Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.63K subscribers
40.9K photos
3.67K videos
20 files
10.5K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституция – тинчлик омили, адолат устуни

🔖 Бугун Сергели туман ҳокимлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сергели туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

🔰 Унда Тошкент шаҳар ҳокимининг Давлат тили бўйича маслаҳатчиси А.Рўзитоев, Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлар доктори Ф.Мухитдинова, ушбу университет талабаси А.Равшанов ҳамда туманда жойлашган умумий ўрта таълим мактаби ҳуқуқ ва тарих фани ўқитувчилари иштирок этди.

Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
“Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси”

Куни кеча Сергели туманида Тошкент шаҳар ҳокими ҳамда Тошкент шаҳар Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланган режа асосида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Спортнинг 3 тури (мини футбол, волейбол, баскетбол) бўйича ўтказилган мусобақаларда туманда жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари иштирок этди.

Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маҳаллада дув-дув гап" лойиҳаси давом этмоқда

💠 Пойтахтимизнинг барча маҳаллаларида бўлгани каби Сергели туманида ҳам "Маҳаллада дув-дув гап" лойиҳаси асосида турли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

🎼 Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги арафасида мана шундай тадбирлардан бири 21-сонли Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

🎶 Сергели туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти томонидан ташкил этилган тадбирда "Янги ҳаёт" маҳалласи фуқаролари учун устоз санъаткорлар, эстрада хонандалари билан бир қаторда ёш ижодкорларнинг чиқишлари намойиш этилди.

🎥 Мазкур лавҳамиз шу ҳақда.

Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни.

🔹 Бугунги кунда барча давлатлар коррупцияга йўл қўйиб бўлмаслигини ва унга қарши курашиш зарурлигини тушуниб етмоқда. Бу иллатга барҳам бериш учун бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чоралари кўрилмоқда, самарали аксилкоррупцион усул ва ёндашувлар жорий этилмоқда.

***

9 декабря отмечается Международный день борьбы с коррупцией.

🔹 Сегодня все страны осознают недопустимость коррупции и необходимость противостояния ей. Для искоренения этого зла во всем мире, в том числе, в Узбекистане, принимаются меры по созданию нетерпимого отношения к коррупции в обществе и внедряются эффективные антикоррупционные методы и подходы.

#korrupsiyaga_qarshi_kurashish_kuni

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишда ёнғин хавфсизлиги

🚒 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги "Ёнғин хавсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 649-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Республика бўйича жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрига қадар эълон қилинган "Ёнғин хавсизлиги ойлиги" доирасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Сергели туманида жойлашган барча турдаги объектларда ўрганиш ва тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

🧯Жумладан, куни кеча тумандаги қурилиш объектларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши ҳамда фуқаро муҳофазаси талаблари бажарилиши юзасидан навбатдаги тадбир амалга оширилди.

🎥 Мазкур лавҳамиз шу ҳақда.

Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Жонли эфир: 2021 йил, 9 декабрь, 20:00
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Фурқат Маҳмудхўжаев

Мавзу: Куз-қиш мавсуми ва ободонлаштириш

👉 https://youtu.be/88WUhxurZgk
👉 https://fb.me/e/2TyDurrWg
👉 https://www.facebook.com/profile.php?id=100005562287657

***

Прямой эфир: 9 декабря 2021 года в 20:00
Заместитель хокима города Ташкента Фуркат Махмудходжаев

Тема: Осенне-зимний сезон и благоустройство

👉 https://youtu.be/88WUhxurZgk
👉 https://fb.me/e/2TyDurrWg
👉 https://www.facebook.com/profile.php?id=100005562287657

#jonli_efir

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши доимий назоратда

📄 Туманда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан танишиш мақсадида Сергели туман ҳокимлиги Инвестиция ва ташқи савдо бўлими томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

❇️ Жумладан, бўлим масъул ходимлари "Белариқ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолияти йўлга қўйилаётган текстил ва женси маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар билан танишди.

➡️ "Yuksak servis" масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 6 млн АҚШ доллор бўлган лойиҳа амалга оширилиб, лойиҳа якунига кўра мазкур корхонада 300 та янги иш ўринлари яратилади.

Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Ёш спортчиларимиздан ижобий натижалар

☑️ Спортнинг "Нур-хас" каратэ тури бўйича Навоий вилоятида ўсмирлар ва болалар ўртасида ўтказилган "Алишер Навоий кубоги" I-очиқ халқаро турнирида Сергели туманининг ёш спортчилари муносиб иштирок этдилар.

🥋 Халқаро мусобақада Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларининг ёш спортчилари совринли ўринлар учун татамига чиқиб, ўзаро беллашдилар.

🏅Мазкур мусобақада Сергели туманидан иштирок этган бир гуруҳ спортчи ёшлардан 6 нафари совринли ўринларни (1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза) қўлга киритиб, 2022 йилнинг март ойида бўлиб ўтадиган Ўрта Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритдилар.

Сергели туман ҳокимлиги жамоаси ёш спортчиларга навбатдаги барча турдаги мусобақаларда омад ва зафарлар тилаб қолади.

Сергели туман ҳокимлиги Матбуот хизмати