Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.62K subscribers
38K photos
3.42K videos
20 files
9.61K links
Download Telegram
Сергели тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспекторлари, "Қўшқўрғон" МФЙ раҳбарияти, фаоллари ҳамкорлигида Қўшқўрғон 4 тор кўча 133-уйда истиқомат қилаётган Сурайё Қодированинг мурожаати асосида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, Сурайё Қодирова катта қизининг вафотидан сўнг ундан икки фарзанд, кичик қизи эса енгил табиат бўлиб кетгани боис, уйдан чиқиб кетиб, ундан эса уч нафар, жами 5 нафар вояга етмаган набиралари билан қолиб кетгани, моддий ёрдамга муҳтожлиги маълум бўлди.
"Қўшқўрғон" МФЙ томонидан мунтазам равишда моддий ёрдам, озиқ-овқат маҳсулотлари бериб келинмоқда, бугун ҳам унга озиқ-овқат маҳсулотлари, пул маблағлари берилди ва энг кичик, 5 ойга тўлган набирасини эса Сурайё Қодированинг илтимоси, яъни соғлиғи ёмонлашиб бораётганлигини инобатга олиб, болани меҳрибонлик уйига жойлаштириш ишлари амалга оширилди ва тўпланган ҳужжатлар Сергели тумани Васийлик ва ҳомийлик бўлимига ўрнатилган тартибда тақдим этилди.
☑️2021 йилнинг 9 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

🔹Федерация ахборот хизматининг хабарига кўра, йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов иштирок этди.

❗️Йиғилишда боқувчисини йўқотган, ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган аёлларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, турар жой ижара компенсациясини тўлаш ишларини ташкил этиш бўйича масъуллар олдида турган вазифалар ҳам белгиланиб, аниқ режа ва рўйхатлар асосида амалий ёрдам кўрсатиш тизими ишлаб чиқилиши бўйича манзилли топшириқлар берилди, дейилади хабарда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Умумий қиймати 887 миллион доллардан зиёд бўлган яна 711 та лойиҳа ҳақида маълумот берилди. Уларнинг натижасида қарийб 222 миллион долларлик ишлаб чиқариш қуввати ташкил этилиб, 22 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Давлатимиз раҳбари ресурсларни тўла ишга солиб, қайта ишлашни чуқурлаштириш, аҳолига доимий даромад манбаи яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Президент ознакомился с презентацией инвестиционных проектов, которые будут реализованы в Республике Каракалпакстан.
Представлена информация о сформированных 711 проектах на сумму более 887 миллионов долларов. Это позволит организовать производство и создать свыше 22 тысяч рабочих мест.
Глава государства дал указание в полной мере задействовать имеющиеся ресурсы и углубить переработку сырья, создать населению источники постоянного дохода.

#Mirziyoyev #taqdimot #Qoraqalpogiston #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🏓 Аҳолини, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида, Сергели туманидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида стол-тенниси бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
#Жараён

Шаҳримиздаги Бектемир ва Миробод туманларигача айлана бўйлаб қурилаётган метро йўналиши юқори босимли Д-720 мм бўлган ер ости газ қувури тўғри келиб қолгани боис, “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали “Ер ости газ қувурлари хизмати” ҳамда “Mirobodtumangaz“, “Bektemirtumangaz” ва “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлимлари томонидан газ қувурини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

✍️Сергели
тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сергели тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан "Дарё бўйи" ва "Саховат" МФЙ ҳудудида ободонлаштириш ва дарахтларни буталаш ишлари амалга оширилмоқда.