Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.4K subscribers
42.4K photos
3.74K videos
20 files
10.9K links
Download Telegram
Долзарб вазифалар муҳокама қилинди

Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров раҳбарлигида туман ҳокимлиги мажлислар залида оператив йиғилиш бўлиб ўтди.

Ижро интизоми, "Темир дафтар" га оид масалалар, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, 1-октябрь - "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" ва "21-октябрь - "Ўзбек тили байрами куни" муносабати билан амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, оилалар билан ишлаш, МФЙ ҳудудларидаги давлат мулки бўлган биноларни, бириктирилган ер майдонлари билан хатловдан ўтказиш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш ва бошқа бир қатор долзарб мавзулар муҳокама қилиниб, ҳар бир муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасадди ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сергели тумани "Сергели деҳқон бозори"нинг ташқи ва ички ҳудудларида ободонлаштириш, атрофни тартибга келтириш, дезинфекция ишлари, Сергели тумани каналлар ва ободонлаштириш бошқармалари томонидан "Қипчоқ", "Файзли" кўчалари бўйлаб ўтган "Найман" каналида тозалаш ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими масъул бўлган 13-округда эса хонадонлар деворларини оқлаш ишлари амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.

20 сентября после тяжелой болезни скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан по вопросам развития аграрной и продовольственной сфер, член Сената Олий Мажлиса Уктам Барноев.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом покойного и выразил соболезнования его матери, супруге и детям.
– Уктамжон был благородным, сильным, самоотверженным, патриотичным, достойным подражания человеком, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #taziya #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Карантин тартиб-қоидаларига қатъий риоя этиш барчамизнинг бурчимиздир

Хабаринглар бор, жорий йилнинг 14 сентябрь кунидан эътиборан, Тошкент шаҳрининг барча туманларида бўлгани каби, Сергели туманидаги 7 та умумтаълим мактаблари ҳам анъанавий тарзда ўз фаолиятларини бошлади.
Янгидан қайта таъмирдан чиқарилган 317-сонли умумтаълим мактабининг тантанали очилиши тадбирида иштирок этган Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси матбуот котиби, бошқарма бошлиғининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Эркин Холбобоев, мактаб ўқитувчилари жамоаси билан суҳбат чоғида ҳам карантин тартиб қоидаларига риоя этишни кундалик шиор қилиб олишимиз, ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактабнинг барча жамоаси соғлиғини сақлаш биринчи галдаги вазифа эканлиги ва мактаб радиоузели орқали танаффус вақтларида ва мактабга келиш жараёнларида бу борада тарғибот ишларини олиб бориш лозимлиги хусусида тушунтиришлар берди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Холис кўмак берилмоқда

"Сергели Махсустранс" автотранспорт корхонасининг асосий вазифаси туман ҳудудини озода сақлашда, чиқиндиларни белгиланган графиклар асосида олиб чиқиб кетилишида зарурий автотранспорт ва техника воситалари билан таъминлашдир.
Шу билан бирга, ушбу корхонанинг ишчи-хизматчилари, 17-округ ҳудудига жойлашган шахсий хонадонларда истиқомат қилаётган фуқароларнинг уйларини том қисмларини ёпиб бериш ва бошқа таъмирлаш ишларига ҳам кўмак бермоқдалар.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати