Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.92K subscribers
39K photos
3.51K videos
20 files
9.96K links
Download Telegram
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.

#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🏀 Сергели туманидаги 55-сонли умумтаълим мактабида 55, 300, 301, 331-сонли умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

🏅 Ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақа якуни бўйича

I-ўрин 55 умумтаълим мактаби
II-ўрин 300 умумтаълим мактаби
III-ўрин 331 умумтаълим мактаби жамоаси ғолиб бўлди.

🏅 Қиз болалар иштирокида ўтказилган мусобақа якуни бўйича
I-ўрин 331 умумтаълим мактаби
II-ўрин 300 умумтаълим мактаби
III-ўрин 301 умумтаълим мактаби ўқувчиларига насиб этди.

Ғолибларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

✍️
Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сергели тумани 6 сонли умумтаълим мактабида "Спортни сев, спорт билан яша!" шиори остида, "Софдил", Нилуфар, "Иттифоқ" МФЙларида истиқомат қилаётган фуқаролар ўртасида спортнинг шахмат, шашка турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

🏆 Ғолибларга 2 сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

✍️ Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
🔨 Сергели тумани Қўйлиқ 5-мавзе ҳудудидан ўтган иссиқлик қувурлари "Тошиссиққуввати" ДУК ходимлари томонидан таъмирланмоқда.

✍️ Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
▶️ Сергели тумани "Бунёдобод" МФЙ 6 "а" мавзе, 13 ва 20-сонли кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмида тикувчилик цехи ва дала дўкони фаолият юритиши учун ишлар ташкил этилмоқда.

✍️ Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Театр студиясининг ҳисобот спектакли намойиш этилди

🏢 Сергели туманидаги 7 сонли умумтаълим мактабининг раҳбарияти, ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари саъй- ҳаракати билан мана бир неча йилдирки, мактаб қошидаги театр студияси фаолият юритиб келмоқда.

Бу ерда ўқувчилар томонидан турли саҳна кўринишлари мунтазам равишда ижро этилади.

🎭 Куни кеча эса, рус халқ эртаги асосида саҳналаштирилган "Морозко" ҳисобот спектакли намойиш этилди.

Саҳна кўринишида ўқувчи-актёрлар томонидан Настенканинг одоби, аҳлоқи, меҳнатдан ҳеч қачон қочмаслиги, ўгай онасининг зулмига қарамай чидам, матонат билан ҳаракат қилиши, эртак қаҳрамонларидан бири Иваннинг ҳам ўз хатоларини тушуниб етиши ва бошқа саҳна кўринишлари маҳорат билан ижро этилди.


✍️ Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати