SamTVR | MTRK
5.08K subscribers
95.8K photos
45K videos
437 files
57.2K links
Samarqand viloyati teleradiokanali

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
☀️ Бугун Самарқандда
ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 18-23 даража иссиқ бўлади.
________________

Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Инсонни коронавирус эмас, ўз организми ўлдиради. Касалланган ҳужайралар ўзини оммавий равишда қурбон қила бошлайди. Бу худди агар уйингизга ўғри бостириб кирса, сиз ҳимояланиш учун уйни портлатиб юборишингизга ўхшайди.

📹 Коронавирус ва унинг таъсирини содда, ҳаётий, оддий мисоллар асосида тушунишни истайсизми? Ушбу лавҳани кўринг.
_______________________

Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​ИНСОННИ ТИНЧЛАНТИРИШ УЧУН НИМАГА СУВ БЕРИЛАДИ?

Нафас олишни меъёрга келтириш учун!

Одамда ҳалқум ва ҳиқилдоқ анатомик жиҳатидан ёнма-ён жойлашади. Шунинг учун эволюция даврида нафас ва ютиниш нерв марказлари фаолияти координациялашган. Хусусан, асабийлашганда ёки бир қатор стресс ҳолатларида бир икки ютим сув ичиш рефлектор равишда нафас марказлари фаолиятини пасайтириб, уларни бироз ушлаб туради ва ритмик ҳолатга келтиради. Сувнинг «тинчлантирувчи» эффекти шунга асосланади. Шунингдек, сув ичилганда ҳиқичоқ тутиши хам тормозланади.

Манба: Соғлом ҳаёт сирлари
________________

Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​​​БОШ МИЯ ЁШЛИГИНИ САҚЛАШ УЧУН 5 МАСЛАҲАТ.

Кексайган пайтингизда хам серғайрат, топқир ва соғлом фикрли бўлишни истасангиз номаъқул одатларингиздан воз кечинг. Бир неча авлод илгари одамлар учун 50 ёшгача яшаш орзу эди. Козирга келиб эса кўпчилик ундан-да 20-40 йил кўпроқ ҳаёт кечирмоқда. Аммо йил ўтган сайин инсоннинг ўз эҳтиёжларини бажара олиши мушкул бўлиб қолмоқда. Кўп ўтирган холда иш бажариш ва зарарли одатлар бутун организмга, шу жумладан бош мияга зарар етказмоқда. Натижада Альцгеймер ва Паркинсонизм касалликлари ривожланиши учун мойиллик келиб чиқмоқда.
Ҳаётий муҳим аъзо – бош мияни эрта қаришини олдини олиш ва соғлом фикрлашни тарк эмаслик учун бир қатор фойдали маслаҳатларга риоя қилиш керак.

1. Овқатланиш тарзини ўзгартиринг.
Соғлом овқатланишга ўрганиш нафақат сарвқомат кўриниш учун балки ўзингизни яхши ҳис қилиш ва бош мия учун хам фойдали. Кундалик одатларингизни енгилидан бошланг. Масалан бир чашка кофе ўрнига кўк чойга ўтинг. Унда кофеин камроқ бўлиб, кўп миқдорда бош мия ҳужайралари учун фойдали бўлган антиоксидантлар тутади. Дудланган таомларни камроқ истеъмол қилинг.
Олимларнинг исботлашича «ўрта ер денгизи парҳези» таркибида кўп миқдорда сабзавот ва мевалар, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, зайтун мойи ва бош мия ҳужайралари учун фойдали элементлар мавжуд.

2. Кунига ҳеч бўлмаса 20 дақиқа спорт билан шуғулланинг.
Жисмоний фаоллик хам бош мия саломатлиги учун фойдали. Аэробика қон айланишини яхшилайди, хотирани кучайтиради, янги бош мия ҳужайраларини ўсиши ва нейрон боғларни ҳосил бўлишини таъминлайди. Спорт хам антидепрессантларнинг кичик дозаси каби эффект беради. Ҳафтасига ҳеч бўлмаса 1,5 соат спорт билан шуғулланинг.

3. Комфорт зонасини тарк қилишга одатланинг.
Бош мия соғлом қолиши учун уни турли хил вазифалар билан зўриқтириш керак. Бош мия ўзгарувчан бўлиб, истасангиз зарарли одатларни тарк қилиш ва яхши одатларга ўрганиши мумкин. Бош миянинг бу хусусияти «нейропластиклик» деб аталади. Чет тилларини ўрганиш, мусиқа асбобларида ўйнаш, бошқа соҳа вакиллари билан мулоқот қилиш, дунёқарашингизни ўзгартириш – буларнинг бари бош мия пластиклигини сақлаш ва янги нейрон боғларни пайдо бўлишини таъминлайди.

4. Тўйиб ухланг.
Уйқу пайтида организмдаги лимфатик тизим бош мияни нейротоксинлардан тозалайди. Бошқача айтганда Альцгеймер касаллигини келтириб чиқарувчи бета-амилоид ва тау-оқсилларни, Паркинсон касаллигини келтириб чиқарувчи альфа-синуклеинни тўпланишини олдини олади. 7-8 соатлик уйқуни канда қилманг.

5. Фаол ижтимоий ҳаёт кечиришга одатланинг.
Инсон – ижтимоий мавжудот. Ёш ўтган сари инсоннинг мулоқот доираси қисқара бошлайди. Яъни инсон бошқалар билан камроқ гаплашади. Қариндошлар ва ўртоқлар билан муносабатларни ушлаб туриш, когнитив саломатлик учун фойдали ҳисобланади. Одми (камгап) инсонларнинг ақлий хусусиятлари сермулозамат инсонларникига қараганда 70 фоизга ортда қолиши исботланган. Ундан ташқари ёлғиз инсонлар нисбатан ҳушёрроқ бўлиб, нотаниш инсонлардан кўпроқ хатар кутишади. Бу ўзига хос ҳимоя реакцияси ҳисобланиб, уларнинг мияси ўзга инсонларни номаълум ва хавфли деб қабул қилиши билан тушунтирилади.

Бутун ҳаёт давомида вақтингизни ўзингиз истаган одамлар орасида ўтказинг, севган машғулотингиз билан шуғулланинг ва янгиликка интилинг. Шундагина кексайганингизда бош мия сизни тиниқ фикрлаш ва яхши хотира билан тақдирлайди.
🗞 “Зарафшон” газетасининг 2020 йил 11 июнь кунги 63-сони мутолаа учун тавсия этилади.
Газетанинг бугунги сонида:

- "Ҳоким ўринбосарига Кенгаш сўрови юборилади";
- "Хотин-қизлар муаммолари касаба уюшмалари эътиборида";
- "Одамларда даромад олиш имкониятлари етарли бўлса
жамиятдан ҳам, давлатдан ҳам рози бўлади";
- "Энг ярашиқли либос";
- шунингдек, “Зарафшон” мухбирлари тайёрлаган янгиликлар, савол-жавоблар, жамиятда учраётган иллатлар ҳақидаги мақолалар чоп этилган.

Газетадаги мақолаларни zarnews.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам ўқиш, аудиовариантини тинглаш, видеолавҳаларни томоша қилиш мумкин.
O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - M harfi.pdf
7.3 MB
Ўзбекистон миллий энцеклопедияси M-ҳарфи
__________________

Каналга қўшилинг:
👇👇👇
@SamTvr
ЮК МАШИНАСИ ТОМОНИДАН ҚУМ-ШАҒАЛ АРАЛАШМАСИНИ ҲЕЧ КАНДАЙ РУХСАТСИЗ БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙДАН ҚАЗИБ ОЛАЁТГАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

БАТАФСИЛ👇👇👇
https://www.facebook.com/410799009677219/posts/714608082629642/
________________

Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Мобил мухбир хабар беради. Самарқанд шаҳридаги Маҳмуд Қошғарий кўчаси 38-сон МТМ ёнидаги пиёдалар йўлаги автомашиналар йўлагига айланган!

_______________

Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида олиб борилаётган ишлар ҳолати муҳокама қилинди

Юқори сифатли видеони YouTube тармоғидаги саҳифамизда кўришингиз мумкин: https://youtu.be/O8VAHd4AqNE


Каналга қўшилинг:
👉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Самарқандда мева ва сабзавотларни етиштириш, саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш кластери

______________

Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Telegraph
Камбағалликни қисқартириш: Ҳаракатда барокат бор
Президентимиз томонидан камбағалликни қисқартириш масаласи кўтарилган пайтдан бошлаб, иқтисодиёт комплекси бошчилигида 42 та маҳаллада камбағал оилаларни аниқлаш бўйича
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ бунёдкорлик йўлида!

______________

Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
🔺2020 йил 11 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4695 (+72) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 18 нафари Навоий вилоятида, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида 3 нафардан аҳоли орасида, шунингдек Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида фаолият кўрсатувчи хорижий корхонанинг 28 нафар ишчисида аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 3532 нафар бемор соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмокда

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1144 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Академик лицейларга ҳужжатларни онлайн қабул қилиш бошланди

Манба: https://zarnews.uz/mx8

_____________

Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда “Маҳалла зиёси” республика ўқув-услубий маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2YjVy3r


____________

Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
Ўзбекистон сут ишлаб чиқариш бўйича кучли йигирматаликка кирди

Ўзбекистон 2017 йилда 9,9 миллион литр сут ишлаб чиқариш кўрсаткичи билан 18-поғонани эгаллаган. 2019 йилга келиб мамлакатимиз 10,5 миллион литр сут ишлаб чиқариш кўрсаткичи билан 17-поғонага кўтарилган.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2UAfX3b

____________

Каналга қўшилинг
👇👇👇
@Samtvr
​​“Халқ сўзи” нашрининг расмий телеграм-ахборот каналини кузатиб боришни тавсия этамиз!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати муассислигидаги “Халқ сўзи” нашрининг https://t.iss.one/xs_uz расмий каналини кузатиб боришни тавсия этамиз.

Расмий веб-сайтда эса "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг янги сонлари( РDF шакли )ни ҳам ҳар куни эрта тонгданоқ ўқиш имкониятини эга бўласиз.

Аъзо бўлинг:
Веб-сайт: www.xs.uz
Телеграм: https://t.iss.one/xs_uz
Instagram: https://www.instagram.com/xalqsuzi.uz/
Facebook: https://www.facebook.com/xalqsuzi.uz/
YouTube: https://www.youtube.com/c/XalqsoziOnline/
#cўраган_эдингиз

Коронавирус ташхиси учун қайси усул самаралироқ: ўпка компьютер томография текширувими ё лабораторияда тест топширишми?

🔹Лабораториявий ташхислашдан бошлаш керак: томоқ ва бурундан коронавирусга таҳлил олинади.

Ўпка патологиясига хос шикоятлар: кучли йўтал, нафас қисилиши мавжудлигида шифокор тавсиясидан сўнг компьютер томографияси ўтказилади. Текширувлар орасидаги вақт оралиғи муҳим эмас.

Компьютер томографияси вирусли пневмонияга хос бўлган ўзгаришларни кўрсатади, бироқ бошқа касалликда ҳам бу вирус учраши мумкин, масалан, сил касалликлари ёки саратон касалликларида.

Коронавирус бор-йўқлиги полимераз занжир реакцияси усулида лаборатория тестларида тасдиқланади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
​​#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган танлов ўтказилади

“Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (369-сон, 10.06.2020 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда танловнинг ташкилий ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

Низомга кўра, танлов Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳарбий-маъмурий секторлари (ҳарбий-маъмурий секторлар) ўртасида ҳар йили 1 январдан 20 декабргача ўтказилади.

🗓 Мудофаа вазирлиги ҳар йили 1 январда танловни эълон қилади.

📝 Ҳарбий-маъмурий секторлар томонидан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида амалга оширилган тадбирлар низомда қайд этилган мезонлар асосида баҳоланади.

🖥 Ташкилий ишчи гуруҳ ҳар йили 25 декабргача танловнинг якуний натижалари ғолибларини баённома билан расмийлаштириб, ҳарбий-маъмурий секторларга электрон шаклда юборади.

🏆 Танлов натижалари ҳар йили январь ойида “Ватан ҳимоячилари куни” байрами арафасида ўтказиладиган тантанали тадбирда эълон қилинади ва ғолиблар тақдирланади.