Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.55K subscribers
38.1K photos
3.43K videos
20 files
9.65K links
Download Telegram
"Мактаб таълимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсаддир"

Муҳтарам Президентимиз: "Мактаб - бу ҳаёт-мамот масаласи, келажак масаласи. Уни давлат, ҳукумат ва ҳокимларнинг ўзи ҳал қилолмайди. Бу бутун жамиятнинг иши, бурчига айланиши керак" дея, таъкидлаб ўтган эдилар.
Сергели туманидаги 7-сонли мактабда, "Мактаб тизимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсаддир" мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.
Бундан ташқари, Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров билан ушбу мактабнинг битирувчи синфлари ўқувчилари иштирокида, "Ноябрь-ёшлар ойлиги" доирасида "Ёшлар ва ҳоким" мавзусида очиқ мулоқот тадбири ҳам ташкил этилди.
Ўқувчилар томонидан туман ҳудудида янги спорт мажмуалари, кутубхона, тиббиёт масканларини бунёд этиш, ушбу мактабни капитал таъмирлаш ишларига амалий кўмак бериш, ўқувчилар бўш вақтларини янада самарали ўтказишлари жараёнида турли ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган мавзулар бўйича машғулотларни ташкил этиш, агарда мен ҳам ҳоким бўлмоқчи бўлсам, олдимга қўйилган мақсадлар нималардан иборат бўлиши лозимлиги ва бошқа мавзуларда саволлар билан мурожаат этдилар.
Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров ҳар бир берилган саволларга бирма-бир батафсил жавоблар берди ва мен ҳам ҳоким бўлишни орзу қиламан деб истак билдирган ўқувчига эса, навбатдаги ўқувчилар учун бериладиган ҳафталик таътил пайтида ҳоким билан бирга бўлиб, ҳокимнинг кундалик иш фаолияти билан танишиб борса, албатта келгусида нафи тегиши мумкинлиги хусусида ҳам фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Бўлиб ўтган учрашув ўқувчиларда катта таассурот қолдирди ва ўз навбатида туман ҳокими бундай учрашувлар мунтазам равишда ташкил этиб борилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
Ушбу ташкил этилган тадбир "Ёшлар" телеканали ижодий гуруҳи томонидан ҳам тасвирга олинди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Пойтахтимизнинг "Humo Arena" кўп тармоқли мажмуасида ёш талабгорлар учун ташкил этилган "Имкониятлар макони" бўш иш ўринлари ярмаркасида Сергели тумани мактабларини битирувчи ўқувчи ёшлар ҳам иштирок этдилар.
Тайинлов

❇️Пойтахтимизда янги ташкил топган Янги ҳаёт тумани халқ таълими бўлимига мудир тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғига кўра, Собир Иргашевич Мамадалиев Янги ҳаёт тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимида иш бошлади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Собир Мамадалиев Сергели туман халқ таълими бўлими мудири лавозимида ишлаган.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати
Тайинлов

❇️Пойтахтимизнинг Сергели тумани халқ таълими бўлимига мудир тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири буйруғига кўра, Аваз Каримжанович Мамаджанов Сергели тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимида иш бошлади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Аваз Мамаджанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мактаб таълимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсаддир"

Сергели туманидаги 7-сонли мактабда, "Мактаб тизимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсаддир" мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.
Бундан ташқари, Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров билан ушбу мактабнинг битирувчи синфлари ўқувчилари иштирокида, "Ноябрь-ёшлар ойлиги" доирасида "Ёшлар ва ҳоким" мавзусида очиқ мулоқот тадбири ҳам ташкил этилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сергели тумани Молия бўлими масъул этиб белгиланган Сергели 5-а мавзеси ҳудудида ҳам ободонлаштириш ишлари режа асосида ташкил этилмоқда.
"ҚИЗЛАР ОВОЗИ" клуби фаолияти ташкил этилди

"Ноябрь-ёшлар ойлиги" доирасида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун тегишли шароитлар яратиш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш, қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида. Сергели тумани Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сергели тумани Кенгаши ҳамда 317-сонли мактаб маъмурияти ҳамкорлигида “ҚИЗЛАР ОВОЗИ” клуби фаолиятини ташкил этишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда 60дан зиёд ўқувчилар иштирок этдилар.
Анжуман якунида, Сергели тумани “ҚИЗЛАР ОВОЗИ” клубининг маҳаллий координатори сайланди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Cергели тумани Қўрғонтепа ва Лутфкор кўчали кесишмаси ҳудудида таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Сергели туманида ноқонуний қурилган турли мосламаларни олиб ташлаш ишлари давом эттирилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари кечикаётган лойиҳаларнинг сабабларини сўраб, уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш, дунёга машҳур онлайн савдо тармоқларидан фойдаланиш, хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам ускорения реализации инвестпроектов в электротехнической и фармацевтической отраслях.
Глава государства поинтересовался причинами задержки в реализации проектов и дал поручения по устранению препятствий.
Указано на важность наращивания экспорта электротехники, использования при этом глобальных торговых онлайн-площадок, производства лекарственных препаратов с высоким уровнем безопасности и эффективности.

#Mirziyoyev #yigilish #elektrotexnika #farmatsevtika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter