Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.8K subscribers
38K photos
3.41K videos
20 files
9.57K links
Download Telegram
🔢 Жорий йилнинг февраль ойи умумтаълим мактабларида математика ва информатика ойлиги деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Сергели туманидаги 237-сонли умумтаълим мактабига Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази профессори Баходир Хайдаров ташриф буюрди ва мактаб ўқувчилари, Сергели туманидаги барча мактабларнинг математика фани ўқитувчилари билан учрашди.

Учрашувда тажриба алмашуви ва очиқ дарслар, беллашувлар ташкил этилди.
📋 Сергели тумани ҳокимлиги коммунал бўлими, туман коммунал соҳа раҳбарлари иштирокида "Қурувчилар" ва "Олтин водий" МФЙларида "Обод маҳалла" Давлат дастури бўйича ўрганишлар бўлиб ўтди.
Forwarded from Segment.uz
#Инфографика

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаков раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг 20 февраль куни Юнусобод ва бугун Мирзо Улуғбек туманларида “Обод маҳалла” дастури бўйича ўрганишларни бошлади.

Ҳар бир сектор штабида амалий тадбирлар натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш борасидаги ишлар ташкиллаштирилиб, масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, Юнусобод туманида “Астробод”, Мирзо Улуғбек туманида “Ш.Бурхонов” ва “А.Навоий” маҳаллаларида “Обод маҳалла” дастури бўйича олиб борилаётган ишлар, хусусан, ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар, ҳовли жойлар, йўллар, кўчалар ва бошқа объектларда амалга оширилаётган амалий тадбирлар ҳамда истиқболли лойиҳалар билан танишилди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Ш.Узаков томонидан Сергели туманида “маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича олиб борилаётган амалий ишлар кўлами, шу жумладан, “Зиёкор” ва “Хонобод” маҳаллалари ўрганилди.

Жумладан, “Хонобод” маҳалласида 600-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1992 йили қуриб битказилганидан буён мукаммал таъмирланмаган, биноларининг фасад қисми, қаватлардаги деворлар ва шифтлар нураб, совуқ, иссиқ ва оқава сув тизимлари эскириб кетган, панжара тўсиқлар талабга жавоб бермайди, болалар майдончалари ва айвончаларини замон андозаларига мослаштириш лозим.

Жараёнда камчиликларни бартараф этиш ва самарадорлик кўламини янада ошириш юзасидан сектор раҳбарларига ҳамда мутасаддиларга тегишли тавсиялар берилди.

👉 @uzbprokuratura
Сергели туманидаги 301-сонли умумтаълим мактабида математика ва информатика ойлиги мавзусига бағишланган амалий семинар машғулоти ўтказилди.
Ушбу тадбирда туман мактабларида математика ва информатика фанларидан ўқувчиларга таҳсил бераётган ўқитувчилар иштирок этдилар.