Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
8.8K subscribers
38K photos
3.41K videos
20 files
9.57K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги «Бинокор» МЧЖнинг ишлаб чиқариш майдонига ташриф буюрди.
Умумий қиймати 50 миллион доллардан зиёд бўлган лойиҳанинг биринчи босқичи 2018 йилда ишга туширилган. Иккинчи босқич фаолият бошлаш арафасида. Корхонада тайёрланаётган темир-бетон панеллар кўп қаватли уйлар ва бошқа иншоотлар қуришда қўлланилмоқда.
Президент жамиятнинг моддий-техник базасидан фойдаланиб, ўқув-амалиёт комбинати ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил производственный комплекс ООО «Бинокор» в Бектемирском районе.
Первая фаза проекта общей стоимостью более 50 миллионов долларов была запущена в 2018 году. Вскоре начнет работу вторая очередь. Железобетонные панели предприятия используются при строительстве многоэтажных домов и других сооружений.
Глава государства указал на необходимость создания учебно-практического комбината на материально-технической базе общества.

#Mirziyoyev #safar #Bektemir #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бектемир туманидаги “Prof- Milk” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.
Лойиҳа қиймати 3 млн доллар бўлган ушбу мажмуа 1,5 минг тонна маҳсулот, пишлоқнинг 10 га яқин турини ишлаб чиқаради.
Давлатимиз раҳбари технологик жараённи кўздан кечирди. Корхонани барқарор хомашё билан таъминлаш, маҳсулотлар турини кўпайтириб, янги бозорларни ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью совместного предприятия «Prof-Milk» в Бектемирском районе.
Комплекс проектной стоимостью 3 млн долларов способен выпускать 1,5 тысячи тонн продукции, в том числе около 10 видов сыра.
Глава государства ознакомился с технологическим процессом. Даны указания касательно стабильного снабжения СП сырьем, расширения ассортимента продукции и освоения новых рынков.

#Mirziyoyev #safar #Bektemir #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кўринг, ҳавас қилинг ва таълим олинг!

❇️Бугун пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 9-қурилиш ҳудудида янги барпо этилган 331-сонли умумий ўрта таълим мактабининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Д.Раҳмова, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи А.Мамаджонов, Сергели тумани ҳокимлиги раҳбарияти, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Замонавий мактаб 1680 ўринга мўлжалланган бўлиб, 48 та ўқув хонаси мавжуд. Шундан 20 та фан хонаси, 14 та бошланғич синф хонаси, 14 та хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган ўқув хоналаридир.

Икки юз нафарга яқин педагог ушбу мактабда ишлаш истагини билдириб, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган тест синовларида иштирок этди. Тест синовларидан муваффақиятли ўтган 65 нафар ўқитувчи ишга қабул қилинди.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг: 👉 https://t.iss.one/ToshkentshaharXTBB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📲 Жамоат транспортидан фойдаланишда ўз ҳаракат йўналишингизни олдиндан режалаштиришингиз мумкин. Бунинг учун сиз "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг ҳамкори "2GIS" мобил иловасини ўз телефонингизга юклаб олсангиз кифоя.

Видеолавҳада ундан фойдаланиш батафсил кўрсатиб берилган.

***

📲 Теперь заранее запланировать свой маршрут передвижения при пользовании общественным транспортом легко и просто. Для этого достаточно скачать приложение 2GIS – партнёра АО «Тошшахартрансхизмат».

В видеоролике – подробная инструкция по тому, как пользоваться приложением.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Давлатимиз раҳбари бугун, шунингдек, Бектемир туманидаги “Cooperation LAB” тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш марказига ташриф буюрди.
Лойиҳа қиймати 2 миллион доллар бўлган бу масканда 50 киши иш билан таъминланган. Марказ ғоядан растагача тамойили асосида автомобилсозлик соҳасида тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, импортни камайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ўстиришга мўлжалланган.
Президентимиз марказнинг кооперация алоқаларига оид тақдимотлар билан танишди.

Глава государства также посетил в Бектемирском районе Центр развития межотраслевой кооперации “Cooperation LAB”.
Проект стоимостью 2 миллиона долларов обеспечил работой 50 человек. Основная цель - развитие межотраслевой кооперации в автомобильной промышленности, сокращение импорта и повышение уровня локализации по принципу "от идеи до прилавка".
Президент ознакомился с презентациями о кооперации на базе центра.

#Mirziyoyev #safar #Bektemir #kooperatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter