"Саломатлик куни" тадбири ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Сергели туман тиббиёт бирлашмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида "Нилуфар", "Иттифоқ", "Софдил" МФЙда истиқомат қилаётган фуқаролар, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, ходимлари иштирокида "Саломатлик куни" тадбири ташкил этилди.
Унда, бадантарбия машғулотлари, 5 кмгача фаол пиёда юриш ва воркаут майдончасида жисмоний тарбия машғулотлари бажарилди.
✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида ташкил этилган тўгарак ўз самарасини бермоқда
🏢 Сергели тумани "Қурувчилар" МФЙ 30-уйнинг ертўла қисмида хусусий тадбиркор Нодира Ҳалимова томонидан гимнастика тўгараги ташкил этилгани ҳақида маълумот берган эдик.
Мана шу тўгаракда, спорт устаси Парвина Сайфиддинова раҳбарлигида иштирок этаётган, ушбу МФЙда истиқомат қилаётган жажжи қизлардан 6 нафари бугун Тошкент шаҳри миқёсида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича ўтказилган мусобақада фаол иштирок этиб, уларнинг 5 таси I-чи ва биттаси II-ўринларни эгалладилар.
Бу ютуқда табиийки, тегишли шароитларни яратиб, амалий кўмак бериб келаётган Сергели тумани прокурори, II-сектор раҳбарини саъй ҳаракатларини ҳам эътироф этиш жоиздир.

Сергели туманидаги 284-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.Каримов таваллуд кунининг 83 йиллигига бағишланган "Ватан учун жоним фидо" деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, "Янги Сергели" МФЙ ҳамкорлигида ташкил этилди.