Samarqand TVR | MTRK
4.68K subscribers
102K photos
49.3K videos
484 files
62.3K links
"Samarqand viloyati teleradiokanali" DM

Viloyat hayotiga oid voqea-hodisalar haqida tezkor xabarlar, foto va video lavhalar berib boriladi. Jurnalist va blogerlarning chiqishlaridan ham xabardor bo‘lishingiz mumkin! Tel: (33) 739 07 72
Download Telegram
#live

⚡️Ayni vaqtda Samarqand shahridagi yoshlar markazi hamda Samarqand shahridagi 24-sonli bolalar musiqa va san'at maktabi binosida "Kamalak" yulduzlari" bolalar ijodiyoti festivalining viloyat bosqichi bo'lib o'tmoqda.

👉Unda 7-14 yosh toifasida 288 nafar mahalliy bosqich gʻoliblari 6 ta yo'nalish bo'yicha bellashmoqda.

Telegram sahifamiz👉 @yiasamyosh‌‌

#live

⚡️В настоящее время областной этап фестиваля детского творчества «Камалак юлдузлари» проходит в здании Молодежного центра в Самарканде и Детской музыкально-художественной школы № 24 в Самарканде.

👉В 6-ти направлениях соревнуются 288 победителей местного этапа в возрастных категориях от 7 до 14 лет.
БОЛАЛАР ЁЗГИ ОРОМГОҲИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШИЛДИ

Жорий йилнинг 10 июнь кунидан вилоятимиздаги 18 та болалар ёзги оромгоҳлари фаолиятини бошлади. Уларда ўқувчи ёшларнинг ёзги таътил кунларини мароқли ва мазмунли ташкил этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бу борадаги ишлар билан танишиш мақсадида бугун эрта тонгдан Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зебинисо Шодиева оромгоҳларда бўлди.

Батафсил: telegra.ph/tatil-06-18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️“Келажак лидерлари”
Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш Дастурининг навбатдаги мавсуми давом этмоқда

Дастур ислоҳотлар суръатига мос илғор кадрларни шакллантириш, уларни стратегик соҳаларга жалб этиш, давлат хизматида янги авлод раҳбар кадрлар захирасини яратиш мақсадида ташкил этилмоқда.

🔰 Дастурда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган 25 ёшга тўлган ва 35 ёшдан ошмаган олий маълумот ва 3 йил иш стажига эга бўлган бошқарув ходимлари ва мутахассислари иштирок этиши мумкин.

☝️Номзодлар рўйхати давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг тавсияномаси ҳамда @kelajak_liderlari_bot орқали онлайн тартибда жорий йилнинг 25 июнига қадар қабул қилинади.

Азиз ёшлар, учинчи Ренессанснинг янги авлод кадрлари сифатида майдонга чиқинг.

Кеча — орзу
Бугун — ҳаракат
Эртага — натижа

🔰"Келажак лидерлари" — Ўзбекистоннинг Миллий кадрлар захирасини шакллантиришдаги замонавий модули!

Агентлик Ахборот хизмати
​​ТИББИЙ ХОДИМ ИШГА ТИКЛАНДИ
Бош Қомусимизнинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.
Фуқароларимизнинг ушбу конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, қонунга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас. Аммо шунга қарамай, кундалик ҳаётда меҳнат билан боғлиқ низолар учраб турибди.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 4 июндаги қарорига асосан фуқаро М.З.ни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси Реабилитация маркази бош тиббий ҳамшираси лавозимига ишга тиклаш бўйича қарори келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида фуқаро М.З. Реабилитация маркази бош тиббий ҳамшираси лавозими вазифасига ишга тикланди.
Бу далилни келтиришдан мақсад шуки, ҳар бир иш берувчи меҳнат қонунчилигини чуқур билиши ва унга қатъий амал қилиши зарур. Шундагина ходимларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинади, кўнгилсиз ҳолатлар юз бермайди.
Ўлмасжон ТЎРАҚУЛОВ,
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими
давлат ижрочиси.
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Ёшлар ва аёллар муаммоларини тизимли ҳал қилиш, уларни касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Шаҳар ва туман студияларидаги аҳоли билан очиқ мулоқот бўлди.

На совещании в Андижане Президент Шавкат Мирзиёев уделил особое внимание улучшению условий жизни населения и развитию социальной инфраструктуры региона.
Затронуты вопросы системного решения проблем молодежи и женщин, их профессиональной подготовки и трудоустройства.
Состоялся открытый диалог с гражданами, подключившимися из городских и районных студий.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter