Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.56K subscribers
38.1K photos
3.43K videos
20 files
9.63K links
Download Telegram
Сардорлар мактаби ташкил этилади

Сергели тумани ҳокимлиги мажлислар залида, Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров раҳбарлигида, Сергели тумани ҳудудидаги 329-умумтаълим мактаби негизида эндиликда, сардорлар мактабини ташкил этиш мавзусига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Э.Шукуров ўз сўзида, ушбу мактабни ташкил этишдан мақсад нима эканлиги, унинг мазмун-моҳияти хусусида тегишли тушунтиришлар берди.
Ушбу тадбирда иштирок этган Республика сардорлар мактаби раҳбари Сардор Махкамов ҳам бу борада ўз-фикр мулоҳазаларини баён этди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Самарқандга борди

11 ноябрь куни Бектемир ва Яшнабод тумани ҳокимлари, Сергели ва Чилонзор туманлари ҳокимлари ўринбосалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг шўъба мудиридан иборат гуруҳ тажриба алмашиш, турли соҳалардаги ютуқлар, ижобий тажрибалар билан ўртоқлашиш, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш мақсадида Самарқанд вилояти Ургут туманида сафарда бўлдилар.

Ташриф давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси “Ургут” эркин иқтисоий зонаси, SM GROUP МЧЖ, YEC МЧЖ, Ideal electrolux МЧЖ, "Ургазкарпет" МЧЖларида бўлиб уларнинг фаолияти, ишлаб чиқариш салоҳияти ҳамда иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамияти билан танишдилар.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Делегация хокимията города Ташкента посетила Самарканд

11 ноября группа, состоящая из хокимов Бектемирского и Яшнабадского районов, заместителей хокимов Сергелийского и Чиланзарского районов, а также руководитель одного из отделений хокимията города Ташкента посетили Ургутский район Самаркандской области для обмена опытом, обсуждения актуальных вопросов и обмена положительным опытом в различных сферах.

В ходе визита делегация хокимията города Ташкента посетила свободную экономическую зону «Ургут», ООО SM GROUP, ООО YEC, ООО Ideal Electrolux, ООО «Ургазкарпет» и ознакомилась с их деятельностью, производственным потенциалом, а также ролью в развитии экономики.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Касбларнинг келажак ҳаётдаги ўрни

Жорий йилнинг 29 май куни Муҳтарам Президентимизнинг Зангиота ва Сергели туманларига ташрифлари чоғида, Сергели туманидаги умумтаълим мактабларининг бирида, касб-ҳунарга йўналтириш бўйича таянч мактаби ташкил этиш вазифаси топширилган эди.
Сергели туманидаги 330-сонли умумтаълим мактаби эндиликда, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича таянч мактаби этиб белгиланганидан келиб чиқиб, бугун ушбу мактабда, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамкорлигида "Kaсбларнинг келажак ҳаётдаги ўрни" мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбир ташкилотчилари билан бирга, Халқлар дўстлиги номидаги Россия Университетининг Ўзбекистондаги вакили A.Колесников ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Ушбу мавзуда тайёрланган видеороликлар намойиш этилди. Ўқувчилар томонидан касб-ҳунар тўгаракларида қўл меҳнати билан яратилган кўргазмалар ва мастер класслар ҳам намойиш этилди.
Психологлар томонидан касб-ҳунарга йўналтириш мавзуларида тренинг ва очиқ дарслар ҳам ўтказилди.
"Kaсблар олами" интернет платформаси билан танишилди ва ўқувчилар билан давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати