Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.93K subscribers
39K photos
3.51K videos
20 files
9.96K links
Download Telegram
Сергели тумани прокуратураси раҳбарияти, масъул ходимлари томонидан 3 декабрь - "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан туман мактабгача таълим бўлими тасарруфига кирувчи 46-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини ҳолидан хабар олиниб, уларга совғалар топширилди.
Кеч тушган бўлсада, Сергели туманидаги ҳудудларда ободонлаштириш, атроф ҳудудларни тартибга келтириш, таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Илм-фан ва инновацияни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари бу борада амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо бериб, фан билан ишлаб чиқариш ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш, илмий институтларга буюртмаларни шакллантириш бўйича долзарб йўналишларни кўрсатиб ўтди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, кимё саноати, нефть-газ, энергетика, фармацевтика тармоқларини инновацион ривожлантиришга доир вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития науки и инноваций.
Глава государства, критически оценив проводимую в этом направлении работу, обозначил актуальные направления взаимодействия науки и производства, формирования заказов для научных институтов.
В частности, определены задачи по инновационному развитию сельского и водного хозяйства, химической промышленности, нефтегазовой, энергетической, фармацевтической отраслям.

#Mirziyoyev #videoselektor #fan #innovatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Ёшлар ойлиги" ҳамда "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида маданий, маънавий тадбирлар ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Жумладан, Сергели туманидаги 269-мактабда ўтказилган тадбирда севимли хонанда Малика Эгамбердиева иштирок этиб, эзгулик, қадрият, она юртимиз, мустақиллигимизни мадҳ этувчи қўшиқлар ижро этди.
Конституция - ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолатидир

Сергели туманидаги барча мактабларда ўтказилаётган ўқув машғулотлари, очиқ дарслар жараёнида: Конституция - давлатнинг асосий Қонуни, у давлат тузилиши, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантириш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, суд тизими, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб бериши хусусида тушунтиришлар берилмоқда.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сергели тумани ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари томонидан ёнатрофни тартибга келтириш ишлари давом эттирилмоқда.
Сергели тумани бўйлаб янгидан ишга туширилаётган метро станциялари атрофида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.