SamTVR | MTRK
5.08K subscribers
95.8K photos
45K videos
437 files
57.2K links
Samarqand viloyati teleradiokanali

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
“УСТОЗ”ДА ТАЪЛИМ ИНСПЕКЦИЯСИ ТОМОНИДАН ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд ҳудудий бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, малака ошириш ҳудудий маркази ҳамда "SILK ROAD international Academy in Samarkand" МЧЖ ҳамкорлигидаги ўқитувчиларнинг дам олиши ва саломатлигини тиклаши билан бирга, уларнинг малакасини ошириш бўйича ташкил қилинган ёзги ўқув курслари давом этмоқда.

Батафсил: telegra.ph/seminar-06-26-2


@Samtvr
​​Ҳурматли журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари, кўп минг сонли партия аъзолари номидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Партиямиз нуфузи юксалишида, маслакдошларимиз, хайрихоҳларимиз тобора кўпаяётганлигида, дастурий ғояларимиз тарғиботида ОАВ алоҳида ўрин тутишини миннатдорлик билан эътироф этамиз ва қадрлаймиз.

Ана шундай заҳматли ва шарафли вазифани юксак ишонч билан оқлашда барчангизга омад, қувончли ютуқлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз.

Сиз, жонкуяр журналистларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан яна бир бор самимий қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, фаолиятингизга ютуқ ва омадлар тилаймиз!
ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши.
​​Бугун 27 июнь, якшанба.

🗞 Матбуот ва 🎤 оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

🚁 1931 — Америкада ихтирочи Игорь Сикорский томонидан илк вертолёт яратилди;

💵 1967 — Жона Шеперд-Бэррона томонидан банкомат кашф этилган.

🥳 Ушбу санада туғилганлар: Рус физиги Капитса Пётр (1894), Ўзбекистон xалқ устаси Ҳайитмат Боғбеков (1953), Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова (1958).
Ит ҳурар карвон ўтар!

Ижтимоий тармоқларда «Самарқанд вилояти ҳокимлиги ёнида аёл ўзини ёқмоқчи бўлди» сарлавҳаси ортида хабар тарқалди.

Унда гўёки Самарқанд вилоят ҳокимлиги биноси олдида фуқаро ўзига ўт қўйиб юбормоқчи бўлганлиги баён этилган.

Мустақил журналист-кузатувчи сифатида шуни айтишим мумкинки, хабарни ўқиган кишининг кулгиси келади. Аслида, Самарқанд вилоят прокуратураси ижтимой тармоқларда тарқалган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ўша фуқаро билан учрашиб, унинг муаммолари тингланганлиги бўйича маълумот берган. Аммо бу маълумотни шов-шув кўтариш, қолаверса яна бир иғвони чиқариш мақсадида, сайт эгалари тирноқ ичидан кир қидирган.

Шу маълумот бўйича мен ҳам суриштирув олиб борганман. Прокуратура ўз вақтида мурожаатни текширгани ва муаммо ҳал қилингани учун маълумот тарқатишни ўзимга эп кўрмагандим.

Энди ушбу хабарни тарқатган сайт эгаларига ахборот бериш йўлидаги бундай «ҳаракати»ни қандай тушуниш мумкин?

Сир эмас, кўпчилик шов-шувли хабарларни ўқишга қизиқади. Аммо бу қизиқишни ўз манфаати учун қўллаётган Интернет нашрини холис ахборот тарқатади дея оламизми? Бўрттириб ёзиладиган сарлавҳалардан фойдаланиб, омманинг онгини бузишдан мақсад нима?

Бундай хабарлар сайтда биринчи бор чиқмаяпти. Игнадек маълумотни туядек қиладиган бу каби сайтлар кимнидир дардига малҳам бўлиш эмас, балки кичик бир муаммони катта қилиб кўрсатиб ўзини кўз-кўз қилишдан бошқасини билмайди. https://t.iss.one/samarkand13042021
​​❗️ Кеча юртимизда қарийб 500 нафар кишида касаллик қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 26 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109223 (+493) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌25 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌16 нафари Бухоро вилоятида,
📌27 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌22 нафари Наманган вилоятида,
📌85 нафари Самарқанд вилоятида,
📌14 нафари Сирдарё вилоятида,
📌32 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌36 нафари Фарғона вилоятида,
📌49 нафари Хоразм вилоятида,
📌41 нафари Тошкент вилоятида,
📌119 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Наманган вилоятида 19 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 59 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 17 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 135 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 283 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 105006 (+545) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 729 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3488 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокимининг ӯринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Н.Умаровнинг байрам

ТАБРИГИ

Сир эмаски, ҳаётимиз ҳамиша қизғин жараёнларга бой. Баъзан уни илғаб олиш мушкулдек туюлади. Жамиятимизда бир касб эгалари борки, улар ана шу қизғин жараёнларни ўткир нигоҳлари ила теран англайди ва холисона муносабат билдира олади. Ана шундай фидойи ва жонкуяр касб эгалари — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларидир

Батафсил:
👇👇👇
https://telegra.ph/27-iyun---Matbuot-va-ommavij-ahborot-vositalari-hodimlari-kuni-06-27-3


@Samtvr
​​🔵 27 iyun - Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni munosabati bilan Bulung‘ur tumani hokimi Baxodir Abdullayevich Baxromovning soha xodimlariga bayram tabrigi

Batafsil:
https://bulungur.uz/uz/node/2004
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
#27june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Audio
Ҳурматли блогерлар ва ҳаваскор ёшлар!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ва вилоят телерадиокомпанияси вилоятимиздаги ташкилотлар, бозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларидаги санитария ҳолатини яхшилаш, истеъмолчиларга муддати ўтган маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш мақсадида блогерлар ва ҳаваскор ёшлар ўртасида видеороликлар танловини эълон қилади!
Ташкилот ва муассасалар, бозорлар, хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш шохобчаларидаги санитария ҳолати, сотилаётган маҳсулотлар сифатига жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш, бу борадаги айрим камчиликларни ёритишга қаратилган мазкур танлов 2021 йилнинг 1 июлидан 31 августига қадар давом этади.
Сиз ўз мобил телефонингиз ёки бошқа аппаратларда тасвирга олинган санитария ҳолати, маҳсулотлар сифатига оид 3- 4 дақиқалик, умумий ҳажми 30 мегабайтдан ошмаган видеороликларингизни телеграмдаги (97) 449-82-08 телефон рақамига онлайн тарзда тақдим қилишингиз мумкин.
Видеороликлар танловида иштирок этинг!

@Samtvr
​​Ҳоким табриги

ЖУРНАЛИСТ – ЖАМИЯТ ШИФОКОРИ

Халқимизни дунёда рўй бераётган янгиликлар, воқеа-ҳодисалардан воқиф этиб бораётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнатлари таҳсинга лойиқ. Шиддат билан ривожланаётган жамиятда замон билан ҳамнафас яшаш учун ҳам матбуотчилар хизматига таянамиз.

Бугунги кун ҳар бир журналист ва блогердан тезкорлик, шижоатлилик, шу билан бирга журъатлиликни талаб этади. Юртимизда фаолият олиб бораётган нашрлар, мустақил блогерлар бунинг уддасидан чиқаяпти, дейиш мумкин.

Мавриди экан, барча матбуотчилар, Ахборот хизмати ходимлари, блогер ва фахрий журналистлар, эркин ижодкорларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин дилдан табриклайман.

Ҳалоллик, адолатни ўзига шиор қилиб олган азиз дўстларимизга касб байрамлари муборак бўлсин!

Шерзод РАҲМОНОВ,
Нарпай тумани ҳокими.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеороликлар танловида иштирок этинг!

@Samtvr
ДХХ коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 апрелда қабул қилинган “2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича Давлат дастури тўғрисида”ги Қарорининг жойларда ижросини таъминлаш жараёнида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида, вилоят туманларидан бирининг Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўз мансаб ваколатини суистеъмол қилган ҳолда, ишлаб чиқариш кооператив раҳбаридан 10 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, ушбу мансабдор шахс мазкур кооперативга аъзо бўлган 67 нафар кам таъминланган оила вакиллари учун 122,5 млн. сўм миқдорида давлат бюджетидан субсидия ажратиб бериб, эвазига 10 млн. сўм талаб қилган.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги адвокатлик фирмаларидан бирида адвокат бўлиб ишловчи аёл жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг ҳукмига асосан “Давр банк” ХАТБнинг Олмазор туман филиали ҳисобига ўтказилган ҳовли-жойни суд органларида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қайтариб олиб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.
У сўралган пулнинг 20 минг долларини олдиндан олган вақтида ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, шаҳар прокуратураси ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент шаҳрида кузатилган яна бир ҳолатда эса 1994 йилда Наманган вилоятида туғилган фуқаро ўзганинг ишончига кириб, уни Қирғизистон Республикасидаги тиббиёт йўналишига ихтисослашган олийгоҳнинг биринчи босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб, сўнгра мамлакатимиздаги тиббиёт олий ўқув юртларидан бирининг иккинчи босқичига киритиб беришни ваъда қилади ҳамда эвазига 5,5 минг АҚШ доллари сўрайди.
У мазкур пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида яшовчи, 1982 й.т. фуқаро қурилиш фирмаси иш юритувчисининг ишончига кириб, унга мансабдор танишлари орқали қурилиш объекти олиб беришини айтади ва эвазига қурилиш объекти учун бюджетдан ажратиладиган 8 млрд. сўм миқдоридаги пул маблағининг 8 фоизини беришини сўрайди.
ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимларининг Департамент ва ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида фирибгар шахс аванс сифатида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ матбуот хизмати