Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

#Қонунчилик_янгиликлари
Президент янги таҳрирдаги “Таълим тўғрсида”ги Қонунни имзолади
“Таълим тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–637, 23.09.2020) Президент томонидан имзоланди.
✅ Янги таҳрирдаги Қонунда ўрта махсус, профессионал ва олий таълим турлари тўғрсида маълумотлар кўрсатиб ўтилган.
👉 Ўрта махсус таълим академик лицейларда 9 йиллик таянч ўрта таълим асосида 2 йил мобайнида амалга оширилади.
👉 Профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади:
➖ Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида кундузги таълим шаклида 2 йиллик интеграциялашган дастур асосида бепул амалга оширилади;
➖ Ўрта профессионал таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги 2 йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади;
➖ Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги камида 2 йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.
👉 Олий таълим бўйича:
➖ олий таълимни кундузги шаклдан ташқари кечки, сиртқи ва масофавий шаклларда олиш мумкинлиги;
➖бакалавриат таълим йўналишида таълим олишнинг энг кам муддати 3 йил, магистратурада 1 йил бўлиши;
➖олий таълим муассасаларига кредит тизими асосида таълим жараёнини ташкил этиш имкониятининг берилиши мустаҳкамлаб қўйилди.
👉 Олий таълимдан кейинги таълим бўйича:
➖- илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тартиби, шунингдек, ҳарбий, тиббиёт ва бошқа таълим ташкилотларида олий таълимдан кейинги таълим олишнинг ўзига хос хусусиятлари;
➖олий таълимдан кейинги таълимни олиш муддатлари белгиланди.
❗️Қонунга кўра, давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилади.
Мазкур Қонун қабул қилиниши билан,1997 йил 29 августдаги “Таълим тўғрисида”ги ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунлар ўз кучини йўқотди.
❇️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали

Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлик ва муассасалар “тадбиркорга хизмат қилувчи” ташкилотга айланиши зарурлиги таъкидланди. Тадбиркорликни бошлашга халақит бераётган муаммоларни ҳал этиш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича топшириқлар берилди. Янги корхоналар ташкил этиш, мавжудларини йириклашишга рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах.
Подчеркнуто, что министерства и ведомства должны превратиться в организации, "служащие предпринимателям". Даны поручения по устранению проблем, препятствующих организации предпринимательства, особенно бизнес-инициативам молодежи и женщин. Обсуждены меры касательно создания новых предприятий и стимулирования укрупнения бизнеса.
#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #hududlar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#Savol_javob
Тўлов-контракт маблағларини тўлашда талабаларга берилган 10 фоиз чегирмалар бўйича энг кўп берилган саволларга жавоблар
Қарийб бир ҳафта олдин, 18 сентябрь куни вазирлик телеграм канали орқали талабалар ва уларнинг ота-оналаридан янги ўқув йили учун тўлов-контракт маблағларини тўлашда талабларга берилган 10 фоиз чегирмалар бўйича тушунмовчиликлар ҳақида маълумот беришни сўраган эдик.
Ўтган вақт мобайнида @otvmurojaat_bot боти орқали 3500 дан ортиқ турли мазмундаги хабарлар келиб тушди. Шулардан мавзуга оид энг кўп сўралган саволларга жавобларни келтирамиз.
❓10 фоизлик чегирма қайси таълим шаклида ўқийдиган талабаларга берилади?
Давлат ОТМларининг бакалавриат ва магистратурасида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган барча талабаларга шартнома шартларини бажаришда амалдаги базавий тўлов-контракт (стипендиясиз қисмидан) миқдорига 10 фоиз чегирма берилди.
❓Иккинчи мутахассисликда таҳсил оладиган талабаларга ҳам чегирма бериладими?
Берилади, агарда талаба иккинчи мутахассисликда таълимнинг кундузги шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган бўлса.
❓Сиртқи ва кечки таълим шаклида ҳам бу имконият бериладими?
Чегирмалар давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил оладиган талабалар учун берилиши белгиланган.
❓ Чегирмалар нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, қўшма таълим дастурларида ҳам амал қиладими?
10 фоизлик чегирма фақат давлат олий таълим муассасаларида жорий этилган. Нодавлат ва хорижий олий таълим муассасаларида, шунингдек, қўшма таълим дастурларида ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ барча масалалар таъсисчилар ва хорижлик ҳамкорлар билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Шу жумладан, ўқитиш нархлари ва тўловни амалга ошириш шаклларини белгилаш ҳам.
❓ 10 фоизлик чегирма келгуси ўқув йилида ҳам амал қиладми?
Мазкур имтиёз вазирлик томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда пандемия шароитида аҳолининг тўлов қобилияти пасайишини ҳисобга олиб, бугунги кунда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорлари ўқитишнинг минимал харажатларини қопламаётганига қарамасдан, фарзанди тўлов-шартнома асосида ўқийдиган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020/2021 ўқув йили учун жорий этилди.
❗️Юборилган хабарларда тўлов-шартнома шартларини бажаришда талабаларга берилган 10 фоиз чегирма ҳисобланиши билан боғлиқ муаммоли ҳолат бўйича биронта маълумот келиб тушмаган.
Жамаотчилик томонидан телеграм ботга юборилган соҳага оид бошқа мазмундаги саволларга ҳам жавоблар эълон қилинади.
Ҳурматли талабалар ва ота-оналар!
Агар Сизда олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими билан боғлиқ саволлар бўлса, аниқ фактларни кўрсатган ҳолда телеграмдаги @otvmurojaat_bot орқали бизга маълум қилинг. Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмайди!
👉 Мурожаат учун - @otvmurojaat_bot
ОЎМТВ Ахборот хизмати

Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
GIF
Мандатты күтип атырған абитуриентлердиң ҳәзирги жағдайы🙂
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кун ҳикмати: Ижобий нарсаларни ўйланг!
Ҳаётингизда ижобий нарсаларга аҳамият қаратганингиз сари ижобий ишларингиз ва муваффақиятингиз зиёдалашади. Салбий нарсалар ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилинг, акс ҳолда муваффақиятсизлик ва қоқилишга дуч келасиз. Чунки муваффақият ҳақида ўйлаган киши у томон ҳаракат қила бошлайди. Муваффақият тушунчаси бўлмаган ҳаёт ичида яшайдиган киши эса, ҳеч шубҳасиз, мағлубиятга учрайди.
Шайх Оиз ал-Қарний ҳафизаҳуллоҳ
Ҳаётингизда ижобий нарсаларга аҳамият қаратганингиз сари ижобий ишларингиз ва муваффақиятингиз зиёдалашади. Салбий нарсалар ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилинг, акс ҳолда муваффақиятсизлик ва қоқилишга дуч келасиз. Чунки муваффақият ҳақида ўйлаган киши у томон ҳаракат қила бошлайди. Муваффақият тушунчаси бўлмаган ҳаёт ичида яшайдиган киши эса, ҳеч шубҳасиз, мағлубиятга учрайди.
Шайх Оиз ал-Қарний ҳафизаҳуллоҳ
Samarqand mámleketlik veterinariya medicinası, sharwashılıq hám biotexnologiyalar universiteti Nókis filialı | Rásmiy
Photo
Академик Жуманазар Базарбаевтың дүньядан кɵз жумыўы мүнǝсибети менен кеўил билдириў.
Өзбекстан илим-пәни аўыр жоғалтыўға ушырады.
Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан Республикасына мийнети сиңген илим ғайраткери, Өзбекстан Республикасы Илимлер Академиясының академиги, Бердақ атындағы мәмлекетлик сыйлықтың лауреаты, философия илимлериниң докторы, профессор, Әжинияз атындағы Нөкис мәмлекетлик педагогикалық институты «Миллий идея, руўхыйлық тийкарлары ҳәм ҳуқық тәлими» кафедрасының профессоры Жуманазар Базарбаев бүгин, 25-сентябрь күни 87 жасында дүньядан өтти. Самарқанд ветеринария медицинасы институты Нɵкис филиалы жǝмǝǝти, профессор-оқытыўшылары ҳǝмде студент жаслары марҳумныӊ барлық жақынларына, ағайин-туўысқанлары ҳǝм Нөкис мәмлекетлик педагогикалық институты жǝмǝǝтине соның менен бирге пүткил халқымызға тереӊ қайғырыў менен кеўил билдиреди.
Марҳумныӊ ислеген ийгиликли ислери жаслар ушын үлги болып қалады. Бул әжайип инсанның яды қǝлбимизде мөрленип қалады. Академик Жуманазар Базарбаевты
бүгин соңғы сапарға гүзетемиз!
Самарқанд ветеринария медицинасы
институты Нɵкис филиалы жǝмǝǝти