Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.4K subscribers
42.4K photos
3.74K videos
20 files
10.9K links
Download Telegram
Ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликлар бартараф этилди

Сергели туманида Республика Ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда ўтказилган ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.
Жумладан, Сергели тумани "Сергели" 8-мавзедаги 71, 72, 77, 82 уйларни подвалларидаги носозликларга барҳам берилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
ТАЙИНЛОВ

Эргашева Марямхан Абдуллаевна - Сергели тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли 13-сон оилавий поликлиника бош шифокор этиб тайинланди.
Бунга қадар, М.Эргашева ушбу поликлиника бош шифокори муовини лавозимида фаолият юритган.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
ТАЙИНЛОВ

Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгаши депутати, тиббиёт фанлари номзоди Умаров Рустам Комилович - Сергели тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли 11-сон оилавий поликлиника бош шифокори лавозимига тайинланди.
Кўп йиллар тиббиёт соҳасида ишлаб келган Р.Умаров, 2018 йилдан эътиборан, ушбу поликлиникада юқимли касалликлар шифокори лавозимида фаолият юритган.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси фаолиятидан

Сергели тумани ҳокимлиги Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси, Сергели тумани 3-сонли ИИБ инспекторлари билан ҳамкорликда, Сергели тумани халқ таълими бўлимига қарашли 300-сонли ихтисослаштирилган ва 331-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган айрим камчилик, нуқсонлар жойида бартараф этилди.
Ушбу мактабларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарларига, ўқувчилар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш, ички рўйхатга олинган ўқувчиларнинг ҳар бири билан якка тартибда мунтазам равишда шуғулланиб бориш, масофадан туриб таҳсил олаётган ўқувчилар бўйича ҳам назоратни кучайтириш юзасидан тушунтириш, тавсиялар берилди.
Тадбирлар давом этмоқда.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 4 ноябрь куни Шанхай шаҳрида бўлиб ўтадиган Импорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросими иштирокчиларига видеоалоқа орқали табрик сўзи йўллайди.
Давлатимиз раҳбари ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришнинг энг муҳим жиҳатлари ҳамда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозли ҳолатларни биргаликда енгиб ўтиш чораларига тўхталади.

По приглашению Председателя КНР Си Цзиньпина 4 ноября Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев выступит с приветственным видеопосланием участникам церемонии открытия третьей Китайской международной выставки импортных товаров в городе Шанхае.
Лидер нашей страны остановится на наиболее важных аспектах расширения взаимовыгодного торгово-экономического сотрудничества, мерах совместного преодоления кризисных явлений, вызванных пандемией коронавируса.

#Mirziyoyev #kurgazma #Xitoy #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мониторинг тадбирлари ўтказилмоқда

Сергели тумани ҳокимлиги раҳбарияти, ҳокимликнинг Инвестиция ва ташқи савдо бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган, бўш турган иморату-иншоотлар, инвестиция дастурига киритилган корхоналар бўйича мониторинг тадбирларини ўтказилиши давом эттирилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати