SamTVR | MTRK
5.22K subscribers
96.1K photos
45.1K videos
430 files
57.3K links
Samarqand viloyati teleradiokanali

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр" информацион дастури. 29.04.2020 йил.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр" информацион дастури. 29.04.2020 йил.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр" информацион дастури. 29.04.2020 йил.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Диёр" информацион дастури. 29.04.2020 йил.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"САХОВАТ ВА КЎМАК” умумхалқ ҳаракати кенг қулоч ёзмоқда
Нарпай тумани ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийлик асосида “Наврўз”, “Тортувли” ва “Қозикент” маҳаллаларида яшовчи 15 нафар бемор, кам таъминланган оилаларга “Саховат ва кўмак” йўлида 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Туман ҳокими ҳар бир хонадонда бўлиб, уй эгаларига томорқадан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидлади. Шу каби уларнинг муаммоларини ўрганди.
Forwarded from Zarnews.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: ГАИ ходимлари, ички ишлар ходимлари, Миллий гвардия ходимлари ҳар бир одам билан "Сиз" деб гаплашиши керак.

Kаналга қўшилинг: 👇

Telegram | Facebook | Youtube
2020 йил 29 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2002 нафарни ташкил қилмоқда.
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАСДИҚЛАНИБ, 14 КУН СУНЪИЙ НАФАС ОЛИШ АППАРАТИДА БЎЛГАН БЕМОР ВАФОТ ЭТДИ

1959 йилда туғилган пойтахтлик Г. шу йилнинг 15 апрель куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) билан ётқизилган. Ўтказилган тезкор диагностик таҳлиллардан сўнг беморда “Covid-19” коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган. Шундан сўнг, унга ихтисослашган тиббий ёрдам бериш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига оғир ҳолатда ўтказилган.
Беморда бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, икки томонлама бронхопневмония, ўткир буйрак етишмовчилиги, гипертония каби қатор хасталиклар бўлганлиги сабабли даволаниш оғир кечиб, 14 кун сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Бундан аввал , яъни 2-февралида у илк бор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши ( инсульт) ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган ва даволаниб чиққан.
61 ёшли ушбу бемор даволаниш давомида кунлик аҳволи видео мулоқотлар орқали хорижлик ва мамлакатимиздаги шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг нуфузли мутахассислари назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам консилиумлар ўтказиб келинган.
Бироқ мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.iss.one/ssvuz
Жараён: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд шаҳридаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан шаҳардаги мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда "Самарқанд строй металл продукт" корхонаси ҳомийлиги асосида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида жорий йилнинг 29 апрель куни Самарқанд шаҳридаги “Имом Восе” маҳалласида истиқомат қилувчи ёлғиз яшовчи, боқувчиси бўлмаган, ногирон, барқарор даромад манбаларига эга бўлмаган 42 та оилаларга 10,5 миллион сўм миқдордаги 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Бу каби ишлар Самарқанд шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан тизимли равишда давом эттирилаяпти.
Жараён. Бугун туман ҳокими Д.Мусинов ҳамда сектор раҳбарлари "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати туман бўлимига ташриф буюриб, у ердаги иш жараёни билан танишди ҳамда эҳтиёжманд оилаларга берилиши лозим бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг тақсимоти, ҳақиқий кам таъминланган оилага ушбу маҳсулотлар тўғри йўналтирилган ҳолда етказилиши бўйича шу ердаги халқ хизматида бўлиб турган кўнгилли ёшларга тушунчалар берилди.
"COVID-19" касаллигига чалинган 2002 нафар беморнинг қайд этилиши ва соғайганлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар жадвали
🌤 Бугун Самарқандда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 13-18 даража иссиқ бўлади.
Секторлар фаолиятидан. Самарқанд вилояти прокурори Ф.Зуфаров раҳбарлигида шаҳар прокурори ҳамда шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ДСИ масъуллари 2-сектор ҳудудидаги бир қатор экспортёр корхоналарда бўлди. Хусусан Фарҳод қўрғони, "Ширин" маҳалласида жойлашган "PRIME CERAMIX" МЧЖ ҚК фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳозирги пандемия шароитида вужудга келган муаммоларни ўрганишди.