Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.67K subscribers
40.8K photos
3.66K videos
20 files
10.5K links
Download Telegram
Тарбиявий соатлар ташкил этилмоқда

Ҳар бир халқ ўзининг миллий қадриятлари, анъаналари, урф-одатларини эъзозлайди.
Сергели туманидаги умумтаълим мактабларида педагог ўқитувчилар, ўқувчилар иштирокида "Ёшлар ойлиги" доирасида "Миллий қадриятлар, анъаналар ва урф-одатларимиз" мавзуларида тарбиявий соатлар ўтказилмоқда.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 12-декабрь куни соат 11-00да Сергели туман ҳокимлиги катта мажлислар залида, “Имом Мотуридийнинг жаҳон илм – фани ривожига қўшган ҳиссаси!” мавзусида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида илмий–амалий конференция ўтказилади.
Ушбу анжуман, буюк аждодимиз Имом Мотуридий илмий ва маънавий меъросини ўрганиш орқали “жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида ислом динининг илм-маърифат, маънавий поклик, тинчлик-осойишталик, тараққиёт ва бунёдкорликка чақирувчи ғояларини халққа, айниқса, ёшларга етказиш, экстремизмнинг салбий мақсадлари, ғоявий негизлари, замонавий кўринишлари ва фаолият услубларини ўрганиш ҳамда уларга қарши курашнинг илмий-маърифий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш бўйича малакали эксперт ва олимлар маърузалари билан иштирок этадилар.
Тадбир бевосита ва онлайн (ZOOM дастури) орқали олиб борилади.

Маълумот учун тел: 94-6512086.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Diqqat!

Аziz yoshlar, “Toshkent yoshlar forumi — 2020” sizlarni kutmoqda

18-21-dekabr kunlari Toshkent shahrida “Toshkent yoshlar forumi — 2020” boʼlib oʼtadi.

Forum Toshkent shahar hokimligi tomonidan Yoshlar ishlari agentligi hamda Oʼzbekiston yoshlar ittifoqi hamkorligida tashkil etilmoqda. Loyiha “Toshkent yoshlarni sevadi!” shiori ostida oʼtkazilgan “Yoshlar oyligi”ga oʼziga xos yakun yasaydi.

🔷 Sizni bir-biridan qiziqarli loyihalar, tanlovlar aksiyalar taqdimotlari, iqtidorli yoshlarni izlab topish va kadrlar zaxirasini yaratish maqsadida vazirlar va yoshlar uchrashuvlari boʼlib oʼtadi. Yoshlar elektron portali ishga tushuriladi. Turli koʼrgazmalar namoyish etiladi.

Hoziroq ro'yxatdan o'ting. Biz sizni kutamiz.

Bizning kanal:
t.iss.one/yoshlarittifoqi_uz
Сергели туманидаги секторлар, округларда йўлакчалар қуриш ишлари баробарида коммунал тармоқларида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йилнинг 30 июнь куни одил судловни таъминлаш мавзуларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, жойларда сайёр суд мажлислари ўтказилмоқда.
Жумладан, Сергели туманидаги "Меҳригиё" МФЙда Сергели туманининг барча сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сергели тумани Кенгаши, Жиноятлар ишлари бўйича Сергели тумани суди, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди, кенг жамоатчилик иштирокида 2 нафар судланувчи ёшларга нисбатан 2 та жиноят иши ва никоҳдан ажрашиш ҳақида 1 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.
Сайёр суд мажлиси одил судлов тамойиллари асосида бўлиб ўтди ва кўриб чиқилган 2 та жиноят ишидан, уларнинг бирига Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятда содир этганликда айбдор деб топилиб, унга шу модда билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси, ЖКнинг 62-моддасига мувофиқ, узил-кесил 1 йил 9 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, суд залида қамоқдан озод этилган бўлса, иккинчисига эса ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, энг кам иш хақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ЖКнинг 62-моддасига мувофиқ, узил-кесил энг кам иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 8 ой 6 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, у ҳам суд залида қамоқдан озод этилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди томонидан даъвогар Д.Бурханованинг жавобгар Ф.Махкамовга нисбатан никоҳдан ажрашиш ҳақидаги даъво аризаси ҳам кўриб чиқилиб, тарафларнинг келгусида ярашиши ва оилани сақлаб қолиш мақсадида, даъво талаблари рад этилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 12-декабрь куни соат 11-00да Сергели туман ҳокимлиги катта мажлислар залида, “Имом Мотуридийнинг жаҳон илм – фани ривожига қўшган ҳиссаси!” мавзусида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкорлигида илмий–амалий конференция ўтказилади.
Тадбир бевосита ва онлайн (ZOOM дастури) орқали олиб борилади.

Маълумот учун тел: 94-6512086.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Миллий гвардиянинг МТТ марказий базаси қўмондонлиги, Сергели тумани халқ таълими бўлими, ёшлар иттифоқи, ёшлар ишлари агентлиги, Мудофаа вазирлиги фахрийлар кенгаши ҳамкорлигида Сергели туманидаги 237-сонли мактабда "Ёшлар янги Ўзбекистон бунёдкорлари" шиори остида маьнавий маърифий тадбир ўтказилди.
Қурол аслаҳалар кўргазмаси, қўл жанги бўйича чиқишлар намойиш этилиб, жасорат дарслари ҳам ташкиллаштирилди.
Фаол ўқувчилар МТТ марказий базаси раҳбариятининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга нисбатан зулм ўтказиш ва зўравонликнинг ҳар қандай турларининг олдини олиш ва уларга қарши кескин курашиш масалаларига жуда катта эътибор қаратилмоқда. Бу йўналишдаги яна бир муҳим аҳамиятга эга қадам – “Ишонч телефони-1146” фаолиятининг 2020 йил 27 октябрдан бошлаб тиклангани бўлди.
Эндиликда қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган, зўравонликка дуч келган хотин-қизлар, шунингдек, ёш қизлар ҳам ушбу “Ишонч телефони” хизматларидан беминнат фойдаланишлари мумкин. Мазкур долзарб алоқа линиясига ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсларга мутлақо бепул равишда ижтимоий, руҳий ва ҳуқуқий кўмак кўрсатилади.
Биз зўравонликка биргаликда барҳам берамиз! Зўравонлик ҳақида асло сукут сақламанг!
1146 – “Ишонч телефони”га дарҳол қўнғироқ қилинг, улар сизни эшитишади ва қўллаб-қувватлашади!

*********************************************************
Сегодня в нашей стране уделяется большое внимание профилактике и борьбе со всеми формами насилия и притеснения в отношении женщин. Одним из значимых шагов в этом направлении стало восстановление горячей линии 1146. 27 октября 2020 г. была вновь запущена горячая линия для поддержки женщин, девушек, девочек, оказавшихся в тяжелой жизненной ситуации. Позвонив на линию можно получить социальную, психологическую, юридическую помощь абсолютно бесплатно!
Вместе мы остановим насилие! Не молчите о насилии!
Звоните на горячую линию 1146 и вас услышат и помогут!
Сергели тумани бўйлаб ўтаётган метро станциялари ҳудудида тунги ёриткичлар ўрнатилмоқда