Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.56K subscribers
38.1K photos
3.43K videos
20 files
9.64K links
Download Telegram
‼️ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ "Hududgaz Poytaxt" ГТФ матбуот хизматининг хабарига кўра,
♦️ 2020 йил 26 ноябрь куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар, “Hududgaz Poytaxt” ГТФ "Sergelitumangaz" таъминоти бўлими томонидан туманнинг "Олчазор" МФЙ Шокирариқ кўчасидаги ўрта босимли ер усти газ қувурини ер остига кўчириш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан ушбу кўчадаги 296 та ерли аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сергели тумани 4-секторга қарашли "Зиёкор" ва "Маданият" МФЙда кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган бир гуруҳ фуқаролар хонадонларида иситиш тизимидаги носозликлар юзасидан мурожаат қилишган эди.
Сергели тумани ҳокимлиги коммунал бўлими, Тошииссиққувват ташкилоти Сергели туман филиали ходимлари ҳамда 4-сектор штаби аъзолари камчиликларни жойида бартараф этишди.
Амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганишлар ташкил этилиб, келгуси вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан Сергели тумани ҳудуди бўйлаб янгидан ишга туширилаётган метро линиялари, метро бекатлари атрофида амалга оширилган ободонлаштириш, атроф муҳитни тартибга келтириш ишлари билан танишиб, эндиликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ, кўрсатмалар берди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Шон-шараф музейига ташриф буюрилди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фахрийлар Кенгаши, Республика "Нуроний" жамғармаси, Сергели тумани ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда Сергели туманидаги 300-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқитувчилари, ушбу мактаб қошида ташкил этилган "Жасорат" ҳарбий тўгараги аъзолари бўлмиш ўқувчилар Тошкент шаҳридаги Олмазор туманига жойлашган "Шон-шараф" музейига ташриф буюрдилар.
Ушбу музей залида нуроний отахонларга ўқувчилар томонидан ҳарбий кўргазмавий чиқишлар ҳам ташкил этилди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та лойиҳа белгиланган. Жами 6,5 мингга яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан ишларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлади.

Состоялась презентация перспективных проектов в нефтегазохимической отрасли.
Запланирована реализация 52 проектов на сумму около 9 миллиардов долларов по глубокой переработке природного газа. Планируется создать около 6,5 тысячи рабочих мест.
Глава государства подчеркнул необходимость активизировать работу с зарубежными партнерами и инвесторами для своевременной и качественной реализации проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #iqtisodiyot #neftgazkimyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сергели туманидаги 2-сонли мактабнинг 9 "б" синфи ўқувчилари билан рус тили фани бўйича "Ноябрь-ёшлар ойлиги"нинг мазмун-моҳиятига бағишланган очиқ дарс ўқув машғулотлари ташкил этилди.