Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.46K subscribers
38.1K photos
3.43K videos
20 files
9.66K links
Download Telegram
Сергели туманидаги 284-сонли мактабда Вояга етмаганлар ишлари бўйича Сергели тумани идоралараро комиссияси, туман прокуратураси, туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, эрта никоҳнинг салбий оқибатлари ҳамда тегишли органлар ҳамкорлигида ўтказилган рейд тадбирлари давомида тунги вақтда ўқувчи ёшларни ота-онанинг назоратисиз ҳолатлари аниқлангани мавзусида тайёрланган видеоролик ҳам намойиш этилди.
Сергели тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 46-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болажонларни Халқаро ногиронлар куни билан қутлаш ва болажонлар кайфиятини кўтариб бериш мақсадида, "Ангелы добра" ("Эзгулик фаришталари") деб номланган кўнгилли ёшлар гуруҳи вакиллари ташриф буюриб, қизиқарли кўринишларда чиқишлар ташки этдилар ва болажонларга турли хил совға-саломлар улашдилар.
Сергели туманидаги 359-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болажонлар, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган "Бизнинг ҳуқуқ ва бурчларимиз" маънавий-маърифий тадбирида ўзларининг бадиий чиқишлари билан устозларни мамнун эдилар.
Миллий гвардия тизимига қарашли МТТ марказий базаси шахсий таркиби томонидан Сергели туманидаги 330-сонли умумтаълим мактабида "Ёшлар ойлиги" ҳамда "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида "Шу азиз Ватан барчамизники!" шиори остида маьнавий-маьрифий тадбир ўтказилди.
Тадбир жараёнида, ҳарбий қуроллар кўргазмаси, спортнинг қўл жанги, турли ҳарбий кўргазмавий чиқишлар, давра суҳбатлари ва "Мард ўғлонлар номи барҳаёт" китоби тақдимотига оид жасорат дарслари ҳам ташкил этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари ушбу йирик ва замонавий мажмуанинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини юксак баҳолаб, корхонани барпо этишга ҳисса қўшган лойиҳачи ва қурувчиларга, хорижий ҳамкорларга ташаккур изҳор этди.
Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт берувчи рамзий тугма босилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на церемонии открытия Ташкентского металлургического завода.
Глава государства высоко ценил экономический эффект от этого современного предприятия-гиганта, выразил благодарность проектировщикам и строителям, зарубежным партнерам, внесшим вклад в возведение завода.
Нажатием символической кнопки дан старт производству на Ташкентском металлургическом заводе.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сергели туманидаги 300-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида, Сергели тумани ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, Мудофаа вазирлиги фахрийлар кенгаши, Афғон уруши қатнашчилари, ушбу мактаб жамоаси, ўқувчилар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, Афғон уруши алангаларини кўрган ҳарбий ветеранлар билан учрашув, мактабда ташкил этилган "Ватанпарвар" тўгараги иштирокчиларининг бадиий чиқишлари ҳамда жаҳон миқёсида кезиб юрган мудҳиш касаллик (ковид) туфайли ватандошларимиз орасида ҳам, жумладан ушбу мактабда ўқувчиларга таҳсил берган педагог ўқитувчилар орасидан ҳам йўқотиш бўлганлигини эслаб ўтган ҳолда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.