SamTVR | MTRK
5.07K subscribers
95.8K photos
44.9K videos
436 files
57.2K links
Samarqand viloyati teleradiokanali

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
AOKA reytingida hokimliklar bo‘yicha 2020-yil yakuni va 2021-yil birinchi choragida, UzA reytingida esa hudular bo‘yicha 2019-yil va 2020-yil natijalariga ko‘ra birinchi bo‘ldik. Jamoamiz e'tirof etildi. Bu albatta viloyatimizdagi axborot xizmatlarining jurnalist va blogerlar bilan ishni, hamkorlikdagi faoliyatni to‘g‘ri yo‘lga qo‘yganligi natijasi.

Hurmatli jurnalist va blogerlar, axborot xizmati xodimlari va matbuot kotiblari barchangizni bugungi kasb bayrami bilan samimiy tabriklaymiz! Oilaviy baxt, tinchlik-xotirjamlik, sihat-salomatlik va kasbiy faoliyatda zafarlar tilaymiz!

Viloyat hokimligi Axborot xizmati


@Samtvr
​​#байрам_табриги

Cамарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси "27 июнь ~ Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан барча мазкур соҳа вакиллари, телевидение, радио, нашриётлар ходимлари, интернет тармоқлари блогерлари, шунингдек барча соҳаларда, жумладан, Ички ишлар, Прокуратура, Божхона, Миллий гвардия ва бошқа ташкилотларнинг Матбуот хизмати ходимларини байрам муносабати билан чин юракдан табриклайди!!!
Машаққатли, шу билан бирга масъулиятли ва шарафли ишингизда Сизларга омад ва зафарлар ёр бўлсин!!!
“УСТОЗ”ДА ТАЪЛИМ ИНСПЕКЦИЯСИ ТОМОНИДАН ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд ҳудудий бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси, малака ошириш ҳудудий маркази ҳамда "SILK ROAD international Academy in Samarkand" МЧЖ ҳамкорлигидаги ўқитувчиларнинг дам олиши ва саломатлигини тиклаши билан бирга, уларнинг малакасини ошириш бўйича ташкил қилинган ёзги ўқув курслари давом этмоқда.

Батафсил: telegra.ph/seminar-06-26-2


@Samtvr
​​Ҳурматли журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи аъзолари, кўп минг сонли партия аъзолари номидан 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз.

Партиямиз нуфузи юксалишида, маслакдошларимиз, хайрихоҳларимиз тобора кўпаяётганлигида, дастурий ғояларимиз тарғиботида ОАВ алоҳида ўрин тутишини миннатдорлик билан эътироф этамиз ва қадрлаймиз.

Ана шундай заҳматли ва шарафли вазифани юксак ишонч билан оқлашда барчангизга омад, қувончли ютуқлар ҳамиша ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз.

Сиз, жонкуяр журналистларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан яна бир бор самимий қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, фаолиятингизга ютуқ ва омадлар тилаймиз!
ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши.
​​Бугун 27 июнь, якшанба.

🗞 Матбуот ва 🎤 оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

🚁 1931 — Америкада ихтирочи Игорь Сикорский томонидан илк вертолёт яратилди;

💵 1967 — Жона Шеперд-Бэррона томонидан банкомат кашф этилган.

🥳 Ушбу санада туғилганлар: Рус физиги Капитса Пётр (1894), Ўзбекистон xалқ устаси Ҳайитмат Боғбеков (1953), Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова (1958).
Ит ҳурар карвон ўтар!

Ижтимоий тармоқларда «Самарқанд вилояти ҳокимлиги ёнида аёл ўзини ёқмоқчи бўлди» сарлавҳаси ортида хабар тарқалди.

Унда гўёки Самарқанд вилоят ҳокимлиги биноси олдида фуқаро ўзига ўт қўйиб юбормоқчи бўлганлиги баён этилган.

Мустақил журналист-кузатувчи сифатида шуни айтишим мумкинки, хабарни ўқиган кишининг кулгиси келади. Аслида, Самарқанд вилоят прокуратураси ижтимой тармоқларда тарқалган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ўша фуқаро билан учрашиб, унинг муаммолари тингланганлиги бўйича маълумот берган. Аммо бу маълумотни шов-шув кўтариш, қолаверса яна бир иғвони чиқариш мақсадида, сайт эгалари тирноқ ичидан кир қидирган.

Шу маълумот бўйича мен ҳам суриштирув олиб борганман. Прокуратура ўз вақтида мурожаатни текширгани ва муаммо ҳал қилингани учун маълумот тарқатишни ўзимга эп кўрмагандим.

Энди ушбу хабарни тарқатган сайт эгаларига ахборот бериш йўлидаги бундай «ҳаракати»ни қандай тушуниш мумкин?

Сир эмас, кўпчилик шов-шувли хабарларни ўқишга қизиқади. Аммо бу қизиқишни ўз манфаати учун қўллаётган Интернет нашрини холис ахборот тарқатади дея оламизми? Бўрттириб ёзиладиган сарлавҳалардан фойдаланиб, омманинг онгини бузишдан мақсад нима?

Бундай хабарлар сайтда биринчи бор чиқмаяпти. Игнадек маълумотни туядек қиладиган бу каби сайтлар кимнидир дардига малҳам бўлиш эмас, балки кичик бир муаммони катта қилиб кўрсатиб ўзини кўз-кўз қилишдан бошқасини билмайди. https://t.iss.one/samarkand13042021
​​❗️ Кеча юртимизда қарийб 500 нафар кишида касаллик қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 26 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109223 (+493) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌25 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌16 нафари Бухоро вилоятида,
📌27 нафари Жиззах вилоятида,
📌7 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌22 нафари Наманган вилоятида,
📌85 нафари Самарқанд вилоятида,
📌14 нафари Сирдарё вилоятида,
📌32 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌36 нафари Фарғона вилоятида,
📌49 нафари Хоразм вилоятида,
📌41 нафари Тошкент вилоятида,
📌119 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
🔹Наманган вилоятида 19 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 59 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 17 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 135 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 283 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 105006 (+545) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 729 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3488 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокимининг ӯринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи А.Н.Умаровнинг байрам

ТАБРИГИ

Сир эмаски, ҳаётимиз ҳамиша қизғин жараёнларга бой. Баъзан уни илғаб олиш мушкулдек туюлади. Жамиятимизда бир касб эгалари борки, улар ана шу қизғин жараёнларни ўткир нигоҳлари ила теран англайди ва холисона муносабат билдира олади. Ана шундай фидойи ва жонкуяр касб эгалари — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларидир

Батафсил:
👇👇👇
https://telegra.ph/27-iyun---Matbuot-va-ommavij-ahborot-vositalari-hodimlari-kuni-06-27-3


@Samtvr
​​🔵 27 iyun - Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni munosabati bilan Bulung‘ur tumani hokimi Baxodir Abdullayevich Baxromovning soha xodimlariga bayram tabrigi

Batafsil:
https://bulungur.uz/uz/node/2004
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
#27june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Audio
Ҳурматли блогерлар ва ҳаваскор ёшлар!

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ва вилоят телерадиокомпанияси вилоятимиздаги ташкилотлар, бозорлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларидаги санитария ҳолатини яхшилаш, истеъмолчиларга муддати ўтган маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш мақсадида блогерлар ва ҳаваскор ёшлар ўртасида видеороликлар танловини эълон қилади!
Ташкилот ва муассасалар, бозорлар, хизмат кўрсатиш, савдо, умумий овқатланиш шохобчаларидаги санитария ҳолати, сотилаётган маҳсулотлар сифатига жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш, бу борадаги айрим камчиликларни ёритишга қаратилган мазкур танлов 2021 йилнинг 1 июлидан 31 августига қадар давом этади.
Сиз ўз мобил телефонингиз ёки бошқа аппаратларда тасвирга олинган санитария ҳолати, маҳсулотлар сифатига оид 3- 4 дақиқалик, умумий ҳажми 30 мегабайтдан ошмаган видеороликларингизни телеграмдаги (97) 449-82-08 телефон рақамига онлайн тарзда тақдим қилишингиз мумкин.
Видеороликлар танловида иштирок этинг!

@Samtvr
​​Ҳоким табриги

ЖУРНАЛИСТ – ЖАМИЯТ ШИФОКОРИ

Халқимизни дунёда рўй бераётган янгиликлар, воқеа-ҳодисалардан воқиф этиб бораётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнатлари таҳсинга лойиқ. Шиддат билан ривожланаётган жамиятда замон билан ҳамнафас яшаш учун ҳам матбуотчилар хизматига таянамиз.

Бугунги кун ҳар бир журналист ва блогердан тезкорлик, шижоатлилик, шу билан бирга журъатлиликни талаб этади. Юртимизда фаолият олиб бораётган нашрлар, мустақил блогерлар бунинг уддасидан чиқаяпти, дейиш мумкин.

Мавриди экан, барча матбуотчилар, Ахборот хизмати ходимлари, блогер ва фахрий журналистлар, эркин ижодкорларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин дилдан табриклайман.

Ҳалоллик, адолатни ўзига шиор қилиб олган азиз дўстларимизга касб байрамлари муборак бўлсин!

Шерзод РАҲМОНОВ,
Нарпай тумани ҳокими.