Sergeli tuman hokimligi Xокимият Сергелийского района
7.4K subscribers
42.4K photos
3.74K videos
20 files
10.9K links
Download Telegram
Уй шароитида карантинга олинган фуқаролар милиция нозирларининг доимий назоратида

Инсон саломатлиги йўлида кунни-кун, тунни-тун демай фидокорона меҳнат қилаётган шифокорлар, ҳамширалар, сэс ходимлари ва бошқа кўплаб соҳаларнинг жонкуяр инсонлари қатори, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг ўрни ҳам салмоқдидир.
Сергели тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг, МФЙ бириктирилган участка милиция нозирлари ўз ҳудудларидаги хонадонларда даволанаётган, шифокорлар хулосаси асосида карантинга олинган ҳар бир фуқаро бўйича кузатув, назорат тадбирларини олиб бормоқдалар.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Сергели тумани 8-мавзедаги "Мадина Шифо Нур", 4-мавзедаги "Эзозахон Фарм" МЧЖларга қарашли дорихоналарда карантин қоидаларига риоя этилиши, дори-дармон воситалари заҳирасини таъминлаш ва нарх-наволарни асоссиз оширмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Даволаш реабилитация марказида ишлар қизғин

Сергели тумани ҳокими Б.Шамуратов, ҳокимнинг биринчи ўринбосари М.Исабаев, туман прокурори Л.Рахмонов, Халқ депутатлари Сергели тумани Кенгаши депутати Р.Умаровлар Сергели туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби негизида ташкил этилаётган 250 ўринлик даволаш реабилитация марказига мебель жиҳозлари таъминотини якунига етказиш, ушбу марказга ишга қабул қилинаётган шифокорлар, ҳамшира ва ишчилар билан суҳбат қуриб, марказда яратиб берилаётган шароитлар, жумладан шифокор, ҳамшира ва ишчи-хизматчилар учун овқатланиш, ётоқ жойлари ҳам яратиб берилаётгани, иш ҳақи таъминоти ва ишга тааллуқли бўлган бошқа мавзулар юзасидан тушунтириш бердилар.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ҳудудларда пандемия билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берилди.
Бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам стабилизации сложной ситуации с пандемией в регионах.
Дано указание сформировать и направить во все регионы группы из числа квалифицированных специалистов.
Было отмечено, что ни одна нуждающаяся в помощи семья не должна остаться без внимания, система обеспечения уязвимых слоев населения материальной помощью, продуктами питания и лекарствами должна работать точно и слаженно.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев: касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз

Ҳудудларда пандемия билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

🚐 Республика махсус комиссиясига жойлардаги эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва касалларни даволашга амалий ёрдам берадиган гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш бўйича кўрсатма берилди.

🩺 Бу ҳудудларда аҳолига эрта ва аниқ ташхис қўйиш, беморларни касаллик даражасига қараб тўғри ва малакали даволашда муҳим омил бўлади.

🏥 Тошкент шаҳридаги тажриба асосида COVID-19 ва пневмония билан касалланганларга дастлабки малакали тиббий ёрдам кўрсатадиган “махсус поликлиникалар” ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

❗️ Карантин даврида бирор бир эҳтиёжманд оила эътибордан четда қолмаслиги, кам таъминланган аҳоли қатламига моддий ёрдам, озиқ-овқат ва дори-дармонларни манзилли етказиб бериш тизими “соат”дай аниқ ишлаши кераклиги таъкидланди.

Ҳозирги шароитда касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз. Шунинг учун аҳоли саломатлигини сақлаш, айни пайтда темир интизом билан ҳамма ишларни давом эттиришимиз керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз

Шавкат Мирзиёев: мы вынуждены и обязаны как лечить больных, так и двигать экономику

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Кеча Ўзбекистонда коронавирусга чалинган 591 нафар бемор соғайди. Бу — рекорд

✔️ Тузалганлар:

📍381 нафари Тошкент шаҳрида

📍 82 нафари Тошкент вилоятида,

📍41 нафари Андижонда,

📍23 нафари Сирдарёда,

📍20 нафари Наманганда,

📍17 нафари Бухорода,

📍 17 нафари Навоийда,

📍10 нафари эса Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

❗️Шу тариқа юртимизда 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўрганишлар, тушунтиришлар ўтказилмоқда

Сергели тумани ҳокимлиги, хавфсизлик кенгаши, секторлар қошида ташкил этилган Ишчи гуруҳлари аъзолари томонидан дорихоналарда тушунтириш, ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, Сергели 1-мавзедаги "Фарм Импулс", Сергели 8-"а" мавзедаги "Люкс Фарм Плюс" ва Сергели 8-мавзедаги "Капсула Фарм" МЧЖларга қарашли дорихоналарда карантин тартиб-қоидаларига риоя этилиши, дори-дармон воситалари заҳирасини доимий тарзда бўлишини таъминлаш ҳамда нарх-наволарни асоссиз оширмаслик, акс ҳолда қўлланиладиган қонуний чоралар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Тадбирлар давом эттирилмоқда.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ҳудуд чиқиндилардан тозаланди

Сергели тумани Йўлдош 17-мавзега қарашли "Сифатли таъмирловчи" ширкати тасарруфидаги кўп қаватли уйлар ён-атрофи Сергели тумани ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари томонидан жалб этилган техникалар ёрдамида чиқиндилардан тозаланиб, 4 тоннадан зиёд чиқиндилар белгиланган манзилларга жойлаштириш учун олиб кетилди.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Тегишли топшириқлар берилди

Сергели тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари З.Атаев, Миллий Гвардия тасарруфидаги 81109-сонли ҳарбий қисм командири Г.Иминжоновлар COVID-19 коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича янгидан ташкил этилган Махсус тақсимлаш марказида ички ишлар ва миллий гвардия тизимлари сафидан навбатчилик асосида бириктирилган ходимларга амалга оширишлари лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли тушунтиришлар бердилар.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

Қурбон хайити олдидан Сергели тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси раҳбарияти, 3-сектор Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан кириб келаётган Қурбон ҳайити олдидан ушбу сектор ҳудудидаги МФЙларида истиқомат қилаётган, хонадонида ногиронлиги бор, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Хайрли ишлар давом этмоқда.

Сергели тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати