Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.55K subscribers
41.3K photos
3.69K videos
20 files
10.6K links
Download Telegram
Сергели тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги ихтисослаштирилган ва умумтаълим мактабларида "Жасорат" Ватанпарварлик тўгараклари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ушбу тўгаракларда иштирок этиб келаётган ўғил ва қиз болалар нафақат Сергели туманида, Тошкент шаҳрида, қолаверса республика миқёсида ўтказиб келинаётган кўплаб байрам тадбирларида ҳам иштирок этиб, ёшлар ўртасида Ватанпарварлик ғояларини кенг тарзда тарғиб этиб келмоқдалар.
Жумладан, 284-умумтаълим мактаби ҳамда 300-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ташкил этилган "Жасорат" Ватанпарварлик тўгараклари аъзолари барча уюштирилаётган тадбирларда фаол иштирок этмоқдалар.
Муносиблар тақдирланди

Сергели тумани ҳокимлигида Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров, Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов раҳбарлигида тадбир бўлиб ўтди.
Сергели ва Янгиҳаёт туманларида 2020 йил давомида амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишларида, айниқса ер усти метросининг Сергели йўналиши ҳамда Қипчоқ кўчасидаги йўл ўтказгични барпо этиш ва фойдаланишга топшириш жараёнидаги саъй-ҳаракатлари, кўрсатган фидокорона хизматлари ҳамда ўз вазифасига масъулият билан ёндошганлиги учун, Сергели тумани ҳокимлиги, тумандаги кўплаб ташкилотларнинг жами 54 нафар раҳбар ва масъул ходимлари Сергели ва Янгиҳаёт тумани ҳокимларининг қўшма Ташаккурномаси билан тақдирланди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Hudud Inform
Ҳурматли пойтахт аҳолиси!
Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаатингиз бўлса, уни қуйидаги манзиллар бўйича йўллашингиз мумкин. Мазкур манзиллар орқали жўнатилган мурожаатлар бевосита Тошкент шаҳар ҳокимининг назоратида.

Эслатма: Мурожаат йўллашда тўлиқ исми шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни кўрсатиб ўтишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни самарали кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Пиротехника бу эрмак эмас!

Янги йил байрами арафасида кўча ва хиёбонлар янада ажойиб қиёфа касб этади. Майдонларда безатилган арча атрофида шодон болалар кулгуси янграйди.
Шундай деймизу, аммо айримлар саломатлигимиз учун хавфли бўлган пиротехника воситаларини хушнудликнинг бир қисми, эрмак деб ҳисоблашади.
Мамлакатимизда пиротехника воситаларидан фойдаланиш қатъиян таъқиқланган.

Ҳурматли фуқаролар!

Жамоат жойларида, хонадонларда пиротехника воситалари муомаласи оқибатида юз бериши мумкин бўлган, байрам кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи, саломатлигимизга путур етказувчи нохушликларни олдини олайлик, бундай салбий кўринишлардан огоҳ бўлайлик!

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сергели тумани Марказий кўптармоқли поликлиниканинг шифокорлари томонидан Сергели туманидаги ташкилотлар ходимларини ушбу ташкилотларни ўзида тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари давом эттирилмоқда.
Тиббий кўрикда ЭКГ, лаборатория, УЗД текширувлари ва тор соха мутахассислари томонидан кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича амбулатор тавсиялар бериб борилмоқда.
Сергели туманида ҳам янги йил байрам тадбирлари кўтаринки руҳда, уюшган ҳолда ташкил этилмоқда.
Суғдиёна кўчасида ўрнатилган муҳташам арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз иштирокида шоу-дастурлар, "Йўқолган сеҳрли узук" эртак спектакли, "Карвон" қўғирчоқ театри томошалари, эл суйган эстрада хонандалари иштирокида концертлар, "DJ-шоу" тадбирлари ўтказилмоқда.
Сергели туманидаги 301-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳам қишки таътил кунларидан унумли фойдаланиб, ушбу янги йил тамошаларида иштирок этдилар.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати