Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.75K subscribers
38K photos
3.41K videos
20 files
9.58K links
Download Telegram
Ҳарбийлар ва ёшлар учрашуви

Сергели туманидаги 317-сонли умумтаълим мактабида, Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги, Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамкорлигида ушбу мактабнинг ўқувчи-ёшлари билан учрашув ўтказилди.
Унда ҳарбий хизматчилар ёшларга миллий армиямизнинг жанговар салоҳияти, вакилларимизнинг Халқаро мусобақалардаги муваффақиятли иштироки ҳақида сўзлаб беришди.
Ҳарбий институт курсантлари томонидан яратилган робототехника воситалари, замонавий алоқа воситаларининг кўргазмаси, Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисм хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари, "Навқирон" гуруҳининг Ватанимизни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари ижро этилди.
Тадбир сўнггида эса фаол ўқувчи ёшларнинг бир гуруҳи меҳмонлар томонидан тақдирланди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сергели туманидаги 269-сонли умумтаълим мактабида фаолият юритаётган фан тўгараклари қаторида, биология фани бўйича ҳам тўгараклар ўз фаолиятини юритмоқда. Жумладан, ўқувчиларга биология фанидан "Ўсимлик тўқималари" мавзусида машғулот ўтказилди.
Сергели туманидаги 330-сонли мактабда ўқувчи ёшларга таҳсил бераётган ўқитувчилардан бири Улжон Шодиева раҳбарлигида ташкил этилган тасвирий санъат тўгараги аъзоларининг йил якуни бўйича ижод танлови ўтказилди.
Мактаб раҳбарияти томонидан ғолибларга фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.
Сергели тумани газ таъминоти бўлими ишчи-хизматчилари томонидан янада кенг кўламда шахсий хонадонлардан ўтган газ трубаларини бўяш ишлари давом эттирилмоқда.
Сергели туманидаги 104-мактабда ҳам “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида, Ўзбекистон Миллий Гвардияси 65921 ҳарбий қисм офицерлари, аскарлари томонидан 8,9,10 ва 11-синф ўқувчилари билан “Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша!” мавзусида тадбир ўтказилди.
Сергели туманидаги 305-сонли мактабнинг юқори синфларида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар томонидан мамлакатимизнинг бир қатор ҳудудларидаги (Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё) тарихий қадамжолар, урф-одатлар, шу ҳудудларга мос турли буюмларни акс эттирган кўргазмалар ташкил этдилар.