Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.8K subscribers
38K photos
3.41K videos
20 files
9.57K links
Download Telegram
“Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди

Коронавирус пандемияси даври чин маънода, ҳалқимизнинг ҳамжиҳатлиги, жипслигини кўрсатиб берди. Ниҳоятда оғир, мураккаб дамларда ҳам халқимиз бир- бирларини қўллаб, дардли, ўксик қалбларга саховат кўрсатди.
Бу саъй ҳаракатларнинг барчаси ҳеч қачон, ҳеч кимнинг ёдидан чиқмайди. Кўплаб ватандошларимизнинг камтарона хизматлари бугун юксак қадрланмоқда.
Улар орасида Сергели туманида фаолият юритаётган 43 нафар фуқаролар ҳам ушбу нуфузли мукофот, "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Улар орасида, тиббиёт ходимлари, Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши депутатлари, саховатпеша тадбиркорлар ва туман ҳокимлиги ходимлари ҳам ушбу мукофотга лойиқ деб топилдилар.
Бугун, Сергели тумани ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган тадбирда, Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров, ушбу мукофотларни ўз эгаларига тан-тантанали равишда топширди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Мурат Камаловни Жўқорғи Кенгес Раислигига сайлангани билан табриклаб, ўта масъулиятли вазифада муваффақият тилади.
Йиғилишда Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта устувор йўналиш белгиланди, ҳар бири бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

На внеочередной сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан особое внимание уделено вопросам социально-экономического развития региона.
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил Мурата Камалова с избранием на пост Председателя Жокаргы Кенеса и пожелал успехов на ответственной должности.
На совещании определены десять приоритетов развития Каракалпакстана на ближайшие 3 года. По всем направлениям даны подробные указания.

#Mirziyoyev #safar #yigilish #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кенг кўламда ободонлаштириш ишлари олиб борилди

Сергели тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ободонлаштириш бошқармасининг 200 дан зиёд ишчи-хизматчилари, Махсустранс, электр, газ, сув тармоқлари ташкилотлари, Каналлар бошқармаси ва бошқа бир қатор тегишли тизимларнинг вакиллари иштирокида, Сергели тумани Спутник 2-мавзе, "Виқор" МФЙ ҳудудига жойлашган, 2-секторга қарашли кўп қаватли уйлар атрофида, кўчалар, бекатлар, болалар майдончалари ён атрофларида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
Дарахтларга тегишли ишловлар берилди, ён-атроф тартибга келтирилиб, 25 тоннадан зиёд чиқинди маҳсулотлари белгиланган манзилларга олиб кетилди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
Photo
Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўлида

Сергели тумани ҳокимлигида, Сергели тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари-Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Маркази раиси М.Исабаев, Сергели тумани Савдо-саноат палатаси, банк тизимлари вакиллари ва туманда фаолият юритаётган бир гуруҳ оилавий тадбиркорлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасида Сергели тумани оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказига кредитлар ажратиш бўйича тақдим этилган 992,7 млн.сўмлик 27 та (чорвачилик, тикувчилик, маиший хизмат кўрсатиш, иссиқхона қуриш, пардозлаш буюмлари тайёрлаш, маиший хизмат кўрсатиш, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалар) лойиҳалар учун маблағ ажратиш масалалари муҳокама қилинди.
Оилавий тадбиркорлар билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг мазмун-моҳияти, ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун 67 та (ишлар, хизматлар) турлари бўйича солиқ борасида имтиёзлар берилганлиги хусусида ҳам тушунтиришлар берилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Forwarded from Hudud Inform
Ўзбекистон аёллари масаласи - БМТ минбаридан ўзбек тилида янгради

1 октябр куни БМТнинг Нью Йорк шаҳридаги қароргоҳида Хотин-қизлар аҳволи бўйича IV Бутунжаҳон анжуманининг 25 йиллигига бағишланган юқори даражадаги учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси раиси Фолкан Бозкир, БМТнинг Аёллар бўлими раҳбари Фумзиле Мламбо-Нгкука иштирок этдилар.

БМТга аъзо давлатларнинг олий даражадаги вакиллари- президентлар, ҳукумат раҳбарлари, парламент аъзолари, аёллар ва гендер тенглиги масалаларига масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари видео баёнотлар билан қатнашдилар.

Ушбу йиғилишда 2030-йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш кун тартибини амалга ошириш доирасида гендер тенглиги ва Хотин-қизлар имкониятларини кенгайтириш бўйича Ўзбекистонда эришилган натижалар сарҳисобини ҳамда бу йўналишда олдимизга қўйилган аниқ мақсадларни тақдим этиш мен учун катта шараф эди.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform