Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.37K subscribers
38.3K photos
3.44K videos
20 files
9.71K links
Download Telegram
Шахмат, шашка турлари бўйича ҳоким кубоги мусобақалари бўлиб ўтди

Сергели тумани ҳокимлиги, туман ёшлар ишлари агентлиги, ёшлар иттифоқи, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан Сергели туманидаги 1-сектор ҳудудига жойлашган "Соҳибқирон" ва "Меҳригиё" МФЙда истиқомат қилаётган ёшлар ўртасида, Президентимиз томонидан тавсия этилган 5 ташаббусдан келиб чиққан ҳолда, спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича Сергели туман ҳокими кубоги мусобақалари бўлиб ўтди.
Ғолибларга Сергели тумани ҳокимининг эсдалик совғалари, дипломлар, китоблар тўпламлари топширилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
Photo
Бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунланди.

Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Сайлов кодексининг 93-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 6 августдаги "COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 1033-сонли қарори, Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгашининг 2020 йил 23 ноябрдаги 129/2-25 сонли қарорига мувофиқ, куни кеча 27 декабрь куни Сергели туманидаги 10-Меҳригиё ва 2-Қуйитолариқ округларига қарашли, 375, 376, 377, 397 ва 398 сайлов участкаларида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови уюшган ҳолда ташкил этилди.
Якуний натижаларга кўра, 10-Меҳригиё сайлов округидан, "Ўзбекистон либерал демократик партияси"дан номзод, Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров, 2-Қуйитолариқ сайлов округидан Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партиясидан номзод, ""MTA TASHKENT MINING" масъулияти чекланган жамият ижрочи директори Нодирбек Бахромовлар сайланди.
Янги сайланган депутатларни келгуси ишларида зафарлар тилаймиз!

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда

Куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бу борада аҳолининг саводхонлигини ошириш мақсадида, Сергели тумани фавқулодда вазиятлар бўлими, Сергели тумани газ таъминоти бўлими, туман Халқ қабулхонаси ҳамкорлигида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Табиий газдан фойдаланишда нималар таъқиқланиши, яъни ўзбошимчалик билан уйни мутахассисларни кўригидан ўтказмасдан туриб газлаштирмаслик, газ қурилмалари ўрнини алмаштирмаслик, дудбўрон ва шамоллатиш тизимларини фақат мутахассислар томонидан ўрнатиш, хавфсизлик ва созлаш автоматикасини узиб қўймаслик, мактабгача ёшдаги болалар, шунингдек ўз ҳаракатларини назорат қила олмайдиган шахсларни газ асбобларидан фойдаланишларига йўл қўймаслик, газ ўтказилган хонада ухламаслик ва дам олмаслик, ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланмаслик каби мавзулар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#БОШ_МИНБАР
#ДЕПУТАТЛАР_МИНБАРИ

Президент Мурожаатномаси;
29 декабрь, сешанба куни соат 11:00 да.

"O'zbekiston 24", "O'zbekiston", "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "O'zbekiston tarixi", "Oilaviy", "Mening yurtim", "Sevimli", "Uzreport", "Milliy", "Zo'r TV" (ўзбек тилида);
"Toshkent", "Oilaviy", "Mening yurtim" (рус тилида);
"Dunyo bo’ylab", "Uzreport" (инглиз тилида);

шунингдек, Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида томоша қилинг.

Послания Президента;
Вторник, 29 декабря, в 11:00 на телеканалах:

"O'zbekiston 24", "O'zbekiston", "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "O'zbekiston tarixi", "Oilaviy", "Mening yurtim", "Sevimli", "Uzreport", "Milliy", "Zo'r TV" (на узбекском языке);
"Toshkent", "Oilaviy", "Mening yurtim" (на русском языке);
"Dunyo bo’ylab", "Uzreport" (на английском языке);

а также на официальных страницах пресс-службы Президента в социальных сетях.

https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
"Ёшликда олинган билим - тошга ўйилган нақшдир!"

Шу сабабли, болажонлар илм олишга қанча эрта киришишса, шунча фойдалидир.
Айниқса, тил ўрганиш бўйича ёшликдан қилинган мулоқот кейинчалик ўзининг самарасини беради.
Жумладан, Сергели туманидаги 331-сонли мактабда инглиз тили фанидан ёшларга таҳсил бераётган ўқитувчи Маржона Хусанова томонидан ташкил этилган "Young translators" тўгарагида ўқувчиларга қизиқарли мавзуларда инглиз тилида маълумотлар бериб борилмоқда.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄Ҳурматли Сергели тумани аҳолиси ва меҳмонлари!🎄

Янги йил байрам тадбирларини кўтаринки руҳда, уюшган ҳолда ташкил этиш мақсадида, Суғдиёна кўчасида жорий йилни 28 декабрь кунидан эътиборан, 2021 йилнинг 10 январига қадар, янги йил байрами тадбирлари муҳташам арча атрофида бўлиб ўтади ва бу ерда болажонлар учун турли ўйингоҳлар ҳам ташкил этилади.

Байрам тадбирлари, соат 11:00дан кечки 22:00 гача давом этади.

Тадбирлар давомида, Қорбобо ва Қорқиз иштирокида шоу-дастурлар, "Йўқолган сеҳрли узук" эртак спектакли, "Карвон" қўғирчоқ театри томошалари, эл суйган эстрада хонандалари иштирокида концертлар, "DJ-шоу" ўтказилади.

Барчангизни таклиф этамиз!

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Куни кеча Сергели туманидаги "Соҳибқирон" МФЙда шахмат, шашка бўйича ўтказилган Сергели тумани ҳокими кубоги мусобақаларида 301-мактабнинг ўқувчилари ҳам фаол иштирок этдилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Мукофот олганлар – бу йилги қаҳрамонларимиз, мукофот олганлар – бефарқ бўлмаган одамлар

Президент: Награжденные – наши герои в этом году, люди, радеющие за свое дело

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сергели тумани "Учувчилар" МФЙ ҳудудида туман ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари томонидан атрофни тартибга келтириш, тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 27 декабрь куни Сергели туманида бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайловининг барча сайлов участкаларида рўйхатларни шакллантириш, сайлов бюллетенларини тегишли тартибда расмийлаштириш жараёнида иштирок этган вакилларни барчаси карантин тартиб-қоидалари асосида махсус кийим-бошларда иш юритдилар.