Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.18K subscribers
38.7K photos
3.47K videos
20 files
9.82K links
Download Telegram
Президент қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Беш қаватли арзон уйларни мамлакатимизнинг аҳоли зич жойлашган барча туманларида қуриш зарурлиги таъкидланди.
Тошкент давлат техника университети ҳудудида инновацион ўқув-амалий комплекс барпо этиш лойиҳаси ҳам тақдим этилди.
Нукус шаҳрининг замонавий марказини бунёд этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент ознакомился с проектами ряда строительных объектов.
Отмечена необходимость возведения пятиэтажных домов по доступным ценам во всех густонаселенных районах страны.
Представлен проект организации инновационного учебно-практического комплекса на территории Ташкентского государственного технического университета.
Даны указания по строительству современного центра города Нукуса.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Метро қурувчилари билан давра суҳбати ташкил этилди

Сергели тумани бўйлаб ер устки халқа метро линияларини ишга тушириш ишлари якунига етказилмоқда.
3 сменада 400дан зиёд ишчи-хизматчилар, 6,9 км узунликда янгидан бунёд этилаётган "Чоштепа", "Халқа Йўли", "Сергели", "Афросиёб" ва "Қипчоқ" метро станцияларида ва станциялараро линияларда фидокорона меҳнат қилмоқдалар.
Республика Маънавият тарғибот маркази Сергели тумани бўлими раҳбари Р.Жўраев, янги метро станцияларини қурилишида қатнашаётган қурувчилар билан суҳбатлашиб, улар томонидан амалга ошираётган бунёдкорлик ишларига зафарлар тилаб, Ватанимиз, Мустақиллигимиз, Она тилимиз ва Сергели туманини мадҳ этувчи шеърлар ижро этиб берди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сайёр қабул ўтказилди

Сергели тумани 1-секторга қарашли, "Бунёдобод" МФЙ ҳудудидаги 55-сонли умумтаълим мактаби мажлислар залида, Сергели туман ҳокимлиги раҳбарияти томонидан Сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулда, 37 нафар фуқаролар иштирок этиб, улардан 16 нафари ўзларининг турли мавзулардаги муаммолари, талаб, истаклари бўйича мурожаат қилишди.
Моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, темир дафтар, аёллар ва ёшлар дафтарларига кимлар киритилиши, уни юритилиши тартиб-қоидалари ва бошқа бир қатор мавзулар бўйича мурожаатлар қилинди.
Аксарият мурожаатлар жойида бартараф этилиб, тегишли тушунтиришлар берилган бўлса, маълум бир муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мурожаатчи билан боғланган ҳолда, қўшимда равишда маълумотлар берилиши келишиб олинди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳамкорликда ишлар амалга оширилмоқда

Сергели тумани ҳокимлиги раҳбарияти, барча сектор раҳбарлари, котиблари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, МФЙ, ширкат раислари, коммунал соҳа вакиллари ҳамкорлигида, Сергели туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги негизида ташкил этилган Республика Ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Республика Ишчи гуруҳи вакиллари ҳамкорлигида кунлик ижро назорати тадбирлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, 1-секторда бўлиб ўтган эрталабки тадбирда, кунлик ижро этилиши режалаштирилган тадбирлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
1-секторга қарашли "Чоштепа" МФЙ ҳудудида ҳам камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Тадбирлар давом этмоқда.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати