Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.56K subscribers
38.1K photos
3.43K videos
20 files
9.63K links
Download Telegram
Касбларнинг келажак ҳаётдаги ўрни

Жорий йилнинг 29 май куни Муҳтарам Президентимизнинг Зангиота ва Сергели туманларига ташрифлари чоғида, Сергели туманидаги умумтаълим мактабларининг бирида, касб-ҳунарга йўналтириш бўйича таянч мактаби ташкил этиш вазифаси топширилган эди.
Сергели туманидаги 330-сонли умумтаълим мактаби эндиликда, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича таянч мактаби этиб белгиланганидан келиб чиқиб, бугун ушбу мактабда, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамкорлигида "Kaсбларнинг келажак ҳаётдаги ўрни" мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбир ташкилотчилари билан бирга, Халқлар дўстлиги номидаги Россия Университетининг Ўзбекистондаги вакили A.Колесников ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Ушбу мавзуда тайёрланган видеороликлар намойиш этилди. Ўқувчилар томонидан касб-ҳунар тўгаракларида қўл меҳнати билан яратилган кўргазмалар ва мастер класслар ҳам намойиш этилди.
Психологлар томонидан касб-ҳунарга йўналтириш мавзуларида тренинг ва очиқ дарслар ҳам ўтказилди.
"Kaсблар олами" интернет платформаси билан танишилди ва ўқувчилар билан давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Марказий Осиё минтақасидаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан ҳамда халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шу жумладан МДҲ ва ШҲТ доирасидаги мулоқотни кенгайтириш бўйича фикр алмашилди.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
В ходе беседы главы государств обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки дня и регионального взаимодействия.
Состоялся обмен мнениями по развитию ситуации в регионе Центральной Азии, а также углублению диалога в рамках международных и региональных организаций, включая СНГ и ШОС.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Сергели тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 292-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарияти, педагог тарбиячилари, мусиқа раҳбарлари, "Иттифоқ" МФЙ, туман ИИБ, Фавқулодда вазиятлар бўлими, 6-мактаб педагоглари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва Сергели тумани Кенгаши депутатлари ҳамкорлигида ушбу МФЙда истиқомат қилаётган, қамралмаган болалар учун, уларни бадиий адабиётга қизиқишларини ошириш мақсадида, "Куз неъматлари" мавзусида тадбир ташкил этилди.
"Шолғом” эртаги асосида болажонларга экологик тарбия бериш билан бир қаторда куз неъматлари хусусида ҳам тушунтиришлар берилди.
Болажонлар турли мева шаклларини қоғоз, клей, қайчи, бўёқлардан фойдаланган ҳолда ўзлари яратдилар.
Шеър, рақс, куй-қўшиқ, турли қизиқарли мусобақалар ташкил этилиб, ғолибларга китоб ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ёшлар ойлиги" муносабати билан “Сергели ёшларни севади” шиори остида, жорий йилнинг 14 ноябрь куни соат 17:00 дан 20:00 гача қизиқарли концерт дастури намойиш этилиши режалаштирилди.
Тадбир манзили: Сергели тумани "Зелёный базар" деб номланган савдо мажмуасининг олд майдони.
Концерт тадбири ўрнатилган карантин тартиб қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ташкил этилади.
Яхши, хуш кайфият доимо ҳамроҳингиз бўлсин!

По случаю Месяца молодежи, 14 ноября т.г. с 17:00 до 20:00 состоится концерт под девизом «Сергели любит молодежь». Адрес: Сергелийский район, "Зелёный рынок",
Мероприятие пройдет в соответствии с правилами карантина.
Пусть хорошее настроение всегда будет вашим спутником!
Беш ташаббус ижроси амалда

Сергели тумани ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, тумандаги 330-сонли умумтаълим мактаби раҳбарияти, жамоаси, ўқувчиларининг ташаббуси билан, Муҳтарам Президентимиз томонидан тавсия этилган 5 ташаббуснинг ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ўқувчилар шахмат, шашка, китобхонлик, мусиқа, рассомчилик, компьютер технологиялари, тўқувчилик ва бошқа бир қатор йўналишлар бўйича кўргазмали чиқишлар ташкил этдилар.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
⚡️Янгиҳаёт тумани ташкил этилди

Президент қарори (ПҚ-4888-сон, 11.11.2020 й.) билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

Янгиҳаёт туманига ўтказилган ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг почта манзили улардан ариза ёки маълумот талаб қилмаган ҳолда тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартирилади.

Эслатиб ўтамиз, Янгиҳаёт тумани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2020 йил сентябрдаги тегишли қарорлари асосида ташкил этилган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official