МАХСУС КОМИССИЯ ХАБАРИ
Ҳурматли фуқаролар!
Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.
Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг қолдирилади.

Telegram
Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
⚡️ МАХСУС КОМИССИЯ ХАБАРИ
Ҳурматли фуқаролар!
Коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши…

Юртимизда янги мадраса очилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасалари яна биттага кўпайди.
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси рўйхатга олинди. Шу билан диний идора тизимидаги ўрта махсус мадрасалар сони ўнтага етди.
Жорий йилда ушбу мадрасага ҳам талабалар қабул қилиниши режалаштирилмоқда.
________________
Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr

🖥 “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали орқали фуқароларга онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилиши билан бирга, малакали ҳуқуқшунослар томонидан ҳуқуқий масалалар бўйича амалий ёрдам ҳам кўрсатилади.
📲 Бунинг учун "Мадад" ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ҳуқуқшуносларига бевосита ёки телефон орқали мурожаат қилишингиз лозим.
✅ Ҳуқуқий масалалар бўйича амалий ёрдам мутлақо бепул тарзда амалга оширилади.
🕰 Иш куни ва вақти: душанба–жума кунлари, соат 9:00 дан 18:00 гача.
☎️ “Мадад” ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ходимлари фаолияти билан боғлиқ бирор-бир муаммога дуч келсангиз, қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин:
71 256-52-53
_________________

Сенат томонидан “Таълим тўғрисида”ги Қонун маъқулланди
(янги таҳрирда)
✅ Қонунда мактабгача таълим ва тарбия масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, мактабгача ёшдаги болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган узлуксиз таълим турини такомиллаштириш кўзда тутилган.
📌 Шунингдек, қонунда бошланғич таълим, касб-ҳунар таълими, касб-ҳунар мактабларида 9-синф битирувчилари негизида бепул асосда кундузги таълим шаклида умумтаълим ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида таълим амалга оширилиши белгиланмоқда.
📋 Қонун таълимнинг нодавлат шаклини ривожлантиришга, жамиятимизда интелектуал мулк салоҳиятидан самарали фойдаланишга, илм-маърифатга доир иш жойлари кенгайишига имкон беради.
▫️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Ёнғин хавфсизлиги ходими сифатида ноқонуний пул ундираётган фирибгарлардан огоҳ бўлинг
⚠️ Сўнгги йилларда, асосан куз-қиш мавсуми бошланишида аҳоли орасида, айниқса туманларда махсус-формали кийим-бош кийиб юрган ёки шу кийимга жуда ўхшаш кийимдаги шахслар ўзларини “давлат ёнғин назорати органи ходими” сифатида таништириб фуқаролардан йиллик 20 000-40 000 сўм атрофида мажбурий тарзда солиқ ёки коммунал тўлов сифатида ноқонуний йиғиш ҳолатлари кузатилмоқда.
☑️ Юқоридаги масалалар бўйича келиб тушган мурожаатлар ўрганилганда, ушбу ҳаракатлар турли хил шаклда ташкил этилган, асосан номида “ёнғин”, “олов”, “қарши кураш”, “хавфсизлик”, “ҳимоя” каби сўзлардан иборат бўлган ва ёнғиннинг олдини олиш акс этган турли хил рамзлар туширилган муҳр-штамплардан фойдаланиб келаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириб келинаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича Адлия вазирлиги айрим шахслар томонидан ўзларини “давлат ёнғин назорати органлари ходими” сифатида таништирган ҳолда ёлғон маълумотлар асосида фуқаролардан мажбурий тўлов тўланишини талаб этиши ноқонунийлигини маълум қилади.
🔰 Эслатиб ўтиш жоизки, фуқаролар мажбурий тарзда қуйидаги коммунал хизматлар учун тўловларни белгиланган тартибда тўлаб бориши лозим:
👉 Совуқ сув таъминоти;
👉 Иссиқ сув таъминоти (кўп қаватли уйларда);
👉 Электр таъминоти;
👉 Газ таъминоти;
👉 Иссиқлик таъминоти (кўп қаватли уйларда);
👉 Канализация (истеъмолчи уланган бўлса);
❗️Шу ўринда такроран маълум қилинадики, ёнғин ва унинг олдини олиш билан боғлиқ бирон бир тўлаб борилиши шарт бўлган коммунал тўлов ёки солиқ қонунчиликда мавжуд эмас.
📋 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 209¹-моддасига кўра формали кийим-бош кийиб юриши назарда тутилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш учун жавобгарлик белгиланганлигини эслатамиз.

❗️Диний эркинликларни янада кенгайтирувчи қонун Сенат томонидан маъқулланди
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.
☑️ Қонун билан виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари, диний ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари доираси аниқ белгилаб берилмоқда. Диний ташкилотлар фаолиятининг қўшимча кафолатлари мустаҳкамланмоқда.
🔰 Қонун билан қуйидагилар бекор бўлмоқда:
➖ фуқароларнинг жамоат жойларида “ибодат либослари”да юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов;
➖ диний таълим муссасаларида диний таълим берувчиларга марказий органнинг алоҳида розилигини олиш талаби;
➖ диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун нотариал тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби;
➖ диний ташкилотни тузишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш талаби бекор бўлмоқда.
✅ Қонунда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомиллари тубдан енгиллаштирилмоқда:
👉 диний ташкилотни тузиш учун ташаббускорларнинг сони 100 нафардан 50 нафарга қисқартирилмоқда;
👉 диний ташкилотни тузиш ҳақидаги йиғилиш ўтказилгандан кейин 6 ой мобайнида (амалда 3 ой) адлия органига мурожаат қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда;
👉 тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқармоқда;
👉 рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ хизматлар тўлиқ электрон кўринишда амалга оширилиши жорий этилмоқда;
👉 диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқишнинг 3 ойлик муддати 1 ой этиб белгиланмоқда;
👉 рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари аниқ белгиланмоқда.
📌 Диний ташкилотнинг фаолияти фақатгина суд томонидан тўхтатиб қўйилиши мумкинлиги, мансабдор шахслар томонидан диний ташкилотларнинг қонуний манфаатларини бузувчи хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганда улар давлат божини тўлашдан озод этилиши ва бошқа қўшимча кафолатлар назарда тутилмоқда.
❕Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач кучга киради.

Адлия вазирлиги томонидан умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади
🇺🇿 Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.
☑️ Имтиҳонда 15 ёшга тўлган барча фуқаролар қатнашиши мумкин.
🔄 Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.
📌 Имтиҳон шартлари билан бу ерда батафсил танишинг.
Имтиҳонда қатнашиб билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлиб пул мукофотларини қўлга киритинг!

#АДЛИЯ_ХАБАРИ
Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказида "Права" вақтинча берилмайди.
Самарқанд вилоят адлия бошқармаси шуни маълум қиладики, ҳайдовчилик гувоҳномасини чоп этиш ускунасида аниқланган носозликни бартараф этиш муносабати билан Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати вақтинча кўрсатилмайди.
Ушбу хизматдан фойдаланмоқчи бўлган фуқаролар Ургут туман Давлат хизматлари марказига ёки ИИБ бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.
Носозлик бартараф этилганлиги ҳақида қўшимча ахборот берилади.

https://t.iss.one/SamTvr

Forwarded from Huquqiy axborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM