Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.58K subscribers
38.1K photos
3.42K videos
20 files
9.63K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди.
Сафар давомида, шунингдек, бунёдкорлик ишлари, янги корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в город Нукус для участия во внеочередной сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.
В ходе поездки запланировано также ознакомление с проводимой созидательной работой, деятельностью новых предприятий.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳамкорликда театр тўгаракларини ҳам ташкил этилиши хусусида берилган таклиф маъқулланди

Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси, Халқлар дўстлиги номидаги Россия Университетининг Ўзбекистондаги вакиллиги, Сергели тумани Маънавият бўлими раҳбарияти, Сергели туманида янгидан бунёд этилган 330-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюришгани ҳақида маълумот берган эдик.
Ушбу мактабда турли касб-ҳунарларга ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилиши билан бирга, рус тили фанига ихтисослаштирилган синфлар ҳам фаолият юритиши қаторида, келгусида ўқувчиларни санъатга қизиқтира бориш мақсадида, ҳамкорликда театр тўгараклари ҳам ташкил этиш, ўзбек ва рус тилларида спектакллар саҳналаштириш хусусида берилган таклиф, Россиялик меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Сергели туманидаги ҳар бир сектор ва округларга бириктирилган масъул ходимлар, тегишли ташкилотлар томонидан ободонлаштириш, атроф-муҳитни тартибга келтириш ишлари амалга оширилмоқда
Жумладан, Сергели тумани Молия бўлимига бириктирилган ҳудудда, Янги Сергели кўчаси бўйлаб, тугалланмаган қурилиш объектини ички ва ташқи тарафларини тартибга келтириш, ободонлаштириш ишлари ишчи кучи ва махсус техникалар кўмагида амалга оширилмоқда.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
“Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари топширилди

Коронавирус пандемияси даври чин маънода, ҳалқимизнинг ҳамжиҳатлиги, жипслигини кўрсатиб берди. Ниҳоятда оғир, мураккаб дамларда ҳам халқимиз бир- бирларини қўллаб, дардли, ўксик қалбларга саховат кўрсатди.
Бу саъй ҳаракатларнинг барчаси ҳеч қачон, ҳеч кимнинг ёдидан чиқмайди. Кўплаб ватандошларимизнинг камтарона хизматлари бугун юксак қадрланмоқда.
Улар орасида Сергели туманида фаолият юритаётган 43 нафар фуқаролар ҳам ушбу нуфузли мукофот, "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Улар орасида, тиббиёт ходимлари, Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши депутатлари, саховатпеша тадбиркорлар ва туман ҳокимлиги ходимлари ҳам ушбу мукофотга лойиқ деб топилдилар.
Бугун, Сергели тумани ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган тадбирда, Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров, ушбу мукофотларни ўз эгаларига тан-тантанали равишда топширди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Мурат Камаловни Жўқорғи Кенгес Раислигига сайлангани билан табриклаб, ўта масъулиятли вазифада муваффақият тилади.
Йиғилишда Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта устувор йўналиш белгиланди, ҳар бири бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

На внеочередной сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан особое внимание уделено вопросам социально-экономического развития региона.
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил Мурата Камалова с избранием на пост Председателя Жокаргы Кенеса и пожелал успехов на ответственной должности.
На совещании определены десять приоритетов развития Каракалпакстана на ближайшие 3 года. По всем направлениям даны подробные указания.

#Mirziyoyev #safar #yigilish #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter