва раҳбарларига узоқ умр тилаб, эзгу мақсадлар йўлида ҳормасдан меҳнат қилишларини сўраган ҳолда юзларга тортилди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати #xotin-qizlar

ТУМАН ПРОКУРОРИ ВА ЎҚУВЧИЛАР КИНОЛОГИЯ МАРКАЗИДА
Бугун Сергели туман прокурори ва прокурор ўринбосарлари, тумандаги мактаб директорлари, мактаб ўқувчилари ҳамда Сергели туман ёшлар иттифоқи кенгаши ходимлари тумандаги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида бўлишди. Унда марказ раҳбари ҳамда марказ ходимлари томонидан марказ фаолияти ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Суҳбат давомида Миллий кинология марказдаги хизмат итлари ҳақида кенгроқ маълумотлар бериб ўтилди. Марказ бугунги кунда жониворларнинг зотдор турларини кўпайтириш, сақлаб қолиш ва 4-8 ойлик кучукларни боқишга ихтисослаштирилган бўлиб, атрофи берк қишки ва ёзги майдончалар, қатъий рацион бўйича емишлар тайёрланадиган ошхона, чўмилтириш хоналари, кучукчалар билан илк машғулотлар ўтказишга мулжалланган. Ҳозир питомникда немис, Шарқий Европа, Марказий Осиё, Бельгия (“маленуа”) овчаркалари, лобрадор, инглиз коккер-спаниели, рус спаниели зотларига мансуб наслли итлар парваришланиб, муайян йўналишлар бўйича хизматга тайёрланмоқда. Ветеринария бўлими ходимлари итлар соғлиғини сақлаш ва даволаш ишлари билан шуғулланишмоқда.
Тадбир давомида кинологларнинг хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Ўқитувчи-ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Миллий кинология марказига саёҳат ўқувчиларга бой таассурот қолдирди.
Тадбир якунида ўқувчиларга китоб совғалар қилишди.
Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати #prokuratura