SamTVR | MTRK
6.12K subscribers
95.5K photos
44.8K videos
426 files
57K links
Samarqand viloyati teleradiokanali

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (93) 236-89-89
Download Telegram
​​🌤 Бугун, 17 декабрь куни Самарқандда қандай об-ҳаво кузатилади?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда туман тушади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
«Samarqand» telekanali | 16 dekabr

@mtrk_tvdasturlar
Live stream started
Зарафшон газетаси №149.pdf
6.4 MB
"Зарафшон" газетасининг 2022 йил 17 декабрь кунги сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
Бугунги сонда:

- 18 та АЁҚШда бензинни қиммат сотиш ҳолатлари кузатилди;

- Уйларни лойиҳа билан иситиб бўлмайди;

- Иштихонда янгиликлар кўп;

- "Биз уларга футбол ўйнашни ўргатдик, энди улардан оилавий қадриятларни ўрганишимиз керак...";

- Ақлга суяниш керакми, ақидага?

Шунингдек, унда “Зарафшон” мухбирлари тайёрлаган янгиликлар, жамиятда учраётган иллатлар ҳақидаги мақолалар чоп этилган.

Газетадаги мақолаларни zarnews.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда ҳам ўқиш, видеолавҳаларни томоша қилиш мумкин.
#сайёр_қабул

🔔🔔🔔 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

➡️ Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланган режа дастурга асосан, 2022 йилнинг 20 декабрь санасида Агентлик ва суғурта ташкилотлари мутасаддилари билан биргаликда Самарқанд вилояти аҳолиси ва тадбиркорларининг суғурта масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш, ҳал этиш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида сайёр қабул ўтказилиши режалаштирилган.

📍Учрашув вақти ва манзили:👇
22 декабрь куни, соат 11:00да, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, А.Жомий кўчаси, 63-уй.(Ёшлар маркази биносининг мажлислар зали)

🏢 Ушбу учрашувда барча тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар иштирок этишлари мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Премьера


🎞 Атоқли бахши, шоир Фозил Йўлдош таваллудига 150 йил тўлди


🎥 YouTube: https://clck.uz/yeWrs



👉 Бизнинг телеграм каналга қўшилинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAESDjh7O726kdKg2QA
#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида Самарқанд вилоятидаги қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилинди:

▪️ Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги: "Абдулло Қаҳҳор" МФЙда ҳоким ёрдамчиси.

▪️ Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги: бош мутахассиси.

▪️ Каттақўрғон туман ҳокимлиги: "Мойбулоқ" МФЙда ҳоким ёрдамчиси.

▪️ Пастдарғом туман ҳокимлиги: бош мутахасиси.

▪️ Нарпай туман оила ва хотин-қизлар бўлими: "Нўғой" МФЙда хотин-қизлар фаоли.

▪️ Нарпай туман оила ва хотин-қизлар бўлими: "Амир Темур" МФЙда хотин-қизлар фаоли.

▪️ Нарпай туман оила ва хотин-қизлар бўлими: "Равот олчин" МФЙда хотин-қизлар фаоли.

▪️ Самарқанд туман ҳокимлиги молия бўлими: Бюджет даромадлар базасини мустаҳкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими.

▪️ Каттақўрғон туман Маданият бўлими: Бўлим мудири.

▪️ Пайариқ туман Маданият бўлими: Бўлим мудири.

▪️ Ургут туман Маданият бўлими: Бўлим мудири.

▪️ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси: Истеъмол бозорларида нархларни мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси.

▪️ Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси: Рус тили методисти.

▪️ Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими: Методист.

▪️ Иштихон туман мактабгача таълим бўлими: Товар-моддий қимматликлар бўйича ҳисобчи.

▪️ Пастдарғом туман мактабгача таълим бўлими: Кадрлар билан ишлаш шўбаси мудири.

▪️ Пахтачи туман мактабгача таълим бўлими: Махсус таъмирлаш-експлуатация хизмати бошлиғи.

▪️ Ургут туман мактабгача таълим бўлими: Ходимлар билан хисоб китоблар бўйича мутахассис.

▪️ Каттақўрғон шаҳар Спортни ривожлантириш бўлими: Бош мутахассиси.

▪️ Давлат кадастрлар палатаси Каттақўрғон шаҳар филиали: Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси.

▪️ Давлат кадастрлар палатаси Нарпай тумани филиали: Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси.

▪️ Давлат кадастрлар палатаси Нуробод тумани филиали: Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси.

▪️ Давлат кадастрлар палатаси Оқдарё тумани филиали: Ер кадастри мутахассиси.

▪️ Давлат кадастрлар палатаси Ургут тумани филиали: Давлат кадастрлари ягона тизими мутахассиси.

▪️ Давлат кадастрлар палатаси Пастдарғом тумани филиали: Ерларни ауксионга чиқариш мутахассиси.

▪️ Давлат кадастрлар палатаси Пахтачи тумани филиали: Ерларни ауксионга чиқариш мутахассиси.

▪️ Нуробод тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими: Бош мутахассиси.

▪️ Нуробод тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими: Бўлим бошлиғи.

▪️ Оқдарё тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими: Бўлим бошлиғи.

▪️ Ургут тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими: Бош мутахассиси.

▪️ Тойлоқ туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими: Давлат ветеринария назорати шўбаси бош мутахассиси.

❗️Аризалар 20.12.2022 йил соат 23:59 гача қабул қилинади.

Аризани электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

▪️ Агентликнинг Самарқанд вилояти филиали — 55-701-11-13

▪️ Мурожаат учун бот — @vacancy_argos_bot

▪️ Вакансиялар канали — @vacancy_argos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Тошкент шаҳрида бир нечта фирибгарлар ушланди
Forwarded from Zarnews.uz
Рустам Қобилов, Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари:

- 2023 йилда Самарқандда 25 дан ортиқ халқаро форум ва анжуманлар ўтказилади. Жумладан, тўртта тадбир давлат раҳбарлари иштирокида ўтказилиши кутилмоқда.

@Zarnews_uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Кахраман Раматуллаевич Сариев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди;

Умар Сапаевич Исмаилов Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Улуғбек Исломович Мухаммадиев давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Фарход Уразбаевич Эрманов Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

У Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига тасдиқланди.

Указом Президента Республики Узбекистан Эрманов Фарход Уразбаевич освобожден от должности хокима Хорезмской области.

Он утвержден Жокаргы Кенесом Республики Каракалпакстан на должность Председателя Совета Министров Каракалпакстана.

Facebook|Instagram|Twitter
Нуробод тумани ҳокими йирик қуёш фотоэлектр станциясида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди

Нуробод туманида қурилган, қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси жорий йилнинг 24 май куни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Нуробод тумани ҳокими С.Бердиқулов қуёш фотоэлектр станциясида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ушбу электр станция йилига 260 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқариб, 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

Шунингдек, станция ишга туширилиши натижасида йилига 78 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг чиқиши олди олинади.

Аҳамиятлиси, қурилиш давомида 400 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида 25 та янги иш ўрни яратилди.