Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.49K subscribers
42.2K photos
3.73K videos
20 files
10.8K links
Download Telegram
Ҳашар - барчамизга ярашар!

Бугун, 19 сентябрь - Бутунжаҳон тозалик куни, бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Ғоя даставвал, 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан холи этиш учун бирлашдилар.
Бугунги кунга келиб, мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракатига айланди.
Бугун, Сергели туманидаги барча сектор, округларда ҳам
Сергели тумани ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, солиқ, туман экология бошқармаси, Ёшлар агентлиги, Ёшлар иттифоқи, ободонлаштириш бошқармаси, МФЙ, Махсустранс, Канализация бошқармаси ходимлари, ишчи-хизматчилари ва кўнгиллилар томонидан кенг кўламда ободонлаштириш, атрофни тартибга келтириш, чиқиндилардан тозалаш ишлари ташкил этилди.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
🧹Тошкентда тозалик куни

Тошкентда илк бора бутунжаҳон тозалик куни нишонланди. Тадбир кенг кўламли бўлиб, учта манзилни қамраб олди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Курантлар олдидаги “Болажон” боғи ва Бўрижар соҳилидаги шаршаралар ёнида мукаммал тозалаш ишларини ташкиллаштириб, ўтказдилар.

Ўзбекистон экологик партияси ва шоирлар уларга шерик бўлди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги жамоатчилик кенгаши ва Ўзбекистон Экологик қурилиш бўйича Кенгаши эса Ал Хоразмий майдонида кичик ҳашар ўтказдилар. Бу ерда кўнгиллилар чиқиндиларни йиғиб, саралашди.

Биринчи Умумжаҳон тозалик куни нафақат тозалик борасида, балки пойтахт аҳолисининг эътиборини тозаликни асрашга қаратиш борасида ҳам муваффаққиятли ўтди.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
🧹 День чистоты в Ташкенте

В Ташкенте впервые отметили Всемирный день чистоты. Мероприятие получилось масштабным и охватило три локации. Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды и хокимият города Ташкента организовали и провели генеральную уборку в парке «Болажон» около Курантов и на набережной Бурджара у каскада водопадов. К ним подключились Экопартия и поэты Узбекистана. А Общественный совет при хокимияте города Ташкента и Совет по экологическому строительству Узбекистана провели мини-хашар на площади Аль Хорезми, где группа волонтёров собрала и отсортировала мусор.

Первый раз Всемирный день чистоты прошёл успешно — и не только в плане наведения порядка, но и привлечения внимания горожан к поддержанию чистоты.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Аҳоли хонадонларида ташкил этилаётган ҳашар тадбирларида ҳам кўмак берилмоқда

Сергели тумани "Махсустранс" ташкилоти раҳбарияти, ишчи-хизматчиларининг кунлик асосий вазифалари туман ҳудудида амалга оширилаётган кундалик ободонлаштириш ишлари, атроф-муҳитни тартибга келтириш, чиқиндиларни мунтазам равишда олиб кетилишида, тегишли транспорт ва техника воситалари билан таъминлашдан ташқари, ушбу ташкилот масъул бўлган сектор ҳудудидаги хонадонларда ташкил этилаётган ҳашар ишларида ҳам ташкилот раҳбарияти, ишчи-хизматчилари хонадон эгаларига ҳолис ёрдам бермоқдалар.
Жумладан, "Қипчоқ" кўчасидаги хонадонларни ички ва ташқи ҳудудларини таъмирлаш, тартибга келтиришда "Махсустранс" ташкилоти ходимлари ҳам бош-қош бўлмоқдалар.

✍️Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати