Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.79K subscribers
38K photos
3.41K videos
20 files
9.57K links
Download Telegram
📃 Сергели тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбарияти ва МФЙ мутахассислари иштирокида "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар билан ўтган бир ҳафта давомида амалга оширилган ишлар ва ушбу ҳафтада ижро этилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди.
▶️ Сергели туманидаги 552-сонли ДМТТда навбатдаги педагогик Кенгаш бўлиб ўтди.

Унда, таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, педагогик ходимларнинг ижодий ташаббускорлигини ривожлантириш, илм-фан ютуқлари ва илғор педагогик тажрибаларни амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Сергели туманидаги 322-мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Мавжуда Хасанова, 8 синфларда таҳсил олаётган ўқувчилар иштирокида "Келажаги буюк давлат тарихчилари" мавзусида очиқ дарс машғулотлари ўтказди.
Сергели метро линияси бекатлари атрофи кун сайин обод бўлиб бормоқда.
Фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида уларни бадан тарбия машғулотлари билан шуғулланишлари, ҳордиқ чиқаришлари учун қулайликлар яратилмоқда.
🔢 Жорий йилнинг февраль ойи умумтаълим мактабларида математика ва информатика ойлиги деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Сергели туманидаги 237-сонли умумтаълим мактабига Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази профессори Баходир Хайдаров ташриф буюрди ва мактаб ўқувчилари, Сергели туманидаги барча мактабларнинг математика фани ўқитувчилари билан учрашди.

Учрашувда тажриба алмашуви ва очиқ дарслар, беллашувлар ташкил этилди.
📋 Сергели тумани ҳокимлиги коммунал бўлими, туман коммунал соҳа раҳбарлари иштирокида "Қурувчилар" ва "Олтин водий" МФЙларида "Обод маҳалла" Давлат дастури бўйича ўрганишлар бўлиб ўтди.
Forwarded from Segment.uz
#Инфографика

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқи

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz