Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.81K subscribers
37.9K photos
3.39K videos
20 files
9.54K links
Download Telegram
Сергели тумани газ таъминоти ташкилоти ишчи-хизматчилари томонидан янги метро линиялари атрофидан ўтган ўрта босимли газ қувурларини таъмирлаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#toshkentyoshlari
#молодёжьташкента

👨🏻‍💻 Ўзбекистон блогерлари аслида кимлар? Уларнинг журналистлардан фарқи нимада? Блогерлар кўпроқ эркинликка эгами? Медиа соҳада сифатли контент тайёрлаш учун қайси жиҳатларга эътибориш қаратиш керак?

📝 18 ноябрь куни Ёшлар фестивали доирасида журналистика бўйича ўтказилган ўқув машғулотида шу соҳага қизиқувчи ёшлар ушбу саволларга жавоб олишди.

🎥 Батафсил – репортажимизда.

***

👨🏻‍💻 Блогеры Узбекистана — кто они ? Чем они отличаются от журналистов? Обладают ли блогеры большей свободой? На что нужно обращать внимание для того, чтобы подготовить качественный медиаконтент?

📝 Ответы на эти и другие вопросы получили участники тренинга по журналистике, который прошёл в рамках фестиваля молодёжи в Ташкенте.

🎥 Подробности — в нашем репортаже.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини реконструкция қилиш, Ўзбекистон давлат санъат музейига янги бино қуриш, Тошкент архитектура-қурилиш институти ҳудудида кластер ташкил этиш, Термиз шаҳри ва Денов туманида кўп қаватли уйлар барпо этиш лойиҳалари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства.
Рассмотрены проекты реконструкции мемориального комплекса Имама Бухари, сооружения нового здания для Государственного музея искусств Узбекистана, организации кластера на территории Ташкентского архитектурно-строительного института, возведения многоквартирного жилья в городе Термезе и Денауском районе.
Представлены планы по созидательной работе в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сиёсат (Маърифат) соатида иштирок этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси Раҳбари ҳузурида 2020 йил 23 октябрда бўлиб ўтган йиғилишнинг 7-сон баёни 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни вилоят, туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари ҳамда ҳокимликлар учун Академия марказий студияси орқали видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган "Сиёсат" (Маърифат) соатида Сергели тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва туман ҳокимлигининг барча масъул ходимлари иштирок этдилар.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сергели тумани ҳудуди бўйлаб янгидан ишга туширилаётган метро йўналиши атрофида жойлашган ноқонуний қурилмалар, эгаларига тегишли тартибда тушунтирилган ҳолда, улар иштирокида олиб ташланмоқда.
Меҳнат ярмаркаси уюшган ҳолда ташкил этилди

Сергели тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, ИИБ, туман давлат солиқ инспекцияси, аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази, туман Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, ўқув марказлари ташаббуси билан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
40 дан зиёд корхона, ташкилот, муассаса, МЧЖ ва хусусий корхоналар ўзларидаги 2300дан зиёд бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Бундан ташқари, Сергели туманида фаолият юритаётган банк ташкилотлари томонидан фуқароларимиз ўз биснесларини бошлашлари учун уларга кредитлар таклиф қилинди.
Меҳнат ярмаркасида 150дан зиёд ишсизлар, хусусан "темир дафтар", "аёллар дафтари" ва "ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган фуқаролар мурожаат қилишди. Уларнинг 40дан зиёдига, ишга жойлашишлари учун, 10 нафарига эса қайта касбга ўқитиш курсларига йўлланмалар берилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати