SamTVR | MTRK
5.08K subscribers
95.7K photos
44.9K videos
435 files
57.1K links
Samarqand viloyati teleradiokanali

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📨Mamlakatimiz taraqqiyoti uchun biz munosib deb bilgan nomzodga ovoz beramiz. Siz ham saylovda qatnashib, munosib nomzodga ovoz bering!

🏛Muhammad al-Xorazmiy nomidagi Toshkent axborot texnologiyalari universiteti Samarqand filiali.

https://t.iss.one/SamTvr
​​Ota 33 mln. soʻm aliment toʻladi

Fuqarolik ishlari Pastdargʻom tuman sudining 2015-yil 1-iyuldagi qarori asosan qarzdor O.T.dan undiruvchi N.B.ning foydasiga bir nafar farzandining taʼminoti uchun toʻrtdan bir qism miqdorda aliment undirish belgilangan va sud qaroriga asosan ijro hujjati Byuroning Pastdargʻom tuman boʻlimi tomonidan ijro ishi yuritilgan.
Mazkur ijro hujjatiga asosan qarzdorning mol-mulklarini aniqlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Qonunning 21, 87-moddalariga asosan tegishli tashlikotlarga soʻrovnomalar yuborilgan va olingan maʼlumotlarga asosan barcha mol-mulklariga taqiq qoʻyilgan.
Ushbu ijro hujjati yuzasidan qarzdor ancha vaqtdan buyon aliment pullarini toʻlamasdan kelganligi sababli, aliment qarzi 33 mln. soʻmni tashkil qilgan.
Hozirda muqum daromadi boʻlmagan, kam taʼminlangan va ijtimoiy himoyaga muhtoj aholini qoʻllab quvvatlash naqadar muxim ekanligini inobatga olgan holdaqarzdor O.T. bilan profilaktik suhbat oʻtkazilib, farzandini moddiy qoʻllab quvvatlash har bir otaning burchi ekanligi unga tushuntirildi.
Oʻziga toʻgʻri xulosa chiqargan qarzdor ota shu kuni farzandining taʼminotini oʻylab, 33 mln. soʻm aliment poʻllarini toʻlab berdi.
Joʻrabek TOʻRAQULOV,
MIB Pastdargʻom tuman
boʻlimi davlat ijrochisi
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Нуробод тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича етакчи мутахассиси;

Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича етакчи мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича 1-тоифали мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги - Ташкилий-назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси.

🔸Пастдарғом тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Болаларни ҳимоя қилиш бўлими бош мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Бошқарманинг Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси;

— Иштихон туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими - Ташкилий назорат, таҳлил ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси;

— Булунғур туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси.

🔸Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Каттақўрғон тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори.

🔸Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Ургут тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими - Ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассиси.

🔸Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Булунғур тумани бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

🔸Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Булунғур тумани ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси бош иқтисодчиси.

🔸Самарқанд вилояти Маданият бошқармаси:
— Бошқарманинг Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 19 октябрдан 28 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
21-oktabr – O‘zbek tili bayrami kuni arafasida tumanizmizda #Ona_tilim_faxrim hesh-tegi ommalashmoqda. Bizga qo‘shiling! Jomboy tuman hokimligi axborot xizmati.

https://t.iss.one/SamTvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔵 Oshkoralikka tayyor bo'lgan nomzodga ovoz beraman!

https://t.iss.one/SamTvr
Tariximsan, taqdirimsan, kelajagimsan, ona tilim!

https://t.iss.one/SamTvr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Saylov-2021

Fatima Remizova,
Samarqand shahar bolalar shifoxonasi katta hamshirasi:

- Mamlakatimizda millatlararo totuvlik yana-da yaxshilanishi uchun ovoz beraman!

https://t.iss.one/SamTvr
СОЯ ЎРИШ МАВСУМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз вақтида аҳоли хонадонларига етказиб бериш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Соя етиштириш, уни ўриб олиш мавсуми аллақачон бошланган.
2021 йил учун вилоятда 5 240 гектар ер майдонларида соя маҳсулоти экилиб, 3 900 тонна маҳсулот етиштириш кўзда тутилган. Жумладан, Жомбой туманида 924 гектарда 687 тонна, Пастдарғомда 812 гектарда 604 тонна, Булунғурда 623 гектарда 463 тонна.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, айрим туманларда соя маҳсулотини ўриб олиш ишлари бир мунча суст кетмоқда. Хусусан, Жомбойда 25,6 фоиз, Пахтачи 29,8 фоиз, Тойлоқда 35,7 фоиз, Каттақўрғон ва Нарпай туманларида 53,3 фоиз.

Каналга қўшилинг: 👉 @samiqtisod
Forwarded from Zarnews.uz
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Ёшларнинг инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш орқали уларни маънавий етук қилиб тарбиялаш ҳамда бандлигини таъминлашда ҳамкорликни кучайтириш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 4-тур танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- иқтидорли ўқувчиларни фан олимпиадаларига, “Заковат” ва бошқа интеллектуал турнирларга тайёрлаш бўйича клублар ташкил этиш;
- ўсиб келаётган авлодни спортга кенг жалб қилиш, унинг интеллектуал ва маданий ривожланиши учун зарур шарт-шароит яратиш;
- ёшларда, айниқса, уюшмаган, тарбияси оғир бўлган ёшларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, бандлигини таъминлаш, уларнинг жамиятдаги мослашувига кўмаклашиш;
- ёшларни илм-фанга, ахборот технологияларига қизиқтириш, IT соҳасидаги қизиқишларини қўллаб-қувватлаш борасида таълим муассасалари билан ҳамкорликни кучайтириш;
- она-табиат ва атроф муҳитга бўлган ижобий муносабатларини ривожлантириш, улардаги дахлдорлик ҳиссини ошириш ва экологик маданиятни шакллантиришда ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- ёшларда юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларни “оммавий маданият” иллатларидан ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
- ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
2. Вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.iss.one/samarqand_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси.
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 30 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2021 йил 24 сентябрдан 30 октябргача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9-00 дан 18-00 гача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): 140107, Самарқанд шаҳри Спитамен шоҳ кўчаси 159 “а” уй манзилига манзилига Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва дўстлик уйи биноси (110-хона), “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.

Маълумот учун телефонлар: (55) 701-35-95, (93) 353-18-00
Forwarded from Zarnews.uz
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Миллатлараро бағрикенглик ва дўстлик муҳитини мустаҳкамлашда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун 5-тур танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- жамиятда тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро тотувликни таъминлаш, хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга кўмаклашиш;
- халқимизнинг номоддий маданий меросини (халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати, фолкуляр ёдгорликлари, миллий байрамлар, фестиваллар, миллий таомлар ва бошқалар) оммалаштириш;
- маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида маданий меросга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга бекаму куст етказиш ва маданий меросга бўлган муносабатни шакллантириш борасида тарғибот ишларини олиб бориш;
- вилоятда туризм соҳасида янги йўналишларни тарғиб қилиш, аҳолини ички туризмга жалб этиш орқали миллий қадриятларни асраб-авайлаш, туризм соҳасида фаолият олиб борувчи мутахассисларнинг тажрибасини оширишга кўмаклашиш;
- турли миллат ва элат вакиллари ўртасидаги тотувликни таъминлаш тажрибасини оммалаштириш, тарғиб қилишга бағишланган китоблар, тўпламлар, телекўрсатув, радиоэшиттиришлар тайёрлаш;
- жамиятда кўп миллатли катта оила туйғусини кучайтириш, вилоятимизда яшаётган турли миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатувхати.
2. Вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.iss.one/samarqand_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси.
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 30 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2021 йил 24 сентябрдан 30 октябргача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9-00 дан 18-00 гача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): 140107, Самарқанд шаҳри Спитамен шоҳ кўчаси 159 “а” уй манзилига манзилига Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва дўстлик уйи биноси (110-хона), “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.

Маълумот учун телефонлар: (55) 701-35-95, (93) 353-18-00
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Vatandoshlarimizni urush oʻchogʻidan oʻz yurtiga olib kelishga moʻljallangan “Mehr-5” operatsiyasi doirasida Oʻzbekistonga qaytarilgan Dilnora Normatova joriy yil 24-oktabrda boʻlib oʻtadigan Prezident saylovi xususida oʻz fikrlarini bildirdi.

https://t.iss.one/SamTvr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳудудий сайлов штаби фаолияти
#18oct #saylov2021 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv