Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.7K subscribers
38K photos
3.41K videos
20 files
9.59K links
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари бугун, шунингдек, Бектемир туманидаги “Cooperation LAB” тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш марказига ташриф буюрди.
Лойиҳа қиймати 2 миллион доллар бўлган бу масканда 50 киши иш билан таъминланган. Марказ ғоядан растагача тамойили асосида автомобилсозлик соҳасида тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, импортни камайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ўстиришга мўлжалланган.
Президентимиз марказнинг кооперация алоқаларига оид тақдимотлар билан танишди.

Глава государства также посетил в Бектемирском районе Центр развития межотраслевой кооперации “Cooperation LAB”.
Проект стоимостью 2 миллиона долларов обеспечил работой 50 человек. Основная цель - развитие межотраслевой кооперации в автомобильной промышленности, сокращение импорта и повышение уровня локализации по принципу "от идеи до прилавка".
Президент ознакомился с презентациями о кооперации на базе центра.

#Mirziyoyev #safar #Bektemir #kooperatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Нодавлат таълим муассасалари фаолиятидан

Сергели туманида фаолият юритаётган нодавлат таълим муассасалари Сергели тумани мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда шерикчилик асосида ўз фаолиятларини карантин тартиб қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этмоқдалар.
"MONTESSORI-TA'LIM" нодавлат таълим муассасаси ҳам ўз фаолиятини қайтадан бошлаб, гигиеник талаблар асосида юритмоқда.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ўрганишлар ўтказилди

Сергели туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбарияти ҳамкорлигида Сергели туманидаги “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари эҳтиёт қисмлар Сергели бозори” МЧЖда карантин тартиб қоидаларига нечоғлик риоя этилаётганлиги аҳволи ўрганилди ва эҳтиёт қисмлар бозори ва шу йўналишга бириктирилган барча ходимларга карантин, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари бўйича тегишли тушунтиришлар, кўрсатмалар берилди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Сергели туман прокурори ёрдамчиси С.Қаюмов, тумандаги Марказий кўп тармоқли поликлиникага бориб, у ерда короновируснинг кенг тарқалишини олдини олиш бўйича, фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиниши ҳолатини, уй шароитида даволанаётган беморларга оилавий поликлиникалардан шифокорларнинг бириктирилиши ва кундалик масофавий назоратни йўлга қўйилишини ўрганди ҳамда бу борада ўзининг тегишли тавсияларини берди.
***
Помошник прокурора Сергелийского района Каюмов С., посетил Центральной районной многопрофильной поликлинику, где изучил проведение профилактических мер по предотвращению распостранения короновирусной инфекции, работу по круглосуточному приёму обращений поступающих от граждан, прикрепление лечащих врачей к пациентам на домашнем лечении и ежедневного дистанционного контроля, а также дал свои рекомендации в этом направлении.

Facebook |Instagram |Telegram| YouTubе